Архив

Қозоғистон полиция хизмати 86 та янги Cobalt автомобилидан фойдаланади
23 июнь 2021, 11:06

Қозоғистон полиция хизмати 86 та янги Cobalt автомобилидан фойдаланади

Шимолий Қозоғистон вилояти полициясига 86 та янги Cobalt автомобили топширилди.

Санаторий, пансионат ва оромгоҳларга фақат коронавирусга тест топширганлар қўйилади
23 июнь 2021, 10:30

Санаторий, пансионат ва оромгоҳларга фақат коронавирусга тест топширганлар қўйилади

Эндиликда фуқаролар санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига фақат ПЗР тест топширган ҳолдагина қабул қилинади, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

«Бугунги сукунат орқали соҳадаги барча муаммоларга эътибор қаратишни истадик» — Kun.uz
23 июнь 2021, 00:26 1

«Бугунги сукунат орқали соҳадаги барча муаммоларга эътибор қаратишни истадик» — Kun.uz

Kun.uz 22 июнь куни ўзбек тилидаги хабарлар лентасини янгиламади. Нашр мамлакатда сўз эркинлиги билан боғлиқ айрим қонунчилик меъёрлари ҳамон эски қолипларда қолаётгани, бундай камчиликлар исталган вақтда сўз эркинлигига қарши қурол сифатида фойдаланилиши мумкинлигини маълум қилди.

ССВ дорихоналарни ноқонуний наркопрепаратлар савдоси учун қатъий чоралар кўрилишидан огоҳлантирди
22 июнь 2021, 21:37

ССВ дорихоналарни ноқонуний наркопрепаратлар савдоси учун қатъий чоралар кўрилишидан огоҳлантирди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган дорихоналар лицензияси бекор қилинади, дея огоҳлантирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Баёнот пойтахтда шу каби дори воситаларини сотиш бўйича қарийб 40 та ҳолат аниқланганидан кейин эълон қилинди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 июнь 2021, 21:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Aбу Дабида сайёҳларнинг COVID-19'га қарши бепул эмланиши, Венеция ва Будапештнинг «таҳдид остида» бўлган Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилиши, Қорабоғдаги Шуша шаҳрига Озарбайжон қўриқхонаси мақомининг берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Сабзи нархининг яқин кунларда арзонлашиши кутилмоқда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
22 июнь 2021, 20:41

Сабзи нархининг яқин кунларда арзонлашиши кутилмоқда — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ноқулай об-ҳаво туфайли етилиши кечиккан «эртапишар» сабзи ҳосилини йиғиб олиш бошланганини маълум қилди. «Бу бозорни янги сабзи билан тўлиқ таъминлаш ва унинг нархи босқичма-босқич арзонлашишига олиб келади», — дея қайд этди вазирлик.

22 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 июнь 2021, 20:30

22 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Жаримага тортилган Kun.uz ва Azon.uz нашрлари раҳбарияти, 50 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда ОТМ профессор-ўқитувчиларини эмлаш бошланиши, коронавирус сабабли Ўзбекистон Aфғонистон билан чегарани ёпилиши, Навоийда тўрт нафар тилла қазувчи вафоти — «Газета.uz»нинг 22 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Учтепада бошқа шахсга тегишли арматурани $35,7 мингга сотиб юборган шахс қўлга олинди
22 июнь 2021, 19:14

Учтепада бошқа шахсга тегишли арматурани $35,7 мингга сотиб юборган шахс қўлга олинди

Учтепа туманида ўзнинг 50 тонна арматурасини бошқа бир фуқарога сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

«Агробанк» вакиллари Visa-Humo кобейджинг картасининг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди
22 июнь 2021, 19:00

«Агробанк» вакиллари Visa-Humo кобейджинг картасининг афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди

«Агробанк» АТБ кобейжинг картасини очган мижозлар Ўзбекистон ва дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида товар ҳамда хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.

Ниқобсиз шахслар жамоат транспортлари салонига чиқарилмайди
22 июнь 2021, 18:20

Ниқобсиз шахслар жамоат транспортлари салонига чиқарилмайди

Республика махсус комиссияси йўналишли автобус ва метрога ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик бўйича қарорни қабул қилди. Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса карантин чораларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади.

Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашди
22 июнь 2021, 18:18

Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин билан учрашди. Россия бош вазири Ўзбекистоннинг ЕОИИда тўлақонли иштирок этиши иқтисодиёт ўсиши учун қўшимча имкониятлар яратишини таъкидлади. Учрашувда, янги ўқув йилидан Ўзбекистонда Россия олийгоҳларининг яна учта филиали очилиши, Россиядан яна 200 нафар ўқитувчилар Ўзбекистонга юборилиши маълум қилинди.

«Мақсад бизнинг овозимизни ўчириш бўлди» — Azon.uz раҳбарияти сайтдаги мақолалар учун жаримага тортилди
22 июнь 2021, 17:35

«Мақсад бизнинг овозимизни ўчириш бўлди» — Azon.uz раҳбарияти сайтдаги мақолалар учун жаримага тортилди

Azon.uz нашри раҳбарияти сайтда эълон қилинган диний мазмундаги мақолалар учун жаримага тортилди. Шунингдек, суд сайтдаги баъзи хорижий хабарларни «Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатини бузиши мумкин» деб топган. Azon.uz бош муҳаррири «Газета.uz»га ушбу суд жараёнини «журналистик фаолиятга тажовуз» дея таърифлади. Унинг айтишича, Диний қўмита таҳририятга диний материалларни мустақил чиқариш учун оғзаки рухсат берган бўлган. Суд қароридан кейин нашр янгиликларни эълон қилишни тўхтатди.

Кластер усулида мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
22 июнь 2021, 17:27

Кластер усулида мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ҳудудларда кластер усулида мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил этилади. Тадбиркорлар маҳсулот экспортини йўлга қўйган тақдирда бир қатор имтиёзларга эга бўлади, қолаверса, ҳомашё ва эҳтиёт қисмлар импорти учун божхона божидан озод қилинади.

Долларнинг расмий курси пасайди
22 июнь 2021, 16:55

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 5,49 сўмга пасайди ва жами 10 581,36 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль ҳам бироз пасайди.

Навоийда тўрт нафар тилла қазувчи вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди
22 июнь 2021, 16:03

Навоийда тўрт нафар тилла қазувчи вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди

Навоий вилоятида ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олиш билан шуғулланган тўрт киши «электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиб, вафот этган. Яна уч нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.

Сурхондарёда тез ёрдам машинасини ўтказмаган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод этилди
22 июнь 2021, 15:34 1

Сурхондарёда тез ёрдам машинасини ўтказмаган ЙПХ ходимлари лавозимидан озод этилди

Сурхондарё вилоятида ўтказилган «Ёшлар фестивали» сабабли ЙПХ ходимлари йўлнинг ҳаракатланиш вақтинча чекланган қисмида чақирув бўйича манзилга кетаётган тез ёрдам машинасини ўтказмаган. Маълум бўлишича, 21 июн куни ушбу ходимлар лавозимидан озод этилган.

Қашқадарёда 2 нафар пиёда Nexia уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди
22 июнь 2021, 15:03

Қашқадарёда 2 нафар пиёда Nexia уриб юбориши натижасида ҳалок бўлди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Nexia 2 нафар пиёдани уриб юборди. Пиёдалар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этди.

Грузия ва Туркияда комендантлик соати бекор қилинади
22 июнь 2021, 14:17

Грузия ва Туркияда комендантлик соати бекор қилинади

Грузия ва Туркия ҳуқуматлари коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган комендантлик соатини 1 июлдан бошлаб бекор қилмоқда. Бундан ташқари, Грузияда тиббий ниқобларни тақиш мажбурий бўлмайди, Туркияда эса жамоат транспортидан фойдаланишда ёш бўйича чекловлар бекор қилинди.

Kun.uz раҳбари сайтдаги диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилди
22 июнь 2021, 12:45

Kun.uz раҳбари сайтдаги диний мавзуда эълон қилинган мақолалар учун жаримага тортилди

Сайтда эълон қилинган диний мазмундаги материаллар учун Kun.uz асосчиларидан бири ва раҳбари 12,2 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Суд қароридан кейин нашр янгиликларни эълон қилишни тўхтатди.

ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди
22 июнь 2021, 12:29 1

ТИВ Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда махфий биологик қурол ишлаб чиқарилаётганини рад этди. Маълум қилинишича, ушбу лабораториялар фақат диагностик тадқиқотлар ўтказиш ва тинчлик мақсадларидагина фойдаланиш учун мўлжалланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг