Шавкат Мирзиёев «жуда катта коррупцияга берилиб кетган» раҳбарларни охирги марта огоҳлантирди. Президент Самарқанд ва Андижон мисолида мутасаддиларни коррупцияга қарши етарлича кураш олиб борилмаётгани учун танқид қилди.
Корпоратив ижтимоий масъулиятнинг моҳияти ва тамойиллари нимадан иборат? Нима учун уни хайрияга тенглаштириш мумкин эмас ва жамият учун фойдали бўлган лойиҳаларини амалга оширишнинг энг тўғри йўли қандай? Бу ҳақида Малика Шарипова ва Дилмурод Юсуповнинг мақоласида.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда хизматлар бозорини ривожлантиришга 500 млн доллар ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 млн доллар, шундан 1 июлгача 150 млн доллар ажратилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Ташриф июнь ойи ўртасида амалга оширилиши кутилмоқда.
ЎФA ҳакамлар департаменти бошлиғи Эркин Бахтиёров «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашувида пенальти белгиламаслик нотўғри иш бўлишини айтди. «Ўйинда учрашув муҳити, ундаги атмосфера, мухлислардан келиб чиқиб пенальти қўйилмаганида ҳакам ўша ўйин учун „2 баҳо оларди“ ва четлатиларди», — дейди у.
Makro Тошкент шаҳридаги Compass савдо-кўнгилочар марказида жойлашган дўконини сотди. Энди у ерда Carrefour бренди остида гипермаркет очилиши кутилмоқда.
«Ўзавиация» агентлиги Россиянинг Royal Flight авиакомпаниясига Москва-Андижон-Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берди.
Долларнинг расмий курси 16,77 сўмга арзонлади ва жами 10 535,24 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Адлия вазирлиги «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тақдим этди. «Давлат эҳтиёжлари» тушунчасидан воз кечиш, ер участкалари олиб қўйилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатларнинг тугал рўйхати келтирилиб, жараёнларни мураккаблаштириш ва «мисли кўрилмаган шаффофлик стандартлари» ни ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Наманган вилоятида Damas русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг прогнозларига кўра, 2021 йилда ЯИМ ўсиши юқори прогноз чегарасида (5,5%) кутилмоқда.
1 майдан «ёшлар дафтари»га киритилганларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар берилади. 25 ёшгача бўлган иш берувчиларга 2023 йилгача ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Тошкентда ижарада яшаётган талабаларга ижара тўловининг БҲМнинг 1, вилоятдагиларга эса 0,5 баравар миқдоридаги қисми қоплаб берилади.
Тошкентда ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб макулатура тўплаб юрган эркак ва аёлга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Тошкентда юк автомобили ағдарилиши оқибатида автомашинанинг мотор ва кабина қисмида ёнғин юзага келган. Хабар берилишича, ёнғин бартараф этилган.
8 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида реклама қурилмаларини оммавий бузиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда. Тадбиркорлар 300га яқин билбордларни демонтаж қилган ҳокимият вакилларининг ҳаракатини ноқонуний эканлигини айтмоқда ва ушбу қарорни асослаб беришни талаб қилмоқда. Бизнес-омбудсман вазиятни ўрганишга киришди. «Газета.uz» тадбиркорлар ва Реклама индустрияси миллий ассоциацияси билан гаплашди.
Халқаро юридик форумда Акмал Саидов нутқ сўзлаб, янги Ўзбекистонда янги ҳуқуқий асослар яратила бошланганини айтди. Унинг фикрича, илгари номи айтилмаган ташкилотларга тегишли қонунлар ҳам ишлаб чиқилган. У шунингдек, айни вақт мамлакатда 18 та кодекс мавжудлиги, яна 12 та янги кодекс ишлаб чиқиш жараёнида эканлигини қўшимча қилди.
Наманганда тунда фарзандини ўзига боғлаган ҳолда кўприкдан ўзини ташлаган аёл Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро томонидан қутқариб олинди.
Икки йилда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, охирига етказилмаган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган йўлларда 532 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 191 киши вафот этиб, 511 нафар фуқаро жароҳатланган.
Бухоро вилоятидаги 11 та умумтаълим мактаби масофавий таълимга ўтказилди. Вилоят халқ таълими тизими ходимларининг 6 нафарида, мактаб ўқувчиларининг эса 26 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Жасур Умиров иши бўйича терговга қадар текширув ўтказган терговчига ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли ҳайфсан берилди. Шунингдек, ҳолат бўйича идоравий назоратни етарли даражада таъминламаган Каттақўрғон туман ИИБ ТБ бошлиғига «ҳайфсан», туман ИИБ бошлиғига эса «танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг