Архив

Наманганда йил бошидан бери 152 марта қоида бузган машина аниқланди
11 апрель 2023, 12:24

Наманганда йил бошидан бери 152 марта қоида бузган машина аниқланди

Наманган шаҳрида 2023 йил бошидан бери 152 марта қоидабузарлик қайд этилган Hyundai аниқланди. Жарималарнинг умумий суммаси 410 миллион сўмга тенг.

Тошкентда корхона иштирокидаги 3,2 млрд сўмлик давлат хариди натижалари сохталаштирилгани аниқланди
11 апрель 2023, 11:56

Тошкентда корхона иштирокидаги 3,2 млрд сўмлик давлат хариди натижалари сохталаштирилгани аниқланди

«Тошкент халқа автомобиль йўлларидан фойдаланиш участка бошқармаси» унитар корхонаси буюртмачилигида ўтган 3,2 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Харид натижалари комиссия иштирокисиз, бошқа шахс томонидан уларнинг электрон рақамли имзолари орқали баҳоланиб, имзоланган.

Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди
11 апрель 2023, 11:35

Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди

2022 йилнинг охирида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди. Унинг нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас.

Давлат орган ва ташкилотлари раҳбарлари ҳар ой маҳаллаларда ҳисобот беради
11 апрель 2023, 11:06

Давлат орган ва ташкилотлари раҳбарлари ҳар ой маҳаллаларда ҳисобот беради

Ҳар ой маҳалла кенгашида давлат орган ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилади. Қолаверса, «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий қилинади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси августга қадар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Энди импорт товарларга ҳам истеъмол кредити берилади
11 апрель 2023, 10:28

Энди импорт товарларга ҳам истеъмол кредити берилади

Шавкат Мирзиёев импорт товарларга истеъмол кредитлари беришга рухсат этувчи қонунни имзолади. Бунгача бу турдаги кредитлар фақат маҳаллий автомобиллар ва маиший техника учун берилган. Жисмоний шахслар бошқа фуқаролардан иккиламчи бозорда автомобиль сотиб олиш учун кредит олишлари мумкин бўлади.

Фарғонада келинини ўлдирган 65 ёшли қайнота 13 йилга қамалди
11 апрель 2023, 10:16

Фарғонада келинини ўлдирган 65 ёшли қайнота 13 йилга қамалди

Қўштепа туманида 65 ёшли қайнота оилавий жанжал туфайли келинини ўлдириб қўйди. Суд эркакни 13 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистонда балиқ овлашда браконьерликка қарши назорат кучайтирилиши мумкин
11 апрель 2023, 10:02

Ўзбекистонда балиқ овлашда браконьерликка қарши назорат кучайтирилиши мумкин

Ўзбекистонда балиқ овлашни тартибга солувчи қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унда браконьерликка қарши курашиш, ноқонуний ов оқибатида етказилган зарарни ҳисоблаш, тақиқланган ов қуролларини йўқ қилиш тартиблари мавжуд. 2022 йилда ноқонуний балиқ овлаш бўйича 1119 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Open budget учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади
11 апрель 2023, 09:49

Open budget учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Президент қарори билан «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси учун раҳбарларнинг мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бундай ҳолат мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади. Лойиҳа доирасида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизми танқидий кўриб чиқилади.

Банкларда долларнинг сотув курси 11 465 сўмгача кўтарилди
11 апрель 2023, 09:46

Банкларда долларнинг сотув курси 11 465 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 11 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 340 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 415 — 11 465 сўм.

Жаҳон банки Ўзбекистонда ижтимоий соҳадаги давлат харажатларини яхшилаш бўйича тавсиялар берди
10 апрель 2023, 23:27

Жаҳон банки Ўзбекистонда ижтимоий соҳадаги давлат харажатларини яхшилаш бўйича тавсиялар берди

Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати сўровига кўра, ижтимоий соҳадаги давлат харажатлари шарҳини тайёрлади. Банк узоқ муддатда шифохоналар инфратузилмасини яхшилаш, таълимни иқтисодиёт эҳтиёжларига мослаштириш, ижтимоий ҳимоя органини яратиш ва пенсия ёшини оширишни тавсия қилди.

10 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
10 апрель 2023, 22:00

10 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлмаган 1309 та лойиҳа учун яна 1,3 трлн сўм пул, мартда қарийб 1,5 млрд долларга ошган олтин-валюта захиралари, кунлар +37 даражагача исиши, пора билан ушланган туман ҳокими ўринбосари, ишдан кетган Нурафшон шаҳри ҳокими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Болалар боғчада «Конституция бизники» дея қичқиришди. МТВ тарбияловчиларни огоҳлантирди
10 апрель 2023, 20:19

Болалар боғчада «Конституция бизники» дея қичқиришди. МТВ тарбияловчиларни огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбияланувчилар Конституция тарғиботига жалб қилингани акс этган видеоёзув тарқалди. Мактабгача таълим агентлиги барча ҳудуд вакилларига огоҳлантириш ҳамда бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда 10 апрелдан «Тоза ҳаво» ойлигига старт берилди
10 апрель 2023, 18:30

Ўзбекистонда 10 апрелдан «Тоза ҳаво» ойлигига старт берилди

Ўзбекистонда 10 апрелдан 10 майгача «Тоза ҳаво» ойлиги бўлиб ўтади. Бу давр мобайнида 79 та ЙПХда кўрик нуқталари, марказий кўчаларда эса кўчма постлар ташкил этилиб, автомобиллар чиқараётган зарарли газлар миқдори кўрикдан ўтказилади.

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳа учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади
10 апрель 2023, 17:41

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳа учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади

Президент топшириғига кўра, «Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари мартда қарийб 1,5 млрд долларга ошди
10 апрель 2023, 17:33

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари мартда қарийб 1,5 млрд долларга ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари декабрь ойида 4,3 фоизга ошиб, 35,44 млрд долларга етди. Ўсиш олтин захиралари қийматининг ошиши билан боғлиқ.

«Қўнғироқдан қўнғироққача ўтиришади». Сенатор — фирибгарлик бўйича шартли озод этилишнинг бекор қилиниши ҳақида
10 апрель 2023, 17:26

«Қўнғироқдан қўнғироққача ўтиришади». Сенатор — фирибгарлик бўйича шартли озод этилишнинг бекор қилиниши ҳақида

Ўзбекистонда халқ ёки давлатнинг миллиардлаб пулини ўғирлаганлар фирибгарлик айби билан 5−6 йилга қамалиб, муддатининг учдан бирини ўтаяпти ва озодликка чиқиб, «яширган пулини» сарфлашда давом этмоқда, деди сенатор Шуҳрат Чуллиев. Янги тузатишларга кўра, улар энди «қўнғироқдан қўнғироққача ўтиради».

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин
10 апрель 2023, 16:44

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Ўзгидромет 12−14 апрель кунлари мамлакатнинг қатор ҳудудларида шамол 25−28 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Тошкентда «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади
10 апрель 2023, 16:26

Тошкентда «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади

Кузда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми» ўтказилади ва хориждаги энг фаол ватандошлар тақдирланади. Қолаверса, хориждаги ватандошлар орасида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус онлайн машғулотлар ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Тошкентда тез ёрдам фельдшерини ҳақоратлаган эркакка маъмурий баённома расмийлаштирилди
10 апрель 2023, 16:07

Тошкентда тез ёрдам фельдшерини ҳақоратлаган эркакка маъмурий баённома расмийлаштирилди

Тошкент шаҳар ИИББ тез ёрдам диспетчерини ҳақоратлаб, унга таҳдид қилган шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилганини маълум қилди. Эркак онасига аёл шифокор жўнатилишини талаб қилган, бўш аёл шифокорлар бригадаси бўлмагани сабабли эркак шифокорлар юборилганди.

Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинди
10 апрель 2023, 16:06

Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинди

Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди. У жавобгарликка тортилиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг