ДТМ, Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиг давлат инспекцияси вакиллари миллий тест тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб беришди. Тест сертификати эгалари давлат ОТМларига ўқишга кириш тестларида тегишли фандан имтиҳон топширмасликлари мумкин бўлади.
UzAuto Motors ишлаб чиқарилган транспорт воситаларини етказиб беришни кейинга қолдиришни режалаштирмоқда. Бунинг сабаби яримўтказгичларнинг глобал танқислиги, етказиб беришдаги узилишлар туфайли дунёдаги бир қанча заводларнинг ёпилиши дейилмоқда.
Когон шаҳар ҳокими этиб Ҳаёт Давлатов тайинланди. Бундан ташқари, шаҳар прокурори, ИИБ ва ДСИ раҳбарлари ҳам тасдиқланди.
2020 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистондан 4000га яқин фуқаро ишлаш учун хорижга жўнаб кетди. Фуқаролар ҳозирда белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.
Ўзбекистонда февраль ойининг охирида совуқ об-ҳаво туфайли ҳосил йўқотилишини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатнинг шимолий ҳудудларида совуқ пайтида «ўсимликларнинг аксарият қисмида куртаклар ҳали пайдо бўлмаганлигини» таъкидлади. «Умид қиламизки, жанубий вилоятлар ҳам катта йўқотишларнинг олдини олишга муваффақ бўлишди», — дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқармаси бошлиғи Фахриддин Қирғизбоев.
Лукашенконинг Беларусь ва Россиянинг бирлашишини маъқулламагани, йил охиригача COVID устидан ғалаба қозониш бўйича прогнозлар ҳақиқатга мос келмаслиги, Volvo’нинг 2030 йилга келиб фақат электромобиль ишлаб чиқариши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Олдимизда ташвиш бор — 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловлари. Агар унгача ташкиллаштиришга улгурмасак, унда президент сайловларидан кейин дарҳол биринчи ташрифни Россия Федерациясига уюштириш таклифи бор», — деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президентининг Москвага тайёрланаётган ташрифи ҳақида.
Ўзбекистон Россия билан мунтазам парвозларни тиклаш учун Россия Федерациясининг махсус комиссиясига мурожаат хати юборди. Парвозлар апрель-май ойларида тикланиши кутилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов ОТМлардаги муаммоларни ўрганиш ва маҳаллаларда «талабабай» юриш бошланганини маълум қилди. Ижарада турувчи талабалар яшил, сариқ ва қизил рангларга ажратилиши қайд этилди.
«Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, вакцина Ўзбекистонда тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган. Лекин вакцина Ўзбекистонда фақат сертификацияланган.
Ўзбекистонда 3 мартдан бошлаб Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади.
Абдирахман Сапаров Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси тайинланди.
«Chevrolet Onix» машинасининг Ўзбекистондаги нархи 9−12 минг АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ушбу модель 2022 йилнинг 4 чорак якунида локализация қилинади.
Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотларнинг энг кам улгуржи ва чакана нархларини ошириш таклиф этилмоқда.
Долларнинг расмий курси 17 сўмга арзонлади ва жами 10 500 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Тошкент давлат юридик университетининг 3-босқич талабаси Баҳодир Бозоров ҳам ишлаб, ҳам яшаётган қурилиш объекти ҳудудида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 2021 йилги футбол учрашувларида VAR тизимидан фойдаланиш рухсат берилди.
2020 йил давомида Тошкент шаҳрида 492,8 миллиард сўм маблағ эвазига кўчаларда қурилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Фарғона вилояти прокурори лавозимига Бахтиёр Исмоилов тайинланди. Бундан аввал у Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.
ФҲДЁга ариза топширгандан сўнг, 1 ойлик муддатни 3 ойга узайтириш таклиф этилди. Ушбу таклиф ажримлар сони ортиб бораётгани сабабли, ёшларнинг бир-бирини яхшироқ таниб олиши учун илгари сурилмоқда. «Никоҳдан ўтиб, сўнг фарзандини тирик етим қилгандан кўра, уч ойлик муддатда бир-бирига маъқул келмаса, ўз йўлида давом этгани маъқул», — дея таъкидланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг