Архив

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
28 июнь 2021, 16:09

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 10,83 сўмга кўтарилди ва жами 10 586,83 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

Экология қўмитаси тизимидаги ташкилотларда 87,3 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланди
28 июнь 2021, 14:39

Экология қўмитаси тизимидаги ташкилотларда 87,3 млрд сўмлик қонунбузарликлар аниқланди

Давлат молиявий назорати департаменти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси тизимидаги ташкилотларда 2017−2020 йилларда жами 87,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганини аниқлади.

COVAX дастури доирасидаги вакциналардан бири август ойида етказиб берилиши кутилмоқда
28 июнь 2021, 12:06

COVAX дастури доирасидаги вакциналардан бири август ойида етказиб берилиши кутилмоқда

Август ойида COVAX дастури доирасидаги вакциналардан бири Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. У AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина бўлиши мумкин.

Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
28 июнь 2021, 11:38

Ҳафта давомида иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +38…+41 даражагача кўтарилади.

Президент 30 июнь куни ёшлар билан учрашади
28 июнь 2021, 11:26

Президент 30 июнь куни ёшлар билан учрашади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев бугун Туркия Республикаси Вице-президенти Фуат Октай билан учрашади. 29 июнь куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, 1 июль куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам режалаштирилган.

Москвада вакцинацияни тасдиқловчи QR кодисиз кафе ва ресторанларга бориш тақиқланди
28 июнь 2021, 11:06

Москвада вакцинацияни тасдиқловчи QR кодисиз кафе ва ресторанларга бориш тақиқланди

Россия пойтахтидаги кафе ва ресторанларга фақат махсус QR-код тақдим этилгандан кейингина ташриф буюриш мумкин. Код коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар, кафега келишдан аввал, ярим йил ичида COVID-19 билан касалланганлар ёки уч кундан кечиктирмай ПЦР тестининг манфий натижасини олганларга берилади.

Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
28 июнь 2021, 11:03

Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Жиззах шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабабли ёнғин содир бўлди. Оқибатда иккита машина ёниб кетди.

Тошкент вилоятига қатновчи автобуслар фаолияти ўз иш тартибида давом этади
28 июнь 2021, 10:47

Тошкент вилоятига қатновчи автобуслар фаолияти ўз иш тартибида давом этади

«Тошшартрансхизмат» Тошкент вилоятининг турли ҳудудларигача қатновларни амалга оширадиган 24 та автобус ўз иш тартибида давом эттиришини маълум қилди. ЙПХ пост масканлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилган ҳолларда, автобуслар ҳаракати ушбу пост масканларигача ташкил қилинади.

Ўзбекистондаги ЙТҲларда кўпинча пиёдалар жабр кўради. Вазиятни қандай ўнглаш мумкин?
28 июнь 2021, 10:27 1

Ўзбекистондаги ЙТҲларда кўпинча пиёдалар жабр кўради. Вазиятни қандай ўнглаш мумкин?

Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг аксариятида пиёдалар жабр кўрмоқда. Бунинг сабаби нимада ва бундай ҳодисалар сонини қандай камайтириш мумкин? Бу ҳақда батафсил Самарқанд бош режасини ишлаб чиқаётган россиялик мутахассислар жамоасининг «Газета.uz»га берган интервьюсида.

27 июнь Ўзбекистонда 469 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
28 июнь 2021, 10:17

27 июнь Ўзбекистонда 469 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 469 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 774 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Ангренда ППХ ходими ўзига ўқ узиб вафот этди
28 июнь 2021, 09:57 1

Ангренда ППХ ходими ўзига ўқ узиб вафот этди

Ангренда ППХ ходими табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узиб, вафот этди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода айтилишича, унга нисбатан босим бўлган ва пул сўралаган. Ҳолат ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олинган.

1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
28 июнь 2021, 08:00

1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Пенсия ва нафақаларнинг оширилиши, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётгани, олис ва чекка ҳудудлардаги боғчалар ва паррандачиларга субсидия берилиши, онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика марказларига келиш харажатлари қоплаб берилиши, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари харажатлари ошкор қилиниши — 1 июлдан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?

Тошкентдаги йирик бозор ва супермаркетларда эмлаш пунктлари очилди (рўйхат)
27 июнь 2021, 18:39

Тошкентдаги йирик бозор ва супермаркетларда эмлаш пунктлари очилди (рўйхат)

Тошкентдаги йирик бозорлар, супермаркетлар, мактаблар, маҳаллалар ва бошқа муассасалар ҳудудида коронавирусга қарши эмлаш пунктлари очилди (рўйхат).

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
27 июнь 2021, 17:41

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида юзага келадиган танаффус, президентнинг ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпиада ўйинларидаги иштироки тўғрисидаги қарори, Оксана Чусовитинадан яна бир олтин медаль — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

Хоразмда оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда газдан заҳарланиб, вафот этди
27 июнь 2021, 17:32

Хоразмда оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда газдан заҳарланиб, вафот этди

Хоразмда оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Маданият вазирлиги Тўти Юсупованинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди
27 июнь 2021, 13:34

Маданият вазирлиги Тўти Юсупованинг ўлими ҳақидаги хабарларни рад этди

Маданият вазирлиги актриса Тўти Юсупованинг ўлими ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши», — дейилади вазирлик баёнотида.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентга: «Биз сиз қўяётган талаб даражасида ишлашга улгурмай қоляпмиз»
27 июнь 2021, 13:02

Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентга: «Биз сиз қўяётган талаб даражасида ишлашга улгурмай қоляпмиз»

Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳокимидан маҳаллаларни ободонлаштириш ишларининг сусткашлиги сабабларини сўради. «Тўғрисини айтсам, биз сиз қўяётган талаб даражасида ишлашга улгурмай қоляпмиз», деди Жахонгир Ортиқхўжаев ва барча масалаларни 1 октябрга қадар ҳал қилишга ваъда берди. Президент шошқалоқликдан қочиш ва иш сифатига эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон январь-май ойларида 150,9 млн долларлик енгил автомобилларни импорт қилди
27 июнь 2021, 12:05

Ўзбекистон январь-май ойларида 150,9 млн долларлик енгил автомобилларни импорт қилди

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 150,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 7,7 мингта енгил автомобиллар импорт қилган. Шунингдек, ўтган 5 ойда хорижий давлатларга қиймати 134,9 млн. АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Абдулазиз Кaмилов АҚШга боради
27 июнь 2021, 11:10

Абдулазиз Кaмилов АҚШга боради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 27 июнь — 4 июль кунлари амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.

26 июнь куни Ўзбекистондаги эмлаш жараёнларида 100 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
27 июнь 2021, 11:06

26 июнь куни Ўзбекистондаги эмлаш жараёнларида 100 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Кеча Ўзбекистонда 493 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 545 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг