Архив

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди
6 апрель 2021, 20:10

Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди/

Ўзбекистон нефт-газ соҳасида йирик лойиҳалар бўйича битимлар имзоланди
6 апрель 2021, 19:00

Ўзбекистон нефт-газ соҳасида йирик лойиҳалар бўйича битимлар имзоланди

6 апрель куни Тошкентда 35 йилга мўлжалланган ва тахминий қиймати 2 млрд долларни ташкил қиладиган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» лойиҳасига молиявий маблағларни жалб этиш бўйича шартлар белгилаб олинди. Шартнома 10 йил муддатга 900 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредит линияларини жалб этиш бўйича имзоланди. Лойиҳа доирасида Сурхондарё вилоятида табиий газ захираларини қидириш ва қазиб олиш, ҳамда 5 млрд куб метр қувватга эга бўлган газни қайта ишлаш заводини қуриш назарда тутилган (реклама ҳуқуқлари асосида).

Ўзбекистонда 1 км йўлни қуриш нархи 950 минг долларни ташкил этади — Абдураҳмон Абдувалиев
6 апрель 2021, 18:39 2

Ўзбекистонда 1 км йўлни қуриш нархи 950 минг долларни ташкил этади — Абдураҳмон Абдувалиев

Ўзбекистонда 1 км йўлни қуришнинг энг қиммат нархи 950 минг долларни ташкил этиши маълум қилинди. Мазкур нархга ўтиш йўлаклари, лотоклар ва бошқаларни таъмирлаш ҳамда ўрнатиш ҳам киради. «Лекин дунёда ҳеч ким бунақа суммада йўл қурмайди», — деди Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси.

AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ҳолатлари ўртасида боғлиқлик борлигини тасдиқлашди
6 апрель 2021, 17:56

AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ҳолатлари ўртасида боғлиқлик борлигини тасдиқлашди

Европа дори воситалари бўйича агентлиги коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси ва вакцинани қабул қилганлар орасида кузатилган тромбоз ҳолатлари орасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Агентлик ушбу ҳолатларни вакцинанинг жуда камдан-кам учрайдиган акс (ён) таъсири деб атамоқда.

Қозоғистон президенти «Спутник V» вакцинаси билан эмланди
6 апрель 2021, 17:16

Қозоғистон президенти «Спутник V» вакцинаси билан эмланди

Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қарағанда заводида ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси билан эмланди.

Долларнинг расмий курси пасайди
6 апрель 2021, 17:02

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 15 сўмга арзонлади ва жами 10 468 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам арзонлади, евро эса бироз кўтарилди.

Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда — Алишер Қодиров
6 апрель 2021, 16:25

Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда — Алишер Қодиров

Қиймати қарийб 157 млн доллар бўлган «Биринчи резинотехника заводи» қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Завод 2018 йил августида қурилган, бироқ сифат талабга жавоб бермагани учун 100 мингта шина сотилмай қолган, бу муддат давомида UzAuto Motors 60 млн долларга шина сотиб олган. Парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ташқи қарзлар қанчалик самарали сарфланаётганини сўради.

Ёшлар иттифоқи раиси Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди
6 апрель 2021, 16:09

Ёшлар иттифоқи раиси Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

Акмал Жумабоев Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган.

Ўзбекистонда 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши COVID-19`га қарши эмланди
6 апрель 2021, 15:11

Ўзбекистонда 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши COVID-19`га қарши эмланди

Ўзбекистонда 1 апрель санасидан буён 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши коронавирус инфекциясига қарши вакцинани қабул қилди. Энг кўп эмланиш ҳолати Самарқанд вилояти (1783 нафар) ҳамда Тошкент шаҳрига (1691 нафар) тўғри келмоқда.

Газ узатиш тизимини модернизация қилиш учун Ўзбекистон $618 млнгача кредит жалб қилиши мумкин
6 апрель 2021, 15:08

Газ узатиш тизимини модернизация қилиш учун Ўзбекистон $618 млнгача кредит жалб қилиши мумкин

Молия вазирлиги, «Ўзтрансгаз», ВЭБ.РФ ва «Газпромбанк» Ўзбекистоннинг газ-транспорт тизимини модернизация қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Лойиҳага 618 млн долларгача кредит ажратилиши мумкин.

Туркманистонда халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқарларга ойлик устамалар белгиланди
6 апрель 2021, 15:07

Туркманистонда халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқарларга ойлик устамалар белгиланди

Туркманистонда халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқар унвонлари таъсис этилиб, унвонлар соҳибларига бир марталик пул мукофотлари ҳамда ойлик, нафақа ва стипендияларига устамалар белгиланди.

Тошкентда авиачипта сотувчи операторлар 130 минг долларни талон-торож қилишди
6 апрель 2021, 14:56

Тошкентда авиачипта сотувчи операторлар 130 минг долларни талон-торож қилишди

Тошкентда авиачипта сотувчи операторлар авиачипталар сотувидан тушган 771,2 млн сўм ва 58,7 минг АҚШ долларини кирим қилмасдан талон-торож қилишганликлари аниқланган.

КХДР Токио Олимпиадасида иштирок этмайди
6 апрель 2021, 14:51

КХДР Токио Олимпиадасида иштирок этмайди

Шимолий Корея Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этмайди. КХДР маъмурияти ушбу қарорни ўз спортчиларини COVID-19`дан ҳимоя қилиш истагида эканлиги билан изоҳлади.

Phanes Group компанияси Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуради
6 апрель 2021, 13:54

Phanes Group компанияси Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуради

Phanes Group халқаро компанияси Навоий вилоятининг Нурота туманида 200 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуради.

Украина авиакомпанияси Киев-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейсларини амалга оширади
6 апрель 2021, 12:25

Украина авиакомпанияси Киев-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейсларини амалга оширади

Украинанинг МАУ авиакомпанияси 8 апрелдан 29 апрелгача Киевдан Тошкентгача ва Тошкентдан Киевгача чартер рейсларини амалга оширади.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган 493 млн сўм талон-торож қилинди
6 апрель 2021, 12:19 1

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган 493 млн сўм талон-торож қилинди

Тошкент вилоятидаги 3 та шаҳар ва 3 та туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган 500 млнга яқин пул маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.

Makro расман Samarqand Darvoza`дан кетди
6 апрель 2021, 10:54

Makro расман Samarqand Darvoza`дан кетди

Carrefour бренди Samarqand Darvoza савдо марказидаги Makro ўрнида ўз супермаркетининг очилиши ҳақида хабар берган эди. Тошкент туманлараро иқтисодий суди Makro`нинг мазкур масала бўйича даъволарини қондирмади.

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
6 апрель 2021, 09:54

Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Миробод туманида Lacetti, Toyota, Spark, Malibu ва Nexia автомобилларининг тўқнашуви содир бўлди. Nexia ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўзбекистон Эроннинг денгиз портларига қизиқиш билдирмоқда
5 апрель 2021, 23:58

Ўзбекистон Эроннинг денгиз портларига қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Эроннинг денгиз портларидан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлагини ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади.

Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди
5 апрель 2021, 23:46

Норсулув Сойипова Нуробод тумани прокурори этиб тайинланди

Адлия маслаҳатчиси Норсулув Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинлади. У билан Ўзбекистонда аёл прокурорлар сони икки нафарга етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг