Архив

2021 йилдан бошлаб Telegram тижоратлаштирилади — Павел Дуров
23 декабрь 2020, 14:53

2021 йилдан бошлаб Telegram тижоратлаштирилади — Павел Дуров

Telegram’да фаол фойдаланувчилар сони 500 миллионга яқинлашмоқда. Фойдаланувчилар сони билан бирга компания ҳаражатлари ҳам ошаётгани сабаб, Павел Дуров 2021 йилдан бошлаб Telegram’ни тижоратлаштиришини маълум қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил охиригача «снос”лар бўйича барча қарзларни тўлашни ваъда берди
23 декабрь 2020, 14:43

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил охиригача «снос"лар бўйича барча қарзларни тўлашни ваъда берди

«Ўзбекистон тарихида бир йилда бунча компенсация тўлаб берилмаган». Бу йили «снос"лар бўйича ер ёки пул кўринишига тўловлар 700−800 млрд сўмни ташкил этди, дея маълум қилди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев. У 2021 йил сўнггига қадар барча бузилишлар бўйича қарзларни тўлашга ваъда берди.

Ўзбекистон Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланишида кўмаклашади
23 декабрь 2020, 14:43

Ўзбекистон Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланишида кўмаклашади

Ҳиротда жойлашган Алишер Навоий мақбарасининг қайта таъмирланиши ва ободонлаштирилишида Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам беради.

Хорижий эксперт уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди
23 декабрь 2020, 14:32

Хорижий эксперт уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига хорижлик мутахассис Оливье Норман маслаҳатчи этиб тайинланди. У қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаларини шакллантириш масалаларида вазирлик масъул ходимларига кўмаклашади.

Тошкентнинг ғаройиб топонимикаси. Пойтахтнинг баъзи жойларининг номи қаердан келиб чиққан?
23 декабрь 2020, 14:30

Тошкентнинг ғаройиб топонимикаси. Пойтахтнинг баъзи жойларининг номи қаердан келиб чиққан?

Тошкентликлар «Ц-14» ўрнига «Ганга» дейишади. Шунга ўхшаш атамалар қаердан келиб чиққан, Тошкент «Франция"си қаерда жойлашган ва оддий шлагбаум қандай қилиб халқ учун манзил мўлжалига айлангани ҳақида — экскурсовод Азиз Холмуродовнинг мақоласида.

Ўзбекистонлик теннисчи келишилган учрашувлар учун 7 йилга дисквалификация қилинди
23 декабрь 2020, 14:06

Ўзбекистонлик теннисчи келишилган учрашувлар учун 7 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов келишилган учрашувларда қатнашганлиги учун 12 минг долларга жаримага тортилди ва 7 йилга дисквалификация қилинди.

«Россия темир йўллари» Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар олиб киришни арзонлаштирмоқда
23 декабрь 2020, 13:53

«Россия темир йўллари» Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар олиб киришни арзонлаштирмоқда

«Россия темир йўллари» компанияси Ўзбекистон ва Тожикистондан келтириладиган мева ва сабзовот маҳсулотларини ташишда 50% лик чегирма жорий қилди. 2021 йил давомида тўлиқ амалда бўлади.

Тошкентда автобусда ёнғин юзага келди
23 декабрь 2020, 12:44

Тошкентда автобусда ёнғин юзага келди

Тошкентда 47 йўналишдаги Mercedes-Benz русумли автобуснинг двигателида ёнғин юзага келди. Жабрланганлар йўқ.

Эквадорда коронавируснинг янги турлари аниқланди
23 декабрь 2020, 11:44

Эквадорда коронавируснинг янги турлари аниқланди

Эквадорда COVID-19 нинг янги турлари қайд этилди. Олимларнинг айтишига кўра, уларнинг Буюк Британиядаги коронавируснинг янги штамми билан алоқаси йўқ.

Испанияда Тошкент стоматология институти филиали очилади
23 декабрь 2020, 11:34

Испанияда Тошкент стоматология институти филиали очилади

Испаниянинг Балеар университетида Тошкент давлат стоматология институтининг филиали ташкил этилади. Келишувга кўра, ҳар иккала олий таълим муассасаси томонидан йилига 30 нафар педагоглар жалб этилади.

Илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича шартномалар имзоланди
23 декабрь 2020, 11:24

Илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича шартномалар имзоланди

Ўзбекистон, Жаҳон банки, Masdar компанияси (БАА) ва Осиё тараққиёт банки 100 МВт кучга эга бўлган Ўзбекистондаги илк қуёш электростанциясини молиялаштириш бўйича кредит ва суғурта шартномаларини имзолашди. Навоидан 35 узоқликда жойлашадиган станция 2021 йилдан бошлаб «Миллий электр тармоқлари» га электр энергиясини етказиб беради.

Шерободда жомеъ масжидида қотиллик содир этилди: имом вакили масжид котибини пичоқлади
22 декабрь 2020, 21:52

Шерободда жомеъ масжидида қотиллик содир этилди: имом вакили масжид котибини пичоқлади

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида маҳаллалардан бирининг имом вакили жомеъ масжиди биноси ичида масжид котибини пичоқлади. Котиб шифохона йўлида вафот этди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
22 декабрь 2020, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Трампнинг Синдзо Aбэ, Нарендра Моди ва Скотт Моррисонни «Фахрий легион» ордени билан тақдирлагани, Туркия ҳукуматининг меҳмонхоналарда янги йил байрамларини ўтказишни тақиқлаши, BioNTech’нинг 6 ҳафта ичида янги COVID-19 мутациясига қарши вакцина яратиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

COVID-19 га қарши вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар ва ўқитувчилар олади — Нурмат Отабеков
22 декабрь 2020, 19:32

COVID-19 га қарши вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар ва ўқитувчилар олади — Нурмат Отабеков

Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган ва Ўзбекистоннинг аризаси қабул қилинган.

Амударё орқали ўтадиган янги кўприкка тамал тоши қўйилди
22 декабрь 2020, 18:00

Амударё орқали ўтадиган янги кўприкка тамал тоши қўйилди

Амударё орқали Хоразм вилояти Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи 413 метрлик кўприк қурилиши бошланди. Кўприк қурилиши 2022 йил сентябр ойига якунланиши режалаштирилган.

Россиядаги чет элликлар орасида ўзбекистонликлар энг кўп ЙТҲ сабабчиси бўлган
22 декабрь 2020, 16:02

Россиядаги чет элликлар орасида ўзбекистонликлар энг кўп ЙТҲ сабабчиси бўлган

Россияда 2020 йилнинг 9 ойи давомида чет эл фуқаролари томонидан содир этилган ЙТҲларнинг аксариятига ўзбекистонликлар сабабчи бўлган. Ўзбекистон фуқаролари келтириб чиқарган 797 ЙТҲда 58 киши вафот этган, 1080 киши жароҳатланган. Тожикистон фуқаролари келтириб чиқарган аварияларда энг кўп ўлим ҳолатлари (76 нафар қурбон) қайд этилган.

АҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 892 млрд доллар ажратилади
22 декабрь 2020, 15:57

АҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 892 млрд доллар ажратилади

АҚШда инқирозни енгиллаштриш учун кўплаб фуқароларга 600 доллардан берилади, пандемия сабабли ишини йўқотганлар қўшимча тўлов олади.

The Economist Малавини йил давлати деб эълон қилди
22 декабрь 2020, 15:39

The Economist Малавини йил давлати деб эълон қилди

The Economist Малави давлатини йил давлати деб эълон қилди. Бу қарорни нашр «авторитар ҳудудда демократиянинг тикланиши» учун дея изоҳлади.

Суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари узайтирилади
22 декабрь 2020, 15:12 2

Суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари узайтирилади

Инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича эса 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилмоқда.

Навоийда икки мастнинг жанжали оқибатида 45 ёшли эркак вафот этди
22 декабрь 2020, 15:06

Навоийда икки мастнинг жанжали оқибатида 45 ёшли эркак вафот этди

Навоий вилоятида спиртли ичимлик таъсиридаги икки фуқаро орасида жанжал юзага келди. Оқибатда улардан бири, 45 ёшли эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг