28 сентябрь куни Ўзбекистонда 477 кишининг коронавирусга чалингани тасдиғини топди ва жами ҳолатлар сони 55878 тага етди. 2 киши инфекция асоратларидан вафот этди.
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида VOLVO юк машинаси йўл четидаги уйга бориб урилди ва уй атрофида ўйнаб юрган икки болани босиб кетди. Ҳайдовчи ва болалар шифохонада вафот этди.
90 га яқин мамлакат журналистлари АҚШ молиявий жиноятчилик тармоғининг (FinCEN) махфий ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳужжатларда Алишер Усмоновнинг компанияси ва Ўзбекистон миллий банки (NBU) тилга олинган.
Халқ таълими вазирлиги боласини масофавий таълим шаклида ўқитаётган оилаларда фарзандининг онлайн ўқиши учун шароит яратиб бермаган ота-оналарга нисбатан чора кўрилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюради.
Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби, собиқ бош вазир Раҳим Ражабов вафот этди.
Ўзбекистонда COVID-19 нинг кенг тарқалишини олдини олиш учун Европа Иттифоқи томонидан 2 млн евродан ортиқ маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан ишламайдиган, бошқа соҳадаги тиббиёт ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашга сарфланади.
Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар яна кучаймоқда. Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашиши оқибатида бир кун ичида ушбу ҳудудда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари, шунингдек, ҳар иккала томондан ҳам кўплаб ҳарбийлар ҳалок бўлган. БМТ, Европа Иттифоқи ва бир қатор мамлакатларнинг иккала томонни ҳаракатларни тўхтатиб, музокаралар йўлига ўтишга чорлашига қарамасдан, вазият ҳалигача кескинлигича қолмоқда.
Ўзбекистондан Жанубий Кореяга бораётган фуқаролардан коронавирус йўқлиги тўғрисидаги сохта маълумотномалар аниқланмоқда. Бундан ташқари, уларнинг айримларида COVID-19 қайд этилмоқда. Шу сабабли Жанубий Корея элчихонаси тест натижалари устидан консуллик назорати тизимини жорий этди.
Ҳафтанинг биринчи қисмида Ўзбекистонда ёмғирли об-ҳаво кузатилади. 29−30 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати 15−20 даражагача пасаяди. Ҳафтанинг иккинчи ярмидан бошлаб об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда.
Киевда бўлиб ўтган спорт гимнастикаси бўйича халқаро турнирда ўзбекистонлик Оксана Чусовитина таяниб сакрашда олтин медални қўлга киритди.
АҚШ миллий валютасининг расмий курси 5 сўмга қимматлаб, жами 10 321 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пастлади.
Ўзбекистонда расман қайд этилган коронавирус ҳолатлари сони 55593 тага етди. Якшанба куни 448 кишининг инфекцияга чалингани тасдиқланди.
Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар: 1 октябрдан нималар ўзгаради?
Наманган вилоятининг янги ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Namangan city лойиҳасини бекор қилди. Янги шаҳар қурилиши Наманган шаҳрига туманлардан қўшиб бериладиган ерларда амалга оширилиши билдирилди.
26 сентябрь куни Ўзбекистонда 491 кишининг коронавирусга чалингани тасдиғини топиб, аниқланган барча ҳолатлар сони 55 мингтага яқинлашди.
Тошкентда биткоин савдогарлари ушланди. Улар 20 та биткоинни ноқонуний равишда 224 минг долларга сотмоқчи бўлишди.
Жисмоний шахслар ўлчовли ёмбилар ва Марказий банк тангаларини Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига эга бўлди. Бунинг учун тегишли сертификатни олиш лозим.
Наманган вилоятида Nexia ҳайдовчиси олти ёшли қизни уриб юборди. У шифохонада ҳаёт билан видолашди.
COVID-19 га антитана ва антигенга экспресс тестларни сертификатлаштирмасдан Ўзбекистонга импорт қилишга рухсат берилди. Грипп ва коронавирусга қарши вакциналар соддалаштирилган тартибда олиб келинадиган дорилар рўйхатига киритилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг