Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпин телефон орқали мулоқот вақтида аҳолини оммавий эмлаш, иқтисодий ҳамкорлик, қолаверса, Хитой етакчисининг Тошкентга ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилишди.
Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, ўзбек тили фақат давлат билан ишлайдиганлар учун мажбурий бўлиши керак. Парламент аъзоси, шунингдек, жамиятда тил билан боғлиқ дискриминация мавжудлигини тан олди ва расмийлар орасида вазиятга шовинистик нигоҳ билан қарайдиганлар ҳали ҳам борлигини таъкидлади.
Қашқадарё вилоятида баландлиги 62,5 метрга тенг давлат байроғи ўрнатиш режалаштирилмоқда. Маълумотларга кўра, Қарши шаҳридаги давлат байроғининг биргина устунини бунёд этишга 1 млрд 350 млн сўм маблағ сарфланади.
Энди Humans мижозлари ҳар қандай мобил алоқа хизматларининг нархини кешбек билан тўлашлари мумкин. Тўплаш мумкин бўлган кешбек миқдори — чекланмаган.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Жиззах давлат педагогика институти масофавий таълим тизимига ўтди.
Гулистонда ҳоким ўринбосари фуқарони кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олиш учун рўйхатга қўйиб, бунинг эвазига 400 доллар пора олаётган пайтида қўлга тушди.
Ўзбекистон Ҳиндистонга коронавирус билан курашиш учун «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламларини юборади. Мамлакатда ҳозирда оғир эпидемиологик вазият кузатилмоқда.
Депутат Расул Кушербаев давлат хизматини ислоҳ қилиш тўғрисида гапириб, прокурорлар, судьялар ва ички ишлар органлари бошлиқларининг тайинловини сайловлар орқали ташкиллаштирган бўлишини айтди. «Одамлар тайёр. Халқ президентни, депутатни сайлайди-ку», — деди у.
Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолди. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Газета.uz» ушбу твитлардан энг қизиқларини тўплади.
Президент қарори билан жорий йилда 457 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади. Уларнинг фаолият турлари ҳамда хизматлари тўғрисидаги маълумотлар платформа орқали бепул эълон қилиб борилади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев COVID-19га чалинди.
Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ҳудудида низоли вазият юзага келиб, иккала томон маҳаллий аҳолиси бир-бирига тош отди. Умумий 11 киши жароҳатланганлиги айтилмоқда. Томонлар низо келиб чиқишида бир-бирларини айблашмоқда. Қирғизистоннинг 3 та қишлоғида фавқулодда вазият жорий этилди.
Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган Улуғбек Тошхўжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди.
Volkswagen бренди футбол бўйича Ўзбекистон Про лигаси ўз ҳомийсига айланади. Volkswagen барча трансляциялар, тижорат баннерлари, шунингдек реклама ва медиа-маҳсулотлардан ўрин эгаллайди.
Тошкент шаҳрида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган. Натижада, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Нодир Эркаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган Жўрабек Тўраев вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Давлат раҳбарининг Туркманистон президентининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этади.
Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида «президент имижини бузмаслик» учун дўконлар олдида одамларнинг йиғилиши тақиқланганлиги айтилмоқда. Маҳаллий аҳоли дўконда 4 кишидан кўпроқ одам тўпланса, полиция ҳибсга олиш билан таҳдид қилаётганлигини таъкидламоқда.
«Бюджет пули, бу — халқнинг пули. Бу халққа бориши керак, қандайдир амалдорларнинг чўнтагига боришига мутлақо йўл қўймаслик керак. Агар шундай бўлаётган бўлса, уларга аёвсиз қонуний чора кўришни таъминлашимиз керак», — деди Сенат раиси Танзила Норбоева
«„Пойтахт ер остидаги“ воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганига далолат бермоқда», — дея маълум қилди МҚКҚ ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг