Наманганда 60-халқаро гуллар фестивали бошланди. Юбилей фестивалда 10 миллион туп гул кўчатлари ўтқазилади, гуллар билан безатилган автомобиллар паради, гала-концерт ва бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилади.
Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Кўп миқдорда талон-торож қилишда айбланаётган бошқарма бошлиғи қамоққа олинди.
Тошкентнинг Сергели туманидаги уйлардан бирида чиққан ёнғин бошқа хонадонларга ҳам ўтди. Аҳоли ёнғинга электр тармоқларидаги муаммо сабабли юзага келганини маълум қилди. ФВВ ўт ўчирувчилар йўллардаги тирбандликлар ва ер ости гидрантининг сув босими паст бўлгани ёнғинни тезлик билан ўчиришга салбий таъсир кўрсатганини маълум қилди.
Фарғона вилоятида газ қуйиш шохобчасида газ тўлдирилаётган «Ваз-2101» русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлди. Ҳодисада икки киши жароҳатланди.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Nexia автомобилида ҳаракат вақтида газ баллони портлади. Икки киши ҳаётдан кўз юмди, бир киши оғир жароҳатланди.
Синфларда ўқувчилар сонини 35 дан 24 гача камайтириш учун йилига 9 триллион сўм керак бўлади, деди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. Шунингдек, у ёшлар учун технология ва аниқ фанларни инглиз тилида ўрганиш нима учун муҳим эканини тушунтирди.
Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба, истеъфо берган Aндижон шаҳар прокурори, порадан бош тортиб, 15 млн сўм билан мукофотланган ИИБ ходими ҳамда Олимпиадага чиққан ўзбекистонлик таэквондочилар — «Газета.uz»нинг 22 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган олти қаторли автойўл ва учта йўл ўтказгич қурилиши қиймати 280 млрд сўмдан 518,3 млдр сўмгача оширилди. Қурилиш ишлари Grand Road Tashkent томонидан олиб борилади. Ҳукумат лойиҳани тендерсиз ўтказишга рухсат берди.
Ўзбекистонлик таэквондочи Светлана Осипова +67 кг вазн тоифасида Олимпиада лицензиясини қўлга киритди. Шу тариқа таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор таэквондо бўйича Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмани қўлга киритди.
Уч қаҳрамон бозоридаги 100 га яқин мулкдолардан 2009 йилда сотиб олган дўконлари тушунтиришларсиз олиб қўйилаётгани айтилмоқда. Тадбиркорлар буни «рейдерлик йўли билан тортиб олиш» деб баҳоламоқда. «Газета.uz» мухбири бозор маъмурияти ва ернинг асл эгаси ҳисобланган қўшма корхона мутасаддиси билан ҳам суҳбатлашди — томонлар фикри.
Тошкент шаҳри ҳудудини Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 21 та маҳаллани пойтахтнинг Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманлари таркибига ўтказиш орқали кенгайтириш режалаштирилмоқда.
15 май куни Navruz Mall савдо марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросими кутилгандан ҳам зиёд меҳмонлар билан гавжум бўлди ва махсус кўнгилочар дастур намойиш этилди.
Халқаро мусобақаларда совриндор бўлган боксчи ва дзюдочилар, пойтахт ҳокимлигига қайтган «Пахтакор» ва клубни биринчи рақамли либосига эга чиққан Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган таэквондочи Нигора Турсунқулова ҳамда спорт оламидаги бошқа муҳим хабарлар — «Газета.uz»нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
2 минг АҚШ доллари миқдоридаги порадан бош тортган Самарқанд ИИО ФМБ ходими 15 млн сўм мукофот билан тақдирланди. Унинг ота-онасига эса ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Андижон шаҳар прокурори Қурбонали Асқаров ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Бош прокуратура уни ишдан кетишини шаҳар кенгаши сессиясидаги воқеалар билан боғлиқ эмаслигини айтмоқда. Аввалроқ, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши сессиясида депутатлар тинтув қилиниб, телефонлари олиб қўйилганди, қолаверса, шу куни депутат Шуҳратбек Каримов дахлсизлик ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган эди.
Январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 156 та электромобиль импорт қилинди — бу 2020 йилги жами кўрсаткичдан ҳам кўпроқ ва 2019 йилга қараганда тўрт бараварга ортган. Уларнинг кўп қисми Хитойдан келтирилган.
Семифредо музқаймоғи, трайфл, тарт ва оддий печеньелар — Zira.uz қулупнайдан тайёрланадиган пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Тўрт ой давомида ташқи савдо айланмаси 3,5 фоизга камайиб, 10,3 млрд долларни ташкил этди. Экспорт 19,1 фоизга — 3,5 млрд долларгача қисқарди, бироқ олтин ҳисобга олинмаган экспорт ҳажми 26,7 фоизга ўсди. Импорт 7 фоизга — 4,7 фоизгача ўсди. Ўзбекистон рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва автомобиллар экспортини ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импортини кескин оширди.
Aвстралиянинг 45 шаҳрида иқлим ўзгаришларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтгани, Илон Маскнинг халқаро ой базасини яратишни таклиф қилгани, Таиландда фавқулодда ҳолатнинг 31 июлгача узайтирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Исроил ва ҲAМAСнинг келишуви, Тошкентдаги икки банкнинг хусусийлаширилиши, авариялар борасидаги статистикалар, Янги Ўзбекистон университети очилиши — «Газета.uz»нинг 21 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг