Архив

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилган Aндижон шаҳар депутати қамоққа олинди
24 июнь 2021, 18:50

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилган Aндижон шаҳар депутати қамоққа олинди

Дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган Aндижон шаҳар халқ кенгашининг депутати Шуҳрат Каримов қамоққа олинди. У таъсис этган компания мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш очилди. Унинг ҳамкасби Жаҳонгир Жиянов буни «депутатларга очиқдан-очиқ босим» деб атади.

2017 йилдан бери Ўзбекистонда жами 83 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилган
24 июнь 2021, 18:07

2017 йилдан бери Ўзбекистонда жами 83 млрд долларлик инвестициялар ўзлаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан бери мамлакатда ўзлаштирилган инвестициялар 83 млрд долларни ташкил этганлигини таъкидлади. Бу олдинги даврга нисбатан 2 баравар кўпроқ.

Дилшод Чориев 4 йилга дисквалификация қилинди
24 июнь 2021, 16:59

Дилшод Чориев 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик самбочи Дилшод Чориев 4 йилга барча миллий ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

«Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади» — ТИВ
24 июнь 2021, 16:57 2

«Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади» — ТИВ

23 июнь куни Афғонистон чегарасидан 53 нафар афғон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Ўзбекистон ҳудудига ўтганлиги юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиқди. Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона муносабатларни асраш тарафдори, бироқ мамлакат ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, дейилади баёнотда.

Депутат — «Шаҳидлар хотираси» мажмуасидаги қурилишлар ҳақида
24 июнь 2021, 16:44

Депутат — «Шаҳидлар хотираси» мажмуасидаги қурилишлар ҳақида

Депутат Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамасининг қарорида кўрсатилган Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилиши бўйича ишларни молиялаштириш манбалари президент фармойишида белгиланганларига мос келмаётганига эътибор қаратди. У лойиҳага маиший хизмат бинолари, савдо дўконлари, WiFi ҳудудлари ёки амфитеатр қуриш кўзда тутилмаганини қайд этди.

Долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пасайди
24 июнь 2021, 16:13

Долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пасайди

Долларнинг расмий курси 6,92 сўмга пасайди ва жами 10 564,96 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси бироз пасайди, рубль курси эса бироз кўтарилди.

Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди
24 июнь 2021, 14:42 2

Россиядаги қурилишда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, вафот этди

Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск туманидаги қурилиш объектида ишлаётган 22 ёшли ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб тушиб, шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади
24 июнь 2021, 13:39

Ўзбекистонликлар «Ал-Азҳар» университетида фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида ўқий олади

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Мисрда жойлашган «Ал-Азҳар» университетининг барча муассасаларига фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси асосида қабул қилинади. Таълим олиш юзасидан мурожаатлар 25 июндан — 15 июлгача Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги топ-10 мамлакатлар қаторига кирди
24 июнь 2021, 13:23 1

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёдаги топ-10 мамлакатлар қаторига кирди

Ўзбекистонда 2020 йилда 101,6 тонна олтин қазиб олинди. Бу билан Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёда 8-ўринни эгаллади.

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг илк «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди
24 июнь 2021, 12:36

Қўқон Туркий кенгаш давлатларининг илк «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг туризм вазирлари йиғилишида Қўқон шаҳри кенгаш мамлакатларининг «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди.

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган қарийб 9 кг гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди
24 июнь 2021, 12:23

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган қарийб 9 кг гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди

ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида жами 3,3 кг, Тошкент вилоятида жами 5,4 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди. Барча ҳолатларда наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

Риштон кулолчилик маркази, лаванда даласи ва Марғилон ҳунармандлар марказидан фоторепортаж
24 июнь 2021, 12:15

Риштон кулолчилик маркази, лаванда даласи ва Марғилон ҳунармандлар марказидан фоторепортаж

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилиши доирасида делегациялар аъзолари Қўқондаги туристик объектлар билан танишди. Марғилондаги Ҳунармандлар маркази, Риштон халқаро кулолчилик маркази ҳамда Меҳригиё саломатлик боғининг лаванда даласи «Газета.uz» фоторепортажида.

Евро-2020. Бельгия — Португалия, Англия — Германия. Мусобақанинг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди
24 июнь 2021, 12:02

Евро-2020. Бельгия — Португалия, Англия — Германия. Мусобақанинг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди

Европа чемпионатининг гуруҳ босқич учрашувлари якунига етди ва нимчорак финал жуфтликлари номи аниқ бўлди. Нимчорак финал ўйинлари 26, 27, 28 ҳамда 29 июнь кунлари ўтказилади. Мазкур босқичдаги қарама-қаршиликлар орасида Бельгия — Португалия, Англия — Германия баҳслари ўрин олган.

23 июнь куни Ўзбекистонда 1 нафар коронавирус бемори вафот этди, 442 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
24 июнь 2021, 11:43

23 июнь куни Ўзбекистонда 1 нафар коронавирус бемори вафот этди, 442 та янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Кеча Ўзбекистонда 442 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 398 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Сирдарёда 8 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди
24 июнь 2021, 11:39

Сирдарёда 8 ёшли қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди

Сирдарёда вилояти Сайхунобод туманидаги мактаб ҳожатхонасида 8 ёшли қизалоққа тегажоғлик қилган эркакка 10 йил қамоқ жазоси тайинланди. У ўта хавфли рецидивист деб эълон қилинган.

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди
24 июнь 2021, 10:47

Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқланди

Ўзбекистонда коронавируснинг энг хавфли кўринишларидан бири «ҳиндча» штамм аниқланган. У мамлакатга Россия ҳудудидан кириб келган бўлиши мумкин.

Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди
24 июнь 2021, 10:29

Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилиш таклиф этилди

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг VI йиғилишида еттита таклифни, жумладан, давлатлар ўртасида транспорт логистикани ривожлантириш, Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди. Қолаверса, у Қўқон шаҳрини Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» сифатида эълон қилиш таклифини билдирди.

2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди
24 июнь 2021, 08:04 4

2021−2022 ўқув йили учун ОТМларга қабул квотаси тасдиқланди

2021−2022 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қабул қилинди.

«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилади?
24 июнь 2021, 07:41

«Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилади?

«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектлар қурилишини молиялаштириш учун Тошкент ҳокимлигининг маҳаллий бюджетидан 20 миллиард сўм миқдоридаги маблағ, шунингдек бошқа ҳудудлардаги инвесторларга ер участкаларини сотишдан тушадиган маблағларни йўналтириш режалаштирилган. Гап мажмуа яқинидаги 2,67 гектар ер ҳамда 0,9 гектарлик Aqva Bog’i аквапарки ҳудуди ҳақида бормоқда.

Президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади
23 июнь 2021, 21:23

Президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади

Президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолади. Сентябрда иш бошлайдиган ОТМда 5 та — муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Қабул имтиҳонларини Кембриж университети ўтказади. Ўқув режа ва дастурлари Массачусетс технология институти ҳамда Мюнхен техника университети билан биргаликда ишлаб чиқилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг