Университетлар фаолиятини баҳолаб борувчи THE Impact Ranking рейтингидаги 500 та университетлар орасида ТДЮУ 401 ўринни эгаллади.
Қарши туманидаги газ қуйиш шохобчасида автомобилга ўрнатилган газ баллони ёрилди. Бир киши вафот этди, яна бир нафари жароҳатланган.
Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак кишининг жасади аниқланди. Мурдада аломатлари топилмаган, тергов олди текширув олиб борилмоқда.
Россияда Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун митинглар, Сурияда президент сайловларида илк бор аёл кишининг қатнашаётгани, Apple’дан янги моделлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Самарқанд давлат университети, Жисмоний тарбия университети, Жаҳон тиллари университети, Шарқшунослик университети ва Самарқанд чет тиллар институти масофавий таълим тизимига ўтди. Ўқитувчи ва талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқланмоқда.
Китоб тумани ҳокимияти болалар ёмон шароитда яшаётган 5-сонли меҳрибонлик уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилганини маълум қилди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов болаларни бошқа муассасаларга ўтказиш ва бу ерда болалар шаҳарчасини ташкил этишни таклиф қилган.
1 апрелдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит олиш учун аҳоли ва тадбиркорлар ягона платформа орқали мурожаат қилишлари талаб этилади. «Газета.uz» обуначиларининг кўплаб мурожаатларидан келиб чиқиб, онлайн платформа орқали кредитга ариза тўлдиришга оид қўлланмани ишлаб чиқди.
Биринчи чоракда ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 11,6 фоизга камайиб, 7,1 млрд долларни ташкил этди. Экспорт чорак баравардан кўпроққа камайиб, 2,4 млрд долларни, импорт эса 1,3 фоизга камайиб, 4,7 млрд долларни ташкил этди.
Ўзбекистонлик Азиза Изамова февраль ойида санъат ва архитектура тарихи йўналиши бўйича докторантура қилиш учун Гарвард университетига қабул қилинди. Азиза ўқишга ҳужжат топшириш жараёни қандай кечгани, ўқишга топширишда нимага эътибор бергани, тадқиқот соҳасини қандай танлагани ва келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди. «Ғарб академик доираларига Марказий Осиёси ҳақида кўпроқ билим олиб келиб, Ўзбекистондаги тадқиқот соҳасини бойитмоқчиман», — дейди у.
Азизбек Икрамов Ички ишлар вазирининг ўринбосари — кадрлар билан ишлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари Б.Абдуллаев ИИВ жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Долларнинг расмий курси 14,25 сўмга қимматлади ва жами 10 552,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари бироз пасайди.
Наманган вилоятида MAN автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи вафот этди.
Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани «Оқдарбанд» қишлоғи ҳудудида тўрт аёл улардан бирининг оилали ўғли билан яшаб келаётган бошқа бир аёлнинг кийимларини йиртиб, қайчи билан сочларини кесиб «самосуд» уюштирган эди. Уларга жазо тайинланди.
Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш тартибига оид президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 бараваридан, бошқа ҳудудларда 0,5 бараваридан ошмаслиги керак.
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида қўйларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетди. Қутқарувчилар машинадан 130 бош зотдор қўйни қутқара олишган, ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган. Машина ҳайдовчиси жабрланмаган.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Самарқандга ташрифи чоғида Пахтачи туманида физика-математикага ихтисослашган мактаб ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур туманга бориб, мавжуд имкониятларни ўрганди. Мактаб собиқ Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ўрнида ташкил этилади.
Спортчи Мурод Хонтўраев президентнинг куёви Отабек Умаров ҳақидаги турли хабарларга ишонмасликни ва ҳозирда унинг саломатлиги яхши эканлигини айтди. «Кайфиятлари зўр. Лечение олиб, Рамазонни ўтказиб келадилар», — деди у.
Англиянинг «Челси», «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити» ва «Тоттенхем» клублари Суперлигада қатнашишдан бош тортгандан кейин мусобақа расман тўхтатилди. Кейинроқ лойиҳа қайтадан кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Яккабоғда 30 ёшли эркак хотини, қайнонаси ва икки нафар ёш болани пичоқлаб ўлдирган эди. Мазкур шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Собиқ полициячи Дерек Шовин афроамерикалик Жорж Флойдни ўлдиришда айбдор деб топилди. Унинг ўлими АҚШда ирқчиликка қарши норозиликларни келтириб чиқарган эди. Шовинга 40 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг