Архив

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бирданига ошди
21 январь 2021, 11:58

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бирданига ошди

Ўзбекистон Олтин-валюта захиралари 2021 йил бошланганидан бери бирданига ошди. 1 январь ҳолати бўйича Ўзбекистон расмий захира активлари 34,9 млрд долларни, халқаро захиралари эса 33,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Иссиқлик таъминоти масалалари бўйича 24 соат ишлайдиган диспетчерлик хизмати жорий этилди
21 январь 2021, 11:05

Иссиқлик таъминоти масалалари бўйича 24 соат ишлайдиган диспетчерлик хизмати жорий этилди

Иссиқлик тармоқларида бахтсиз ходисалар, иситишнинг узилиш холатларида иссиқлик таъминоти ташкилотларининг узлуксиз ишлайдиган шошилинч диспетчерлик хизмати йўлга қўйилди.

Криштиану Роналду футбол тарихида энг кўп гол урган тўпурарга айланди
21 январь 2021, 11:04

Криштиану Роналду футбол тарихида энг кўп гол урган тўпурарга айланди

Криштиану Роналду расмий ўйинларда киритилган голлари сонини 760 тага етказди ва бу борада рекорд ўрнатди.

Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди
21 январь 2021, 10:36

Шавкат Мирзиёев Бухорога жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

3,7 млн долларга ерни расмийлаштириб беришини айтган фуқаро ушланди
21 январь 2021, 10:33

3,7 млн долларга ерни расмийлаштириб беришини айтган фуқаро ушланди

Тошкент вилоятидаги корхона раҳбари Қ.Т. 460 га ерни бир тадбиркорга ноқонуний расмийлаштириб беришни таклиф қилади. Эвазига эса 3 млн 720 минг АҚШ доллари талаб қилади. Тадбиркордан айтилган суммани олаётган вақтида Қ.Т. ашёвий далил билан қўлга олинади.

«Демократия қимматбаҳо ва мўрт нарса» — Жо Байден
21 январь 2021, 10:13

«Демократия қимматбаҳо ва мўрт нарса» — Жо Байден

Жо Байден АҚШнинг 46-президенти сифатида иш бошлади. Ўзининг инаугурация нутқида у сайлов натижаларини демократиянинг ғалабаси деб атади, америкаликларни бир-биридан фарқли бўлишига қарамай, якдил бўлишга чақирди ҳамда Қўшма Штатлар бошқа мамлакатлар билан иттифоқларни ва глобал ҳамжамият билан алоқаларни тиклашини ваъда қилди.

Абдулазиз Камилов Иордания элчисини қабул қилди
21 январь 2021, 09:46

Абдулазиз Камилов Иордания элчисини қабул қилди

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Демия Зухейр Ҳаддод Ўзбекистонда ўз ишини бошлади.

Мадридда кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор
20 январь 2021, 21:06

Мадридда кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

Мадрид марказида кучли портлаш кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушишига ва қўшни уйларнинг шикастланишига олиб келди. Натижада камида уч киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди.

Президентга ажрашишни чеклаш ва телецензура таклиф этилди. У бу билан муаммо ечилмаслигини айтди
20 январь 2021, 20:39

Президентга ажрашишни чеклаш ва телецензура таклиф этилди. У бу билан муаммо ечилмаслигини айтди

Юнусобод туманидаги маҳалла раисининг биринчи ўринбосари президент билан учрашувда никоҳдан кейин 2−3 йил муддатга ажрашишларни тақиқлашни ва телевидениега цензура қўйишни таклиф этди. У «ўзбек менталитетига умуман тўғри келмайдиган» деб ҳисоблайдиган Yor-Yor дастурини мисол қилиб келтирди. Шавкат Мирзиёев чеклаш ва тақиқ қўйиш билан муаммо ҳал бўлмаслигини айтди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
20 январь 2021, 19:51

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дональд Трампнинг 73 кишини афв этгани, Миср ва Қатар ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг тикланганлиги, Исроилнинг Pfizer вакцинасини шубҳа остига солгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Тошкент шаҳрида ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди
20 январь 2021, 19:07

Тошкент шаҳрида ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрининг Юзрабод ва Козева кўчалари кесишмасида Damas ва ВАЗ-2115 автомашиналари тўқнашиши оқибатида икки киши вафот этди ва икки киши жароҳатланди.

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинловлар амалга оширилди
20 январь 2021, 17:53

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинловлар амалга оширилди

Полковник Тимур Холматов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Пойтахт ИИББси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи эса полковник Хусниддин Шамсутдинов бўлди.

2020 йилда 7 110 нафар шахс озодликдан махрум қилинган
20 январь 2021, 17:48

2020 йилда 7 110 нафар шахс озодликдан махрум қилинган

Олий суд маълумотларига кўра, 2020 йилда 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та жиноят иши кўрилган. Судланганлар эса 27 999 нафарни ташкил этган. Шундан 7 110 нафарига қамоқ жазоси тайинланган. Йил давомида 781 нафар шахс оқланган.

АҚШ Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракатларини геноцид деб атади
20 январь 2021, 17:20

АҚШ Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракатларини геноцид деб атади

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 19 январь куни қилган баёнотида Хитойнинг Синьцзян автоном ҳудудидаги уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» ва «инсон ҳуқуқларига қарши жиноят» дея эълон қилди.

Вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган шахс вафот этди, қиз бедарак йўқолди
20 январь 2021, 17:07

Вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган шахс вафот этди, қиз бедарак йўқолди

Самарқанд вилоятида 2 нафар фуқаро вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланмоқда. Гумондорлардан бири ўз уйида вафот этди, жабрланган қиз бедарак йўқолди.

Янги — Ангрен ИЭСдаги портлаш оқибатида 3 киши вафот этди
20 январь 2021, 16:53

Янги — Ангрен ИЭСдаги портлаш оқибатида 3 киши вафот этди

Янги — Ангрен ИЭС 5 блокидаги режали хизмат кўрсатиш пайтида портлаш юз берди. Ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳатлар сабабли вафот этди.

Жаҳонгир Отажонов президент сайловларида қатнашмоқчи эканлигини маълум қилди
20 январь 2021, 16:16

Жаҳонгир Отажонов президент сайловларида қатнашмоқчи эканлигини маълум қилди

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистон президенти сайловларида қатнашиш истаги борлигини маълум қилди. «Керак бўлса, партия тузаман», — деди у.

Самарқанд вилоятида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона очилган
20 январь 2021, 16:06

Самарқанд вилоятида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» номли оилавий корхона очилган

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида «Шавкат Миромонович Мирзиёев» оилавий корхонаси фаолият юритади. Маълумотларга кўра, корхона 2020 йил 14 февраль куни Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинган ва устав фонди 1000 сўмни ташкил этади.

«Ўзбекистон металлургия комбинати»га янги раҳбар тайинланди
20 январь 2021, 15:40

«Ўзбекистон металлургия комбинати»га янги раҳбар тайинланди

Рашид Пирматов «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти раҳбари этиб тайинланди.

«Ходимлар жисмонан ва руҳан чарчаган» — олий таълим вазири
20 январь 2021, 14:42

«Ходимлар жисмонан ва руҳан чарчаган» — олий таълим вазири

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иш фаолиятининг биринчи кунлари бўйича ўз таассуротлари билан бўлишди. Унинг айтишича, ходимлар ҳорғин, баъзи структуралар эса талабларга жавоб бермайди. У эндиликда вазирлик «янгича иш тартибига» ўтишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг