8−10 июль кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб шамол 20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25−30 м/с гача кучайиши мумкин.
МТРК рақамли платформасида интернет орқали эфирга узатиладиган «Ҳидоят сари» илмий-маърифий телеканали ишга туширилди. Телеканалда «диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган» кўрсатувлар ва суҳбатлар намойиш этилади.
Самарқанд вилоятида 5−6 июль кунлари одам ўлими билан содир бўлган иккита ЙТҲ рўй берди. Тойлоқ туманида Spark юқори тезликда бетон тўсиққа урилиб кетди ва оқибатда ҳайдовчи вафот этди. Оқдарё туманида Lada Largus юк машинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Сурхондарёда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида Cobalt қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, юк машинасига урилиб кетди ва ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Сайдулло Тўхтасинов Самарқанд халқаро аэропортининг янги директори этиб тайинланди. Шу билан бирга у Андижон халқаро аэропорти директори вазифасида фаолият юритади.
Президент қарори билан 2021 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади. Барча давлат ташкилотлари, вилоят ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади. 1 авгyстдан давлат харидлари соҳасидаги тендерлар натижалари очиқ эълон қилинади.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида 17 ёшли футболчи чўкиб кетди. Aсадбек Тўраев «Қамаши» футбол клуби билан биргаликда ДХХ раиси кубогида чемпион бўлган эди.
Тошкентда дори-дармонларни етказиб бериш учун Pharm Express хизматлари йўлга қўйилди.
7 июль куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам коронавирусга қарши эмланди.
Президент фармони билан коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилганларнинг очиқ электрон реестри юритилиши йўлга қўйилади. Ушбу рўйхатга киритилганлар давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши, тадбиркорлиги давлат харидларида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши тақиқланади.
Коронавирус пандемияси бошлангандан буён ушбу касаллик тўғрисида ҳам, унга қарши ишлаб чиқарилган вакцина ҳақида ҳам турли хил уйдирма ва илмий асосга эга бўлмаган ёлғон хабар ва маълумотлар тарқалиб келмоқда. «Вакцина билан биргаликда одамларга кузатув микрочиплари жойлаштирилиши», «касалликдан тузалгандан сўнг эмланиш шарт эмаслиги», шулар жумласидан. Вакцина ҳақидаги энг машҳур фейклар ва нотўғри фаразлар ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
Ўзбекистоннинг бир қатор давлат органлари раҳбарлари ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Сешанба куни Ўзбекистонда 471 нафар фуқарода коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.
2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилади. Уларга хорижда банк ҳисобрақамларини очиш тақиқланади. Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш бўйича чора кўрмаганлик учун жавобгарлик жорий қилинади.
2021−2022 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар абиутуриент учун президент гранти жорий этилди. Грант соҳиблари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Ўқиш давомида грантни олиш учун барча фанлардан «аъло» баҳо олиш керак бўлади. Ўқиш якунига қадар Президент грантини олганлар магистратурага имтиҳонларсиз давлат гранти асосида қабул қилинади.
«Ўзбекистон темир йўллари» ер усти метроси қурилишида бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳақидаги хабарларни рад этди. Компаниянинг аниқлик киритишича, номаълум шахслар 899 млн сўмлик кабел маҳсулотларини ўғрилаган. Аввалроқ транспорт прокурори Маъруфжон Ходжаев транспорт прокурори Маъруфжон Хўжаев худди шунча миқдордаги талон-торожликлар ҳақида маълум қилган эди.
Президентнинг янги қарорлари, Тошкентдаги радар ва камералар рўйхати, Сурхондарёда 109 туп қимматбаҳо дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланиши, Нурмат Отабековнинг коронавирусга қарши эмлаш тўғрисидаги фикри — «Газета.uz»нинг 6 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 25 июндан 5 июлгача Самарқандда 860 кишида коронавирус аниқланганлигини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кунлик статистикасига кўра худди шу вақт давомида вилоятда 693 та янги коронавирус беморлари қайд этилган.
Россиянинг Камчатка ўлкасида йўловчи самолётининг қулаб тушгани, Тожикистоннинг Aфғонистон билан чегараларида хавфсизликни кучайтириш мақсадида 20 минг аскарни сафарбар қилаётгани, Токиодаги Олимпиаданинг очилиш маросимига фақат VIP-меҳмонларнинг киритилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент фармони билан 2021−2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси тасдиқланди.
Депутат Расул Кушербаевнинг фикрича, карантин чораларининг кучайтирилиши амалда катта натижа бермайди, аксинча, аҳолининг ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан норозилигини ошириши мумкин. У ҳам коронавирусга қарши эмлашни мажбурийликка ўтказиш кераклигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг