Ўзбекистонда пандемия ҳукмрон бўлган 2020 йилда 175,6 минг киши вафот этиб, бир йил аввалгига нисбатан 21 мингта (13,58 фоиз) кўпроқ ўлим қайд этилди. Қайд этилган ўлим ҳолатларининг 60 фоизига қон айланиш тизими касалликлари сабаб бўлган.
Финляндия коронавирусга қарши курашиш мақсадида яқин орада мамлакатга кириш бўйича чекловларни кучайтирмоқда ва туристлар қабул қилинмаслиги маълум қилинди. Австралия эса йил оҳиригача чегараларни тўлиқ очмаслиги мумкин.
Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, 1 мартдан газ импорти учун белгиланган божхона божини бекор қилиш, электр энергияси ва газ улгуржи бозорини шакллантириш орқали соҳадаги монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Дарахт кесишга жорий этилган мораторий муддатини 2021 йил охиригача узайтириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.
2021 йилги давлат дастури лойиҳасидан янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш таклифи ўрин олган. Жамоатчилик билдирган таклифларда ЙҲХХнинг асосий фаолиятини «фуқароларга кўмак бериш»га йўналтириш мақсад қилинган. Муҳокама 10 кун давом этади.
1 июлдан бошлаб ишламайдиган фуқаролар пенсияга чиқишлари учун, уларнинг турмуш ўртоқлари ҳар ойда ўз даромадидан ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин бўлади. 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар сўралмасдан ҳисобланади.
Ўзбекистон бўйича мавжуд жами 10 008 та мактабнинг 318 таси (162 та мактаб ва 156 та мактаб филиали) қўлбола (буржуй) печлар орқали иситилмоқда. Қўлбола печлар орқали иситилаётган мактабларда ўқувчиларнинг ис газидан заҳарланиши эҳтимоли юқори.
Бухоро вилоятида шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари бўлимга тегишли 24 дона «LED» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарганликлари аниқланди. Умумий ҳисобда 263,5 млн сўмлик давлат мулки талон-торож қилинганлиги маълум бўлган.
ОТМларга кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилиши кутилмоқда. Грант соҳиби бўлган талаба барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлса, унга президент гранти стипендияси тўлаб борилади.
Самарқанд вилоятидаги МТМ мудираси болани калтаклаётгани акс этган видеолавҳа бўйича тергов ишлари бошланди. Мудиранинг изоҳ беришига кўра, у бола ҳақоратли сўзларни айтгани учун қизиққонлик қилган.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ ҳаво сақланиб туради. 22 январда об-ҳаво кескин ўзгаради ва республика бўйича қор ёғиши кутилади.
Шавкат Мирзиёев 10 кун ичида икки нафар вазир ҳамда бир қанча вазир ўринбосарлари ишдан бўшатилганига тўхталди. Қолаверса, давлат раҳбари икки нафар бош вазир ўринбосарининг «охирги хайфсан билан зўрға ишда қолганини» айтди. «Аравани тортмаса, кетиши керак», — деди президент.
Тиббиёт ташкилотларини 2022 йил 1 январдан ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади. Ташкилотларга олий, биринчи ва иккинчи тоифаларга кўра, аккредитация гувоҳномаси берилади.
Ўзбекистонга АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BionTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 100 минг дона вакцина олиб келинади. Мамлакатда эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш учун GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.
Тошкентда пандемия шароитида чет элга даволаниш учун боришга асос бўлувчи касаллик ҳақидаги ҳужжатларни 1200 доллардан пуллаган авиакасса раҳбари жиноят устида қўлга олинди.
2020 йилда 1723 нафар мансабдорга жиноий иш қўзғатилди. Улар давлатга 500 млрд сўм моддий зарар етказган. Жавобгарликка тортилган амалдорларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Қашқадарё вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари даволанишга жўнатилди. Уларнинг ўрнига вақтинча ёшлар ҳоким ўринбосарлари этиб тайинланди.
Долларнинг расмий курси 27 сўмга қимматлади ва жами 10 500 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз кўтарилди, евро эса арзонлади.
Судьялар олий кенгаши Термизда суд биносида журналистлар билан содир бўлган ҳолат юзасидан изоҳ берди. Суд мажлисида қатнашишга рухсат беришини қўпол тарзда сўраган ОАВ ходимлари бўйича Бош прокурорга тақдимнома киритилгани маълум қилинди.
Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани «Қизилўзак» қишлоғида яшовчи болалар 8 км узоқликда жойлашган мактабга пиёда, эшакда ва велосипедда қатнамоқда. Қишлоқда 150 га яқин бола мактабга боради ва ҳозирда уларга велосипед сотиб олиш учун пул йиғиш бошланган. Аввалроқ
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг