Шимолий Қозоғистон вилояти полициясига 86 та янги Cobalt автомобили топширилди.
Эндиликда фуқаролар санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига фақат ПЗР тест топширган ҳолдагина қабул қилинади, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Kun.uz 22 июнь куни ўзбек тилидаги хабарлар лентасини янгиламади. Нашр мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ айрим қонунчилик меъёрлари ҳамон эски қолипларда қолаётгани, бундай камчиликлар исталган вақтда сўз эркинлигига қарши қурол сифатида фойдаланилиши мумкинлигини маълум қилди.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган дорихоналар лицензияси бекор қилинади, дея огоҳлантирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Баёнот пойтахтда шу каби дори воситаларини сотиш бўйича қарийб 40 та ҳолат аниқланганидан кейин эълон қилинди.
Aбу Дабида сайёҳларнинг COVID-19'га қарши бепул эмланиши, Венеция ва Будапештнинг «таҳдид остида» бўлган Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилиши, Қорабоғдаги Шуша шаҳрига Озарбайжон қўриқхонаси мақомининг берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ноқулай об-ҳаво туфайли етилиши кечиккан «эртапишар» сабзи ҳосилини йиғиб олиш бошланганини маълум қилди. «Бу бозорни янги сабзи билан тўлиқ таъминлаш ва унинг нархи босқичма-босқич арзонлашишига олиб келади», — дея қайд этди вазирлик.
Жаримага тортилган Kun.uz ва Azon.uz нашрлари раҳбарияти, 50 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланиши, коронавирус сабабли Ўзбекистон Aфғонистон билан чегарани ёпилиши, Навоийда тўрт нафар тилла қазувчи вафоти — «Газета.uz»нинг 22 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Учтепа туманида ўзнинг 50 тонна арматурасини бошқа бир фуқарога сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
«Агробанк» АТБ кобейжинг картасини очган мижозлар Ўзбекистон ва дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида товар ҳамда хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.
Республика махсус комиссияси йўналишли автобус ва метрога ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик бўйича қарорни қабул қилди. Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса карантин чораларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин билан учрашди. Россия бош вазири Ўзбекистоннинг ЕОИИда тўлақонли иштирок этиши иқтисодиёт ўсиши учун қўшимча имкониятлар яратишини таъкидлади. Учрашувда, янги ўқув йилидан Ўзбекистонда Россия олийгоҳларининг яна учта филиали очилиши, Россиядан яна 200 нафар ўқитувчилар Ўзбекистонга юборилиши маълум қилинди.
Azon.uz нашри раҳбарияти сайтда эълон қилинган диний мазмундаги мақолалар учун жаримага тортилди. Шунингдек, суд сайтдаги баъзи хорижий хабарларни «Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатини бузиши мумкин» деб топган. Azon.uz бош муҳаррири «Газета.uz»га ушбу суд жараёнини «журналистик фаолиятга тажовуз» дея таърифлади. Унинг айтишича, Диний қўмита таҳририятга диний материалларни мустақил чиқариш учун оғзаки рухсат берган бўлган. Суд қароридан кейин нашр янгиликларни эълон қилишни тўхтатди.
Ҳудудларда кластер усулида мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилади. Тадбиркорлар маҳсулот экспортини йўлга қўйган тақдирда бир қатор имтиёзларга эга бўлади, қолаверса, ҳомашё ва эҳтиёт қисмлар импорти учун божхона божидан озод қилинади.
Долларнинг расмий курси 5,49 сўмга пасайди ва жами 10 581,36 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль ҳам бироз пасайди.
Навоий вилоятида ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олиш билан шуғулланган тўрт киши «электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиб, вафот этган. Яна уч нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.
Сурхондарё вилоятида ўтказилган «Ёшлар фестивали» сабабли ЙПХ ходимлари йўлнинг ҳаракатланиш вақтинча чекланган қисмида чақирув бўйича манзилга кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган. Маълум бўлишича, 21 июн куни ушбу ходимлар лавозимидан озод этилган.
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Nexia 2 нафар пиёдани уриб юборди. Пиёдалар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этди.
Грузия ва Туркия ҳуқуматлари коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган комендантлик соатини 1 июлдан бошлаб бекор қилмоқда. Бундан ташқари, Грузияда тиббий ниқобларни тақиш мажбурий бўлмайди, Туркияда эса жамоат транспортидан фойдаланишда ёш бўйича чекловлар бекор қилинди.
Сайтда эълон қилинган диний мазмундаги материаллар учун Kun.uz асосчиларидан бири ва раҳбари 12,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд қароридан кейин нашр янгиликларни эълон қилишни тўхтатди.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди. Маълум қилинишича, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг