29−31 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келган сайёҳлар оқими қарийб уч баробарга ошиб, 871 минг кишини ташкил этди. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Россиядан келган.
Эндиликда тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилган фуқароларга нисбатан БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.
Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификациялаш бўйича қонунни имзолади. Битим икки давлат президентлари томонидан 2022 йилнинг декабрида Тошкентда имзоланган. Демаркация бўйича музокаралар 2003 йилдан бери давом этиб келаётганди.
Каттақўрғон туманидаги хонадонда газ портлаши сабабли эр-хотин ва уларнинг вояга етмаган икки набираси 50−60 фоиз куйиш жароҳатини олди. Беморларнинг барчаси шифохонада вафот этди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади. Шунингдек, юқори технологик ва қўшилган қийматли маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тизими жорий қилинади.
Тижорат банклари 28 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.
Тармоқларда Чорвоқ сув омбори қирғоқларида одам суяклари топилгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура бир неча йил аввал маҳалла қабристони сув остида қолиб кетгани ва ҳозир сув сатҳи пасайгани учун суяклар юзага чиқиб қолганини маълум қилди.
Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди. Маросимда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Петер Сийярто иштирок этди. Венгрия 2016 йилда Тошкентда элчихонасини очганди.
Реконструкцияга ёпилган Андижон аэропорти, педагогларнинг мажбурий меҳнати учун алоҳида жиноий жавобгарлик, Open budget`да овоз берганларга бепул ичимлик, 5000 сўм пул ва 1 литр ёғ, «Сеники. Меники. Бизники"-Янги Конституция бўйича референдум кампанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Агар сиз зилзила эҳтимоли юқори бўлган ҳудудда яшасангиз, зилзилага қандай тайёргарлик кўриш ва у рўй берганда ўзингизни қутқариш учун нималар қилиш кераклигини «Газета.uz»нинг батафсил қўлланмасида ўқинг.
Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев Yandex Go’нинг солиққа тортилиши ҳамда Ўзбекистондаги такси бозори билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бозорда тенг имкониятлар яратувчи таклифлар ишлаб чиқишини маълум қилди.
Ўзбекистонда гибрид автомобиллар учун электромобилларники каби давлат рақамлари беришга қарор қилинди.
Андижон аэропорти аэродром мажмуаси реконструкция қилиниши муносабати билан 1 апрелдан бошлаб парвозлар учун ёпилди. Реконструкция ишлари йил охиригача давом этиши кутилмоқда.
Тармоқларда Тошкентдаги маҳаллалардан бирида номаълум шахслар уч кун давомида яшириб кетилган наркотикларни излаётгани акс этган видеолар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳозирда 28 киши ушбу ҳолат бўйича кўрсатма бергани ва терговга қадар текширув ўтказилаётганини маълум қилди.
Президент ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни белгиловчи ва меҳнатга ноқонуний аралашганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. «Энди сиз қонун ҳимоясидасиз», — дейди президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов.
«Ташаббусли бюджет»да овоз бериш жараёни 7 апрелда тугайди. Фуқаролар унгача ўз лойиҳаларига кўпроқ овоз тўплаш учун турли усуллардан фойдаланмоқда. Жумладан, ҳисобни тўлдириш, бепул ичимлик улашиш ва ҳатто ёғ бериш ҳам кузатилмоқда. «Газета.uz» жараёнга оид суратлар ва постларни жамлади.
Тошкент вилояти Чимён тоғларида 28−31 март кунларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Veolia Energy Tashkent бу йил баҳорда пойтахтда иссиқ сувни 5 кунлик ўчиришларни режалаштирмётганини маълум қилди. Иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари кейинроққа ёз-куз мавсумида ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг