Долларнинг расмий курси 8 сўмга пасайди ва жами 10 559 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса бироз кўтарилди.
Тошкент ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев президентга Чирчиқ дарёсининг торайтириш ва янги очилган ҳудудда турли инфратузилма объектларини барпо этишни кўзда тутадиган Daryo bo’yi Business City лойиҳасини тақдим этди. Узунлиги 5 км бўлган (16 км дан) биринчи участкада ишларни 2021 йилда якунлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллион долларга баҳоланмоқда.
Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. Шу билан Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 млн 330 минг дозага етди.
ДТМ бош бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мирзаев Ўзбекистонда келгусида ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди. Кириш имтиҳонларидан воз кечилса, абитуриенлар мактаб имтиҳонлари натижаларига асосан ОТМга қабул қилинади. Шунингдек, 2021−22 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовларини 2 та сценарий — ёпиқ ва очиқ майдонларда ўтказиш келишиб олинган.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятидаги ташрифи чоғида Шеробод қуёш электр станцияси қурилиши муносабати билан унинг пойдеворига капсула қўйди. Мазкур электр станция лойиҳасини Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar» компанияси амалга оширади ва 260 млн доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилади.
Май ойида инфляция 0,5% ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,4 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлади.
ДХХ томонидан Сирдарё ва Самарқандда жами 7 кг, Данғара туманида 1 кг дан ортиқ, Фарғона вилоятида 1,3 кг гиёҳвандлик моддалари топилди ва мусодара қилинди.
Тошкент аэропортига олиб борадиган кўприк ўрнига айланма шаклидаги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Лоҳиҳа президентга тақдим этилди. Эслатиб ўтамиз, йўл ўтказгич 2008 йилда кенгайтирилган эди.
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси БААда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгалашди.
Ўзбекистон томонидан Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси мажмуасида саккиз бурчакли масжиди қурилади. Кириш пештоғидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади. Мақбаранинг ташқи кўринишига безак берилиб, кириш ва қолган йўлакларида шоирнинг ҳикматли сузлари битилган китоб кўринишидаги белгилар қўйилади.
Ўзбекистонда 2 млн дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 230 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Сирдарёда Ласетти машинасига ўрнатилган газ баллони ёрилиши натижасида икки нафар йўловчи вафот этди. Ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи жароҳатлар билан тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига йўл олди. Икки кунлик ташриф мобайнида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари билан танишиш кўзда тутилган.
Хитойда оилаларга учта фарзанд кўришга рухсат берилгани, бир неча минг афғонистонликнинг Буюк Британияга кўчиб ўтаётгани, Бразилияда президентга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Сенатда келинларни фарзандлари билан эрининг уйига рўйхатга қўймаслик масаласи муҳокама қилинди. Уйни сотишда улар розилигининг олинмаслиги кўчада қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов эса муаммонинг бошқа томони борлигини таъкидлади.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистондаги қурилишлар суммаси, президентнинг Сурхондарёга ташриф режаси, Сенатнинг қонунларга ўзгартиришлар киритишни маъқуллаши, ЙТҲларда ҳалок бўлганлар сони ошиши — «Газета.uz»нинг 31 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди.
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 55 ёшли пиёдани Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
31 май кунидан бошлаб чет элга ўқишга кетадиган талабалар, ОАВ ходимлари, блогерлар ҳамда ёзувчилар COVID-19 га қарши эмланадиган фуқаролар рўйхатига кирди.
4 ой давомида болалар иштирокидаги ЙТҲ сони 25,3, уларда ҳалок бўлган болалар сони 64,5 фоизга ошган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг