Архив

Ўзбекистонда дори-дармонлар сифатини ошириш дастури амалга оширилади
30 октябр 2020, 10:48

Ўзбекистонда дори-дармонлар сифатини ошириш дастури амалга оширилади

Ўзбекистонда «Сифатли дори-дармонлар қўллашни рағбатлантириш плюс» дастури амалга оширилади. Бу тўғрисидаги ҳужжат Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фарм агентлиги ва USAID томонидан имзоланди.

Қуръонга ҳурматсизлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
30 октябр 2020, 10:36

Қуръонга ҳурматсизлик қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Қуръонга ҳурматсизлик қилинганини тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар «қуръа ташлаш» йўли билан тақсимланади
30 октябр 2020, 09:54

Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар «қуръа ташлаш» йўли билан тақсимланади

Сардоба офатидан жабр кўрган аҳолига янги кўп квартирали хонадонлар «қуръа ташлаш» йўли билан тақсимлаб берилади. Аввалига «яшил» йиғма жилддаги фуқаролар, кейинчалик «қизил» жилддагилар уйларга кўчириб ўтказилади. Аҳоли доимий иш билан таъминланиб, болалар мактабларда чет тиллари ва IT соҳаси бўйича ўқитилади.

Абдулла Арипов Сирдарёда — Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар кўчиб ўтишга тайёр
29 октябр 2020, 22:19

Абдулла Арипов Сирдарёда — Сардобаликлар учун янги қурилган уйлар кўчиб ўтишга тайёр

Ҳукумат раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Сардоба техноген фалокатидан зарар кўрган аҳоли уй билан бирга доимий иш ўрнига ҳам эга бўлишини таъкидлади. Янги уйлар кўчиб ўтишга тайёр ва тез орада «қуръа ташлаш» йўли билан аҳоли ўртасида тақсимланади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 октябр 2020, 21:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Тайвань оролида 200 кун мобайнида коронавирусга чалиниш янги ҳолатлари кузатилмаганлиги, NASA ва ЕSA Ой яқинида орбитал станцияни яратиши, Кипрда карантинга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга яна рухсат берилмади
29 октябр 2020, 19:29

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга яна рухсат берилмади

Бир кун олдин имзоланган яширин иқтисодиётни қисқартириш тўғрисидаги президент фармонида жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида йўловчиларга такси хизматини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи қоидалар мавжуд эмас. Ҳужжат лойиҳасида эса шундай банд мавжуд эди. Молия вазирлиги бунинг учун алоҳида механизм ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берди.

Ички ишлар вазирлиги радикал ғояларни тарқатмасликка чақирди
29 октябр 2020, 18:30

Ички ишлар вазирлиги радикал ғояларни тарқатмасликка чақирди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига радикал ва диний экстремистик ғояларни тарқатганлик учун жавобгарликка тортилиши ҳақида эслатди.

Қайси ниқоблар коронавирусдан яхшироқ ҳимоя қилади: тиббий ёки матоли?
29 октябр 2020, 17:49

Қайси ниқоблар коронавирусдан яхшироқ ҳимоя қилади: тиббий ёки матоли?

Матоли ниқоб тиббий ниқобдан яхшироқми ? Аслида у нимадан қилинган бўлиши керак? Ниқобдан қандай фойдаланиш зарур? Ушбу ва бошқа муҳим саволларга ойдинлик киритилган «Медуза» нашрининг мақоласини «Газета.uz» таржима қилди.

Газ қуйиш шахобчаларида вақтинчалик чекловлар ўрнатиш режалаштирилмоқда
29 октябр 2020, 17:47

Газ қуйиш шахобчаларида вақтинчалик чекловлар ўрнатиш режалаштирилмоқда

Энергетика вазирлиги Тошкент ва вилоятларда жойлашган газ қуйиш шахобчаларида вақтинчалик чекловлар жорий қилишни режалаштирмоқда. Ушбу чора аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз газ билан таъминлашга қаратилган, чунки одам гавжум пайтларда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаларида ёнилғи сарфи туфайли босим камаяди.

Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади
29 октябр 2020, 17:04

Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этади ва у ерда минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари бўйича сўзга чиқади.

Шарқшунос олим Андрей Кубатин вафот этди
29 октябр 2020, 16:54

Шарқшунос олим Андрей Кубатин вафот этди

Шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратларидан вафот этди. 2017 йилда у давлатга хиёнат қилишда айбланиб судланган ва 2019 йилда реабилитация қилинган эди.

Ниццада номаълум шахс черков яқинида одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
29 октябр 2020, 15:28

Ниццада номаълум шахс черков яқинида одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга ҳужум қилди. Уч киши ҳалок бўлди, қурбонлардан бирининг боши олинган.

Жаҳон банки инновацияларни ривожлантириш учун Ўзбекистонга 50 млн доллар ажратди
29 октябр 2020, 15:10

Жаҳон банки инновацияларни ривожлантириш учун Ўзбекистонга 50 млн доллар ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистондаги инновациялар тизимини модернизация қилиш учун 50 млн доллар ажратди. Лойиҳа давлат илмий-тадқиқот институтлари ва университетларида халқаро даражадаги тадқиқотларни ўтказишга ёрдам беради.

Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди
29 октябр 2020, 12:26

Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди.

Франция ва Германия яна оммавий карантин эълон қилди
29 октябр 2020, 12:10

Франция ва Германия яна оммавий карантин эълон қилди

Франция ва Германия COVID-19 га чалинган беморлар сони ортгани сабабли шу ойнинг ўзида яна такроран карантин эълон қилди. Болалар боғчалари ва мактаблардан ташқари, барча ресторан, бар, кинотеатр ва фитнесс-марказлари ёпилади.

300 нафарга яқин ўзбекистонлик Абхазиядан қайтарилди
29 октябр 2020, 12:06

300 нафарга яқин ўзбекистонлик Абхазиядан қайтарилди

299 кишидан иборат Ўзбекистон фуқароларининг иккинчи гуруҳи чартер рейслари орқали Абхазиядан қайтарилди. Абхазияда қолган фуқароларни қайтариш бўйича Россия билан музокаралар давом этмоқда.

«PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловларни ўзи ўрнатган» — Марказий Банк
29 октябр 2020, 11:36

«PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловларни ўзи ўрнатган» — Марказий Банк

Марказий банкнинг хабар беришича, PayPal Ўзбекистондаги фаолиятига чекловни мустақил равишда ўрнатган ва бу бирор давлат органи ёки бошқа ташкилот билан келишилмаган. Ечим сифатида интернет орқали онлайн тўловларни амалга оширишда Visa, Mastercard, Unionpay халқаро тўлов тизимлари, шунингдек, муқобил электрон ҳамёнлар — WebMoney, QIWI, Яндекс.Деньги хизматларидан фойдаланиш маслаҳат берилди.

Ҳуқуқлар бор, лекин уларни амалда қандай қўллаш мумкин?
29 октябр 2020, 10:28 4

Ҳуқуқлар бор, лекин уларни амалда қандай қўллаш мумкин?

15 октябрда президент «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги янги қонунни имзолади. Мазкур қонун дастлаб қабул қилинган — «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун тақдирини такрорламаслиги ҳамда ногиронларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳақиқатан ҳам ҳимоя қилиши учун қандай чоралар кўриш керак — Ойбек Исоқов ва Дилмурод Юсупов мақоласида.

Шоир Омон Матжон вафот этди
29 октябр 2020, 09:47

Шоир Омон Матжон вафот этди

Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади
28 октябр 2020, 21:31

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади

Президент фармони билан яширин иқтисодиётга қарши курашиш Махсус комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилмоқда. Давлат идора ва ташкилотларида комплаенс-назорат тизими жорий этилади. Жараёнлар ОАВда кенг ёритилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг