Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, собиқ меҳнат вазири ўринбосари, профессор Рустам Шодиев ҳаётдан кўз юмди.
«Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир». Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини бу йил биринчи марта нишонланаётган Ўзбек тили байрами билан табриклади.
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида Борий Алихонов Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасига, Наримон Умаров эса Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига раис бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов президент тақдимномасига кўра Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосарлигига сайланди.
Борий Алихонов ва Наримон Умаровнинг депутатлик ваколатлари тугатилиб, президент фармонига асосан Сенат аъзолари рўйхатига киритилди.
Қамчиқ довонида Тошкентга қараб ҳаракатланаётган Damas ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тан жароҳати олган икки ҳайдовчи ҳам шифохонага етказилган.
Мактабларда она тили соатлари кўпайтирилади ҳамда масъул лавозимга тайинланадиган шахслардан ўзбек тилини билиш сертификати талаб этилади
БАА ва Исроил ўртасидаги визасиз режим, коронавирусга қарши антитаналарни ишлаб чиқаришни тўхтатадиган омиллар, Греция ва Туркия чегарасида девор қурилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент фармони билан 2020−2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ҳамда асосий йўналишлари тасдиқланди.
Ғаллаоролда 21 ёшли йигит ярим тунда банкоматни тунамоқчи бўлди. У банкомат хонасидан чиқмай туриб Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензини қабул қилди
Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўз фуқаролари учун визасиз саёҳат тизимини йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олишди.
Сенат 21 октябрь куни бўлиб ўтадиган саккизинчи ялпи мажлисда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунларни, Маъмурий кодексга ва айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш тўғрисида ва бошқа қонун ҳужжатларини кўриб чиқади
Жиноят-процессуал кодексига Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув институти ташкил этилиши мунособати билан янги боб киритилиши кутилмоқда. Дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев маҳаллий кенгашлардан бюджет пулларининг сарфланиши, коррупция, тендерларнинг ўтказилишига беэътибор бўлмасликни сўради. Президент бюджетни шакллантириш учун маҳаллий кенгаш ваколатларини «халқ пулларини бошқариш нуқтаи назаридан» кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари иккинчи ой кетма-кет камайиб, ҳозирда 33,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Aгар август ойида захирадаги пасайиш олтинни сотиш билан боғлиқ бўлса, ҳозирда бу асосан валютага боғлиқ.
Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчасининг ёрилган девори 4 млрд сўмга қурилган янги бинонинг ички қисми экани тасдиқланди. Вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияси эса очилишдан олдин бинони қабул қилиб олган.
Президент администрацияси, Халқ қабулхоналари, 20 га яқин вазирлик ва идоралар иштирокида Фарғона вилояти аҳолиси учун сайёр қабуллар ташкил этилди. Қабуллар давомида ички ишлар фаолиятига оид, суд қарорлари юзасидан ва прокуратура органларига энг кўп мурожаат келиб тушди.
Қиш мавсуми яқинлашгани сари юртимизнинг турли ҳудудларида ис газидан заҳарланиш, ҳаттоки ўлим ҳолатлари кўпаяди. Ис гази нима, ундан қандай сақланиш мумкин, қиш арафасида хонадонларда қандай эҳтиёт чоралари кўрилиши керак — «Газета.uz» юртдошларимизни огоҳлантиради.
Европа мамлакатларида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли карантин чекловлари кучайтирилмоқда. Испанияда бутун бошли вилоят икки ҳафтага ёпилади, Франция ва Бельгияда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг