Украина пойтахтидаги «Леонардо» бизнес марказида жойлашган банкда ходимни гаровга олган ва банкни оёғига бойланган бомба ёрдамида портлатиб юбориш билан таҳдид қилаётган шахснинг Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда. Украина хавфсизлик хизматининг тезкор гуруҳи таҳдидчини қўлга олганини маълум қилди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг фавқулодда вазиятларга чидамлилигини мустаҳкамлаш мақсадида 100 млн доллар ажратади. Лойиҳа доирасида COVID-19га қарши самарали жавоб бериш ва тест ўтказиш тизимларини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Ёмғирли ва паст ҳароратли қисқа муддатли даврдан сўнг республика ҳудудида об-ҳавонинг яна қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 36−39 даражагача кўтарилади.
«Темир хотин», «Шайтанат», «Аёллар салтанати» каби фильмлар сценарий муаллифи Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этди.
Тошкентлик икки нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор (аёл) ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 157 нафарга етди.
Ўзбекистон Қирғизистонга 2 минг тонна ун, 45 тонна хлор, 200 дона пирометр ва шахсий ҳимоя воситалари етказиб берди. Инсонпарварлик ёрдамининг умумий қиймати 560 минг долларга тенг.
«Темир дафтар» ўзи нима? Унга кимлар киритилади? У қандай шакллантирилади? Ушбу саволларга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева жавоб берди.
Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади. Шунингдек, аграр таълимда бакалавриат йўналишларида кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтилади ва ҳафтада 5 кунлик ўқиш тартиби ўрнатилади.
Карантин вақтида аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантиришда маъмурий усулларга эмас, тушунтириш ишларига урғу бериш керак эди, дейди тиббий психолог Абдуллажон Бегматов. Унинг фикрича, пандемиянинг одамлар ҳаётидаги психологик таъсирига ҳам кам эътибор қаратилмоқда. Тиббий психолог коронавирусга қарши курашдаги камчиликлар бўйича ўз фикрларини «Газета.uz» билан бўлишди.
Январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 13,2% ни ташкил этди. Иш билан таъминланишга муҳтожлар сони 1,94 млн кишигача ортди. Карантин чоралари меҳнат бозорига сезиларли таъсир кўрсатди, дея таъкидлади Меҳнат вазирлиги.
ИИВ карантин чоралари бекор қилинганидан сўнг барча масжидларда фуқароларнинг ҳеч қандай чекловларсиз намозларини жамоа билан адо этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилишини маълум қилди. Шу билан бирга, вазирлик масжидда болалар намоз ўқишлари учун ҳеч қандай тақиқлар йўқлигини эслатиб ўтди.
Берлинда коронавирус пандемияси сабабли қўйилган чекловларга қарши митинглар бўлиб ўтди. Тўқнашувлар натижасида 45 полиция ходими жароҳатланди, 133 иштирокчи ҳибсга олинди.
ИИВ Фурқат туманида ИИО ходимлари мактаб ўқитувчисини ўғирликда гумон қилиб қийноққа солганига муносабат билдирди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
АҚШ миллий валютасини расмий курси 2 сўмга қимматлаб, жами 10 209 сўм этиб белгиланди. Евро курси 12 минг сўмдан ошди ва рубль курси эса деярли 5 сўмга (137,46 сўм) тушди.
SpaceX компаниясининг Crew Dragon космик кемаси иккита космонавт билан бирга илк космик парвозидан кейин Ерга хавфсиз тарзда қайтиб келишди. Миссия 64 кун давом этди.
Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 275 нафарга ортиб, жами 25828 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаш учун 30 июль куни Минскда ўтказилган митинг 63 мингга яқин одамни тўплади (ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра). Бу мамлакатдаги энг йирик митингга айланди.
Нукус шаҳрида Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига ва халққа чуқур ҳамдардлик билдирди.
«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келди ва Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.
Қашқадарё вилояти туманлари ва шаҳарлари ҳокимларига 3 августдан бошлаб карантин чекловларини босқичма-босқич енгиллаштириш ҳуқуқи берилди. Қаршида 27 июлдан бошлаб маълум соатларда транспорт қатнови тақиқланган эди. Эндиликда бунга рухсат берилади, шунингдек, кийим-кечак бозорлари, сартарошхоналар, овқатланиш корхоналари ва бошқалар аста-секин очилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг