Архив

«Тошкентдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронларга мослаштирилмаган» — Сенат
21 октябр 2022, 19:04

«Тошкентдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронларга мослаштирилмаган» — Сенат

Пойтахтдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишига мослаштирилмаган. Метро бекатларининг кўпларида пандуслар йўқ, борларида ҳам 45 градус қилиб ўрнатилган. Ногиронларнинг 93 фоизи ерусти жамоат транспортини қониқарсиз деб баҳолади. Сенаторлар шаҳарсозларни танқид қилди.

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
21 октябр 2022, 18:54

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябргача давом этиб, дарслар 10 ноябрдан бошланади.

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди
21 октябр 2022, 18:48

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди

Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказда Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилади.

Термизнинг собиқ ҳокими ва ўринбосарлари давлат ва жамиятга 35,6 млрд сўм зарар етказган — Бош прокуратура
21 октябр 2022, 18:40

Термизнинг собиқ ҳокими ва ўринбосарлари давлат ва жамиятга 35,6 млрд сўм зарар етказган — Бош прокуратура

Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари давлат, жамият ва тадбиркорлар манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Самарқандда $152 мингдан зиёд кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбар аниқланди
21 октябр 2022, 18:17

Самарқандда $152 мингдан зиёд кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбар аниқланди

Нуробод туманида хусусий корхона раҳбари $152 мингдан зиёд кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди. Наманган ва Андижонда эса жами 5,8 млрд сўм кредит маблағи бошқа мақсадларга сарфлаб юборилгани аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари кўзғатилди.

Шавкат Мирзиёевга Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди
21 октябр 2022, 17:53

Шавкат Мирзиёевга Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди

Шавкат Мирзиёевга Махтамқули номидаги Туркманистон давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди. «Ўзбекистонда, Туркманистонда бўлгани каби, таълим-тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда», — дея таъкидлади президент олийгоҳга ташрифи давомидаги нутқида.

Россия Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи ва буғдой етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди
21 октябр 2022, 17:43

Россия Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи ва буғдой етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини билдирди

Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат Ўзбекистонга буғдой, кунгабоқар ёғи ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади
21 октябр 2022, 17:12

Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади

Олот туманида машинадаги қурол ўз-ўзидан отилиб кетиши оқибатида аёл оёғидан жароҳат олди.

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди
21 октябр 2022, 16:10

Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланди

Президент қарори билан 1 январдан Кадастр агентлигининг ўзи ҳудудий тузилмалар фаолиятини ташкил этади. Ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар аралашиши ёки таъсир ўтказиши қатъий тақиқланади.

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга алабай кучугини совға қилди
21 октябр 2022, 16:02

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга алабай кучугини совға қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон раҳбарига туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди.

Ҳафта охирида ҳарорат яна пасаяди
21 октябр 2022, 15:28

Ҳафта охирида ҳарорат яна пасаяди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, шанба куни ҳаво илиқ, ёғингарчиликсиз бўлади. Якшанбадан об-ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
21 октябр 2022, 15:15

Пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 гача Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманларида ичимлик суви босими пасаяди ва вақтинча таъминотдан узилади. Маҳаллалар рўйхати.

Diplomat University ҳужжатларни қабул қилишни давом этмоқда
21 октябр 2022, 15:00

Diplomat University ҳужжатларни қабул қилишни давом этмоқда

Diplomat University хусусий олийгоҳи 2022−2023 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш муддатини 28 октябргача узайтирди.

Сув хўжалиги вазиридан вилоятлар ҳокимларигача: Президент айрим раҳбарларни огоҳлантирди
21 октябр 2022, 12:43

Сув хўжалиги вазиридан вилоятлар ҳокимларигача: Президент айрим раҳбарларни огоҳлантирди

Президент қарори билан бир қатор амалдорлар огоҳлантирилди. Уларнинг орасида сув хўжалиги вазири, Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси ҳам бор.

DP World компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда
21 октябр 2022, 12:20

DP World компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

БААнинг йирик порт операторларидан бири Ўзбекистонда транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш бўйича имкониятларни ўрганмоқда. Компания Тошкент вилоятида логистика маркази қуришга қизиқиш билдирди.

Тилимизда оғриқ борми?
21 октябр 2022, 12:00

Тилимизда оғриқ борми?

«Газета.uz» сўровига кўра профессор Бахтиёр Менглиев 21 октябрь санасига бағишланган мақолани тақдим этди. Унда муаллиф бугунги кунга келиб юзага келган муаммолар ҳақида сўз юритган. Унинг фикрича, ўзбек тилини Интернет тилига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ташаббус даражасида қолмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларацияни имзоланди
21 октябр 2022, 11:59

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларацияни имзоланди

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Қолаверса, икки мамлакат ўртасида электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан музокаралар ўтказди
21 октябр 2022, 11:47

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан музокаралар ўтказди

Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни Туркманистонга ташриф буюрди. Дастлаб «Ўғузхон» саройида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказди.

21 октябрь учун банклар белгилаган доллар курси
21 октябр 2022, 11:17

21 октябрь учун банклар белгилаган доллар курси

Марказий банк 21 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 136,41 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари доллар курсининг янги қийматини эълон қилди.

Аёллар ва болалар бўйича ўтказилган сўров натижалари якунига кўра қонунлар ўзгариши мумкин — Танзила Нарбаева
21 октябр 2022, 11:05

Аёллар ва болалар бўйича ўтказилган сўров натижалари якунига кўра қонунлар ўзгариши мумкин — Танзила Нарбаева

Сенат раиси аёллар ва болалар бўйича ўтказилган сўров натижалари асосида амалдаги қонунлар янгиланиши мумкинлигини таъкидлади. ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде бу борада нафақат ҳокимият, балки жамиятнинг ўзи ҳам иштирок этиши муҳимлигини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг