Архив

«Кўплаб вазифалар қоғозда қолиб кетмоқда» — президент
1 апрель 2021, 19:13

«Кўплаб вазифалар қоғозда қолиб кетмоқда» — президент

Президент соғлиқни сақлаш тизимида патронаж хизматини йўлга қўйишга оид видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари раҳбарларни ушбу жараённи назорат қилиши учун вилоятларга масъул этиб белгилади. 1 майга қадар Сирдарё вилояти тажрибаси республиканинг барча ҳудудларида бошланиши кераклиги айтилди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда
1 апрель 2021, 16:53

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда

«Менинг фикрим» порталида ҳайдовчилик гувоҳномаси ёнида бўлмай транспорт бошқарган ҳайдовчиларга жарима қўллаш тартибини бекор қилиш таклиф этилди. Унинг ўрнига, ҳужжатларни планшет орқали текшириш мумкинлиги айтилмоқда. Таклиф Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиши учун керакли 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган.

Долларнинг расмий курси пасайди
1 апрель 2021, 16:32

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расми курси 13 сўмга пасайди ва жами 10 472 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам арзонлади.

Андижон ва Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди
1 апрель 2021, 15:43

Андижон ва Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Равшанжон Насимов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шунингдек, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботиралиев Анваржон Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Муҳтож оилалар учун қурилган арзон уйларни ҳокимият ишчилари олган — Зойир Мирзаев
1 апрель 2021, 15:38

Муҳтож оилалар учун қурилган арзон уйларни ҳокимият ишчилари олган — Зойир Мирзаев

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қаршида қурилган арзон уйларнинг катта қисмини ҳокимият ишчилари олганини маълум қилди. «Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз», — деди у.

Отабек Назиров Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари этиб тайинланди
1 апрель 2021, 14:58

Отабек Назиров Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари этиб тайинланди

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Самарқандда талабадан $500 сўраган декан ўринбосари ушланди
1 апрель 2021, 14:02

Самарқандда талабадан $500 сўраган декан ўринбосари ушланди

Самарқанд давлат университетида декан ўринбосари 1 курс талабасидан 500 АҚШ доллари сўраган. Маълум бўлишича, у талабанинг оралиқ назорат ишини ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланди (фото)
1 апрель 2021, 12:12

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланди (фото)

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация жараёни бошланди. «Газета.uz» Миробод туманидаги 1-сонли поликлиникада бўлиб, вакцинация жараёнини кузатди. Бу ерда биринчи бўлиб бош шифокор эмланди. Фуқаролар AstraZeneca ва хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакциналаридан бирини танлашлари мумкин.

Март ойида инфляция 0,8% ни ташкил қилди
1 апрель 2021, 11:37

Март ойида инфляция 0,8% ни ташкил қилди

Март ойида инфляция 0,8 фоизни ташкил қилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,6 фоизга, хизматлар эса 0,4 фоизга қимматлади.

Францияда бир ойлик умуммиллий карантин эълон қилинади
1 апрель 2021, 10:58

Францияда бир ойлик умуммиллий карантин эълон қилинади

3 апрелдан Франциянинг барча ҳудудларида тўрт ҳафталик жиддий карантин чекловлари ўрнатилади. Чекловларга кўра, барча ишчилар масофавий тизимга ўтказилади, барча боғчалар, мактаблар ва коллежлар уч ҳафта муддатга ёпилади.

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олди
1 апрель 2021, 10:34 1

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олди

Тошкентда ҳайдовчиси тезликни ошириб юборган Cobalt йўлнинг тўсиқ устидан учиб ўтиб, Lacetti билан тўқнашган. Икки киши ҳалок бўлган. ЙҲХББ хабар беришича, жамоат қоидабузарнинг ҳаракатларини «кескин қоралади».

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғ ҳудудини тиклашда кўмак беришга тайёр — президент
1 апрель 2021, 10:31 1

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғ ҳудудини тиклашда кўмак беришга тайёр — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Тоғли Қорабоғ ҳудудининг Озарбайжонга қайтарилганлигини «тарихий адолатни тиклаш йўлидаги ғалаба» дея таърифлади. Ўзбекистон ҳудуддаги кўҳна обидалар ва маданият масканларини тиклаш ишларига кўмак беришга тайёр

Сўх-Риштон йўли очилади
1 апрель 2021, 10:27

Сўх-Риштон йўли очилади

Фарғона вилоятидаги Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг очилиши режалаштирилмоқда. Ушбу йўналишдаги чегара назорат-ўтказиш пунктлари тайёр ҳолатга келтирилди.

Амир Темур хиёбонидаги калтакланиш расман тасдиқланди
1 апрель 2021, 09:57

Амир Темур хиёбонидаги калтакланиш расман тасдиқланди

Пойтахт Ички ишлар бошқармаси якшанба куни Тошкент марказида икки фуқаро калтакланганини тасдиқловчи видеони эълон қилди. Бир гуруҳ эркаклар кўчадан ўтаётганларни ЛГБТ тарафдорлари деб қабул қилишган.

Ўзбекистонда вакцинация жараёнлари қандай ташкил этилади?
31 март 2021, 22:44

Ўзбекистонда вакцинация жараёнлари қандай ташкил этилади?

Апрель ойидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган. Майдан қўшимча шаҳар ва туман марказларида, июнь ойидан эса бутун республика бўйича вакцинация қилиш кўзда тутилмоқда. Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, «коронавирусга қарши вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи, унга ишончсизлик билдирмаслик керак».

Жаҳон янгиликлари дайжести
31 март 2021, 22:39

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда карантин чекловларининг кучайтирилиши, Беларусда экстремизм билан боғлиқ 700 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилгани, AҚШнинг хорижий мутахассислар учун визаларни қайта расмийлаштиришни режалаштириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий халқаро мукофотини таъсис қилишни таклиф этди
31 март 2021, 21:38

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий халқаро мукофотини таъсис қилишни таклиф этди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг норасмий саммитида қатнашиб, бир қанча таклифларни илгари сурди. Кенгашнинг яқин ва ўрта истиқболдаги иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, Инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, қолаверса, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш шулар жумласидан.

АОКА блогерлар ва интернет нашрларининг чиқишлари бўйича хулосаларини тайёрламоқда
31 март 2021, 17:53

АОКА блогерлар ва интернет нашрларининг чиқишлари бўйича хулосаларини тайёрламоқда

АОКА 28 март куни калтакланган блогер Миразиз Бозоровнинг хатти-ҳаракатлари тўғрисида алоҳида хулоса тайёрлаганлигини маълум қилди. Шунингдек, ЛГБТ ва сўнгги кунлардаги воқеалар ҳақида фикр билдирилган жамият ва интернет фаоллари позициялари юзасидан хулосаларини эълон қилади.

Туман ҳокимларининг ойлиги 5−6 млн атрофида — Сергели ҳокими
31 март 2021, 17:44 2

Туман ҳокимларининг ойлиги 5−6 млн атрофида — Сергели ҳокими

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг айтишича, туман ҳокимларининг ойлик маоши 5 млндан 6 млн сўмгача бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у ўзига ходимлари билан бир ҳил миқдорда рағбат пули ажратишини айтиб ўтди.

«У қарор қабул қилишда демократ». Сергели ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида
31 март 2021, 16:55

«У қарор қабул қилишда демократ». Сергели ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Тошкент шаҳар раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ишлаш тартиби ва шахсий сифатлари ҳақида сўзлаб берди. «У чапани одам ва тадбиркорларга хос фикрлайди», деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг