Архив

28 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 май 2021, 21:30

28 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сони, 2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзни нималарга сарфлагани, болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилиши, Пирогов номидаги Россия тиббиёт университетининг филиали очилиши, президентнинг видеоселекторда берган топшириқлари — «Газета.uz»нинг 28 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
28 май 2021, 21:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германиянинг Намибиядаги геноцидни расман тан олгани, Россиянинг Беларус ҳудудини четлаб ўтаётган Европанинг самолётларига Москвага қўнишни рухсат бермаётгани, 34 мингдан зиёд гонконгликнинг Буюк Британияга кўчиб ўтишга мурожаат қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2 йилда 100 га яқин уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги мансабдорлар коррупцияда айбланган
28 май 2021, 19:56

2 йилда 100 га яқин уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги мансабдорлар коррупцияда айбланган

2 йил давомида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги 100 га яқин мансабдор коррупциявий жиноятни содир этгани учун жавобгар бўлган. Андижон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси раҳбарлари 240 млн сўм, Наманган «Таъмирлаш тиклаш хизмати» корхонаси мансабдорлари 250 млн сўм ва Сурхондарё Сув таъминоти бошқармаси ходимлари 540 млн сўмни ўзлаштирган.

«Банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?» — Шавкат Мирзиёев
28 май 2021, 19:25

«Банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?» — Шавкат Мирзиёев

Президент видеоселекторда уй-жой ширкатларининг муддати ўтган кредиторлик қарзи 1,4 трлн сўмдан ортиб кетганини танқид қилди. Уларнинг кредит муддати узайтирилгани билан 52 фоизи сўндирилмагани айтилди. «Бу банкларнинг пули-ку. Сизлар банкларга „пул бер“ деб ўрганиб қолгансизлар, уларни қайтариш ҳақида ким ўйлайди?», — деди давлат раҳбари.

Тошкентда кар-соқов аёлни калтаклаган шахс ушланди
28 май 2021, 18:51

Тошкентда кар-соқов аёлни калтаклаган шахс ушланди

Тошкентда 24 ёшли кар-соқов бўлган аёлни калтаклаб, тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди. Жабрланувчига ҳимоя ордери берилди.

«Барча соҳалар ва ҳудудларда ишлар бир хилда сифатли бажарилаяпти, деб бўлмайди» — президент дастурлар ҳақида
28 май 2021, 18:25

«Барча соҳалар ва ҳудудларда ишлар бир хилда сифатли бажарилаяпти, деб бўлмайди» — президент дастурлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари барча ҳудудларда ҳам бирдек сифатли олиб борилмаётганини танқид қилди. Йиғилишда қолоқликлар мавжуд вилоятларга президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлар масъул раҳбарлари йил якунига қадар бириктирилиши таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашга 10 баллдан 8 балл берган бўлардим — Акмал Бурхонов
28 май 2021, 18:16 1

Коррупцияга қарши курашга 10 баллдан 8 балл берган бўлардим — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши кураш агентлиги Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашни 10 баллик тизимда баҳолади. «Қилинган ишларни 10 баллик тизимда баҳолаш керак бўлса, қўрқмасдан 8 балл берган бўлардим», — дейди у.

Cенат 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини қабул қилди
28 май 2021, 17:21

Cенат 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини қабул қилди

Cенатнинг 15 ялпи мажлисида Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди. Ҳужжат Пекин Декларацияси, Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажаришга кўмаклашади. Сенаторлар стратегия хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка барҳам беришига ишонтирмоқда.

Тошкент тарихи хариталарда: 1865 йилги қалъа девори ва шаҳарнинг 12 дарвозаси
28 май 2021, 17:15

Тошкент тарихи хариталарда: 1865 йилги қалъа девори ва шаҳарнинг 12 дарвозаси

Тошкентнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида пойтахт ҳокимлиги шаҳарнинг қадимий 12 та дарвозаси ва қалъа девори ўрнини аниқламоқда. Тошкент ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти директорининг ўринбосари Камолиддин Файзуллаев эски хариталарни излаш ва шаҳарнинг бир ярим аср давомида қандай ўзгаргани ҳақида гапириб беради. Хариталарнинг қисми биринчи маротаба эълон қилинмоқда.

Абдулла Арипов Минск шаҳрига ташриф буюрди
28 май 2021, 16:49

Абдулла Арипов Минск шаҳрига ташриф буюрди

Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш мақсадида Минск шаҳрига ташриф буюрди. Ҳукумат раҳбарлари аввалига, Беларусь президенти Александр Лукашенко қабулида бўлишган. «Беларусга интернет орқали бўлаётган ҳужумларга қарамасдан, ўзингиз кўриб турганингиздек, бу ердаги вазият тинч», — деган у.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
28 май 2021, 16:28

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси 8,38 сўмга пасайди ва жами 10 580,65 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайган.

2025 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМни $2500 га етказиш режалаштирилмоқда
28 май 2021, 16:22

2025 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМни $2500 га етказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати аҳоли жон бошига ЯИМни ҳозирги пайтдаги 1700 доллардан 2025 йилгача 2500 долларга ва 2030 йилгача бўлган муддат ичида 4200 долларга етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Қуролланган браконьерлар Қорақалпоғистондаги «Жанубий Устюрт» боғи инспекторларига ҳужум қилишди
28 май 2021, 16:04

Қуролланган браконьерлар Қорақалпоғистондаги «Жанубий Устюрт» боғи инспекторларига ҳужум қилишди

Қорақалпоғистонда жайрон овлаган икки браконьер «Жанубий Устюрт» табиат боғи инспекторларининг машинасига ҳужум қилди. Овчилар қурол билан таҳдид қилиб, машина ғилдиракларини тешишган ва ходимларнинг телефонларини олиб қўйишган. Орол денгизи атроф-муҳитни муҳофаза қилиш прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Сирдарёда 22 ёшли аёл поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди
28 май 2021, 15:43

Сирдарёда 22 ёшли аёл поезд уриб юбориши оқибатида вафот этди

Ховос туманида 22 ёшли аёлни поезд уриб юборди. У олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Ховос транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Реклама баннерларини бузиш бўйича қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган — бизнес-омбудсман
28 май 2021, 15:34

Реклама баннерларини бузиш бўйича қарор ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган — бизнес-омбудсман

Тошкентда реклама баннерларининг бузилиши масаласини ўрганган бизнес-омбудсман пойтахт халқ депутатлари кенгашининг бу тўғрисидаги қарорининг лойиҳаси адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаганлигини аниқлади.

Ўзбекистонда Пирогов номидаги Россия тиббиёт университетининг филиали очилади
28 май 2021, 14:55

Ўзбекистонда Пирогов номидаги Россия тиббиёт университетининг филиали очилади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н. И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети билан ҳамкорлик тўғрисида келишувни имзолади. Мамлакатда мазкур таълим муассасасининг филиали очилади.

Молия вазири 2020 йилдаги бюджет камомадларини нима ҳисобига қопланганлигини маълум қилди
28 май 2021, 14:48

Молия вазири 2020 йилдаги бюджет камомадларини нима ҳисобига қопланганлигини маълум қилди

Молия вазири Тимур Ишметов 2020 йилда давлат бюджетига қанча даромад тушганини очиқлади. Йил бошидаги прогнозга нисбатан давлат бюджетига ҚҚСдан 13 трлн сўм кам маблағ тушган. Вазир камомадлар ниманинг ҳисобига қопланганлигини ҳам маълум қилди.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда
28 май 2021, 13:45

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди, жуда иссиқ об-ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати 36−39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40−42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилади
28 май 2021, 13:31

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилади

Тошкентда болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилади, вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларида болалар гематологияси ва онкология бўлимлари очилади. Республика гематология ва онкология ва радиология марказлари янги биноларга кўчиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланади. Туман поликлиникаларида аёлларни оммавий текширувдан ўтказиш учун «Онко-назорат» хоналари ташкил этилади.

Ўзбекистон халқаро молия институтларидан 200 млн доллар қарз жалб қилади
28 май 2021, 13:10

Ўзбекистон халқаро молия институтларидан 200 млн доллар қарз жалб қилади

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 40 йилга 100 млн доллар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкидан эса 30 йилга 100 млн доллар қарз олади. Маблағлар Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш лойиҳаси доирасида сарфланади. Жумладан, 35 млн долларга 1000 та тез тиббий ёрдам машинасини харид қилиш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг