Тошкентда оммавий маданий тадбирлар ва тўйларда карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади. Агар вазият 1 апрелдан ёмонлашса, улар вақтинча тақиқланиши ҳам мумкин.
16 март куни Россиянинг Shimco Group ва Словакиянинг Chirana компаниялари Ўзбекистонда ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратларини ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди.
Коронавирусга қарши кураш бўйича пойтахт штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қурилиш объектларида ва таксиларда карантин чекловларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Долларнинг расми курси 7 сўмга қимматлади ва жами 10 536 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган ниқобли тартиб бекор қилинмаган. Карантинли шароитда ниқобсиз бўлганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солинади, деб огоҳлантирди Адлия вазирлиги матбуот котиби.
Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 2,7 млн ни ташкил этмоқда. 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, ҳар 100 нафар доимий аҳолига ўртача 8 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.
Марказий банк Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган 50 минг сўмлик ва 100 минг сўмлик олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини чиқарди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди. Жумладан, «Турон» бош жамоаси бош мураббийи ҳамда клуб президенти жазоланди.
Тошкентлик аёл Навоий вилоятида туғилган 23 ёшли қизни аввалига, пойтахтга ишга олиб келиб, кейинчалик Туркияга олиб кетгани аниқланди. Навоий вилояти ИИБ ходимлари ўтказган суриштирув натижасида аёл ўз қарзини тўлаш учун қизни Туркияда яшовчи шахсга сотиб юборгани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Президент «Экологик аудит тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унга кўра, атроф-муҳитга таъсири кам бўлган субъектлар ихтиёрий, таъсир кўрсатиш хавфи ўрта ёки кўплари эса ҳар йили аудитдан ўтказилади. Текширув якуни бўйича аудит хулосаси тузилади.
18 мартдан бошлаб Қозоғистон пойтахтида карантин эълон қилинди. Карантин қоидаларига кўра, шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказиш ва уларда қатнашиш тақиқланади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги Гиссарак ва Тўполон тўғонлари хавфсизлигини баҳолаш учун АҚШдан ҳарбий муҳандислар корпусининг экспертлар гуруҳи Ўзбекистонга келди.
Германия, Франция, Италия ва Испания AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Бундан ташқари, мазкур вакцинанинг қўлланилиши Индонезия, Конго Демократик Республикаси, Таиланд, Жанубий Африка томонидан ҳам тўхтатилди. ЖССТ препаратнинг хавфсизлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишини маълум қилди.
Қуйи палата депутати кўчаларда одамларнинг қоидабузарликларни телефонга суратга олиши ва бунинг эвазига рағбатлантирилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. «Уларга 10−15 минг сўм бераяптими, эртага 100 минг сўм бериб, ватанингни сот, деса ҳам сотворишга тайёрлар кўп экан. Бу жуда ёмон», — деди у. Кушербаев қоидабузарларни аниқлашдан олдин инфратузилмани яхшилаб қўйишга кераклигини қўшимча қилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Нишон туманида 4та МЧЖ томонидан 713 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Улар 64 нафар фуқарога жами 80,1 сотих ер майдонида иссиқхоналар қуриб бериши лозим бўлган. Гумондорларга нисбатан ЖКнинг 167-, 184-, 189-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Президент Қашқадарё вилоятида шакллантирилган 11,3 трлн сўмлик 1 125 та ҳудудий лойиҳа билан танишди. Хусусан, саноат соҳасида 296 та, хизмат кўрсатишда 449 та, қишлоқ хўжалиги тармоғида 380 та корхона ташкил этилиши кўзда тутилган. Натижада 19 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.
2021 йилда магистрал электр тармоқлари бўйича $140 млнлик 6 та лойиҳа амалга оширилади. Шу билан бирга, 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4 мингта трансформатор янгиланади. Натижада 5 минг 377 та маҳалланинг электр таъминоти яхшиланади. Президент лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
16 мартдан Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактаблар онлайн ўқиш режимига ўтказилади. Бунга ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатининг кескин ошгани сабаб бўлган. Ўқиш жараёнлари бир марталик карантин муддатига масофавий тарзда амалга оширилади.
Толибонларнинг AҚШ тинчлик режасини рад этишгани, Хитойнинг Гонгконг тўғрисидаги баёноти учун G7 давлатларига норозилик билдиргани, Европа Комиссиясининг Буюк Британия устидан Брексит битимини бажармаганлиги учун юридик жараёнини бошлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг