Архив

Фарғонада электромобиллар йиғилиши режалаштирилган
28 апрель 2021, 14:01

Фарғонада электромобиллар йиғилиши режалаштирилган

Фарғонада йил охиригача электромобилларни йиғиш йўлга қўйилиши кутилмоқда. 520 млрд сўмлик қийматга эга инвестицион лойиҳа президент иштирокидаги йиғилишда тақдим этилди.

Сенат тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтиришни маъқуллади
28 апрель 2021, 13:29

Сенат тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтиришни маъқуллади

Сенаторлар ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарималарни камайтиришни ҳамда бошқа йўл ҳаракати қоидаларини бузишни назарда тутувчи қонунни маъқуллашди.

Бухоро халқаро аэропорти раҳбари ўзгарди
28 апрель 2021, 13:20

Бухоро халқаро аэропорти раҳбари ўзгарди

Бухоро халқаро аэропортида 20 йил давомида ишлаб келган Жахонгир Раҳимов Бухоро халқаро аэропорти директори этиб тайинланди.

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилашга 1,6 трлн сўм ажратилади
28 апрель 2021, 13:06

Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилашга 1,6 трлн сўм ажратилади

Президент раислигида ўтган йиғилишда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида асосий эътиборни импортни қисқартириб, рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратиш лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, тадбиркорларни қийнаб келаётган мауаммо — инфратузилма масалаларини ҳал этиш кераклиги айтилди. Бунинг учун эса 1,6 трлн сўм маблағ ажратилаётгани маълум қилинди.

Давлат идораларига мурожаат ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф Қонунчилик палатасида маъқулланмади
28 апрель 2021, 12:50 2

Давлат идораларига мурожаат ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф Қонунчилик палатасида маъқулланмади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон давлат идораларига мурожаат давлат тили — ўзбек тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклиф мақулланмади. Депутат Дониёр Ғаниев давлат тили ўз номи билан давлатнинг фуқаролар билан расмий мулоқот тили бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, у давлат тили тўғрисидаги қонуннинг ижросини таъминлашнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш кераклигини айтди.

АҚШда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди
28 апрель 2021, 12:37

АҚШда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди

Тўлиқ эмланган АҚШ фуқароларига очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилди. Одам гавжум жойлар бундан мустасно. АҚШ президенти Жо Байден мамлакат аҳолисини эмлашни кечиктирмасликка чақирди.

Абитуриентлар учун намунавий тест саволлари эълон қилинди
28 апрель 2021, 12:02

Абитуриентлар учун намунавий тест саволлари эълон қилинди

Давлат тест маркази 2021 йил кириш имтиҳонлари учун тарих, математика, кимё, физик, биология, она тили, инглиз тили ва бошқа фанлардан намунавий тест саволларини эълон қилди. Барча тестлар.

Боғча ходимлари, ўқитувчилар ва сурункали касаллиги бор фуқароларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди
28 апрель 2021, 11:33

Боғча ходимлари, ўқитувчилар ва сурункали касаллиги бор фуқароларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Ўзбекистонда 27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни вакцинация қилиш жараёнлари бошланди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 600 мингдан ошди
28 апрель 2021, 11:31

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 600 мингдан ошди

27 апрель куни Ўзбекистонда 34 мингдан ортиқ киши COVID-19 га қарши эмланди. Жами мамлакат бўйича эмланганлар сони 600 минг нафардан ошди.

Фуқароларга ҳам Конституциявий судга мурожаат этишга рухсат берилди
28 апрель 2021, 11:08

Фуқароларга ҳам Конституциявий судга мурожаат этишга рухсат берилди

Президент Шавкат Мирзиёев фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли эканлигини белгиловчи қонунни имзолади. Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат қилиб қўйилди.

Наманганда велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди
28 апрель 2021, 10:58

Наманганда велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Наманганда «KIA» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда кетаётган велосипедчини уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
28 апрель 2021, 10:46

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида ВАЗ-2106 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

4 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди
28 апрель 2021, 10:30

4 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Самарқанда битта ва Тошкентда учта олийгоҳлар масофавий таълим тизимига ўтди.

Туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
28 апрель 2021, 10:27

Туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Туризм ва спорт вазирининг маънавий-маърифий масалалар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келаётган Ўткир Саидов Туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Наманганда хотинини кетмон билан калтаклаган эркакка жиноий иш қўзғатилди
28 апрель 2021, 10:25

Наманганда хотинини кетмон билан калтаклаган эркакка жиноий иш қўзғатилди

Наманган вилоятида шаръий турмушдаги хотинини мунтазам қийнаб, дўппослаб келган фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тиббий экспертизада жабрланувчининг танасида енгил тан жароҳатлари аниқланган. Ижтимоий тармоқларда эр хотинини арқон билан боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтаклаганлиги айтилмоқда.

АГМК ОЧЛнинг 5-турида мағлуб бўлиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди
28 апрель 2021, 09:45

АГМК ОЧЛнинг 5-турида мағлуб бўлиб, гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди

АГМК футболк жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида 5-тур учрашувни «Ал Ҳилол» клубига қарши ўтказди. Мазкур баҳсда 0:3 ҳисоби қайд этилди ва унда «Ал Ҳилол» ғалабага эришди.

Тошкентда уч йигит жарима сабабли радарни «жазолашди»
28 апрель 2021, 07:58 1

Тошкентда уч йигит жарима сабабли радарни «жазолашди»

Тошкентлик йигит тезликни оширгани учун жаримага тортилганидан сўнг икки дўсти билан унинг қоидабузарлигини қайд этган радарни тош отди.

Нурафшондаги портлашга газ ўғрилиги сабаб бўлган — «Ҳудудгазтаъминот»
27 апрель 2021, 23:03

Нурафшондаги портлашга газ ўғрилиги сабаб бўлган — «Ҳудудгазтаъминот»

Нурафшонда содир бўлган ва бир кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш маиший эҳтиёжлар учун табиий газни ўғрилаш натижасида содир бўлган. «Ҳудудгазтаъминот» квартира эгаси газ қувурларини канализация сифони билан улаганини маълум қилди.

Ҳозирда коронавирусга қарши вакцинация фақат давлат муассасаларида амалга оширилмоқда — Нурмат Отабеков
27 апрель 2021, 22:53

Ҳозирда коронавирусга қарши вакцинация фақат давлат муассасаларида амалга оширилмоқда — Нурмат Отабеков

Нурмат Отабеков ҳозирги кунда коронавирусга қарши вакциналар фақат давлат буюртмаси асосида олиб келинаётгани, вакцинация фақатгина давлат тиббиёт муассасаларида олиб борилаётганини маълум қилди. Кейинчалик вакциналарга давлат буюртмаси шакллантирилаётганда хусусий сектор эҳтиёжини ҳам эътиборга олиш режалаштирилмоқда.

Садир Жапаров — Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши митинглар тўғрисида
27 апрель 2021, 21:50

Садир Жапаров — Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши митинглар тўғрисида

«Ҳозирда фақат музокаралар бошланган. Ҳеч қандай ҳужжат имзолангани йўқ. Тўрт босқич ўтади, ўшандан кейингина имзоланади», — деди Қирғизистон президени Садир Жапаров Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида. Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш комиссияси таркибига маҳаллий аҳолидан ҳам киритиш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг