Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси томонидан яратилган ва Ўзбекистонга ҳаммуаллифлик ҳуқуқи берилган вакцина Олий Мажлисга тақдим этилди. Маълум қилинишича, ушбу вакцинанинг хавфсизлик даражаси 99% ни, иммуногенлик эса 97% ни ташкил этади.
Президент Наманган вилоятига ташрифининг иккинчи кунида вақт тиғизлиги сабаб Ёшлар кутубхонасига бора олмади. У ерда бўлганлар эса ўз фикр-мулоҳалари билан ўртоқлашди. «Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси», дея фикр билдирди ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев. Намангандаги кутубхонадан «Газета.uz» фоторепортажи.
Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова ўзбек тили ёзувининг лотин алифбосига ўтиш сиёсий мотивлар сабабли рўй берганини айтди. «Буни ҳеч ким рад эта олмайди. Бугун ҳам ўша мотивлар турибди», — деди у. Бундан ташқари, у лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг ўзгариши техник муаммони ҳал қилишини ва саводга таъсир қилмаслигини таъкидлади.
Тошкент шаҳрида ЮНИСЕФ томонидан вакциналарни ташиш учун ажратилган машиналар ЙТҲга учради. 2 та машинага техник шикаст етган ва уларда вакцина бўлмагани маълум қилинди.
Жо Байден АҚШда COVID-19 асоратларидан вафот этган 500 минг фуқаро хотирлаш муносабати билан беш кунлик мотам эълон қилди. У америкаликларни масофа сақлашга, ниқоб тақишга, шунингдек, вакцина билан эмланишга чақирди.
Коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиганлар рўйхатида бўлган шахслар вакцинация жараёнидан воз кечса, уларга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмайди. «Фақатгина эмлашнинг афзаллиги тушунтирилади. Лекин эмланиш ниятида бўлмаган одамга иш фаолиятида ҳеч қандай таъсир чоралари кўрилмайди», — деди бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.
Президент қарорига кўра, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди. Бошқарма мустақил таркибий бўлинма ҳисобланиб, ўз ваколатлари доирасида қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили асосида амалга оширади.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар рўйхати қайта кўриб чиқилади. Бунга болгерлар, ОАВ, транспорт ходимлари, меҳнат мигрантлари ва хорижда таҳсил олаётган талабалар ҳам ушбу рўйхатга киритилганидан сўнг, ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар сабаб бўлди.
Spotify мусиқий стриминг хизмати 85 та янги мамлакатга, шу жумладан Ўзбекистонга кириб келишни режалаштираётганини маълум қилди.
Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида турар-жой бинолари, савдо мажмуаси ва божхона терминалини ноқонуний қураётган компаниялар тўғрисида хабар берди. Барча ишлар бўйича материаллар судга юборилганига ва ишлаб чиқувчилар маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамай, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.
Жиноят кодексининг янги таҳририда коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади. Жумладан, давлат хизматчиларининг ноқонуний бойиши тўғрисида модда ва номоддий фойда тўғрисида норма пайдо бўлади.
Фарғона вилоятида «MAN Trailer» автомашинаси ҳайдовчиси ухлаб қолиб, бир йўналишда ҳаракатланаётган «Nexia-2» билан тўқнашади. ЙТҲ оқибатида 2 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
«Нақдлаштирувчи фирмалар» билан вазиятни ўрганиш доирасида солиқ органлари мамлакат бўйлаб 2534 та корхонада камерал текширувларини ўтказди. Натижада 2238 та корхонада 498,9 млрд сўм миқдоридаги «сохта» операциялар аниқланди.
2022 йилда Ўзбекистонда U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Аввал бу мусобақани Хитой ўтказиши керак эди, аммо турли муаммоларга кўра бундан воз кечди.
Япония бош вазирининг ўғли расмийлар билан овқатлангани учун кечирим сўрагани, Boeing’нинг авиакомпанияларга 777 лайнерида парвозларни тўхтатиб қўйишни маслаҳат бергани, AҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 500 мингдан ошгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Uzbekistan Airways компаниясига транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилади. Uzbekistan Airports компанияси бошқарув раислигига эса Раъно Жўраева тайинланди. У бунга қадар турли йилларда S7 Space ҳамда «Роскосмос»нинг Ер усти космик инфратузилмаси объектларини эксплуатация қилиш марказини бошқарган.
ЖССТ коронавирус билан касалланиб, уни енгиб ўтганларга ҳам вакцина билан эмланишни тавсия қилди. Таъкидланишича, бемор агар ушбу вирус билан олдин тўқнаш келган бўлса, вақцина иммун тизими жавобини янада кучайтиради. Шунингдек таъкидланишича, ҳатто эмлангандан сўнг ҳам эҳтиёт чораларига амал қилишда давом этиш лозим.
Депутат Расул Кушербаев ОТМга киролмаган ўқувчилар сабабли мактаб директорлари ишдан олиниши «демагогия эканлиги» ва ўқитувчиларнинг бунда айби йўқлигини таъкидлади. «Боланинг тадбиркорликка қизиқиши бўлса, ўқишга киришни хоҳламаса ҳам биз ўқитувчини айблаймизми?», — деди депутат. Унинг айтишича, бундай талаб қонунчилик ёки Меҳнат кодексида белгиланмаган.
Ўзбекистон беш ойдан бери олтин экспорт қилмаган, яъни мамлакат сўнгги марта 2020 йил августида олтин сотган. Январь ойида асосий экспорт саноат, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кимёвий моддалар бўлди.
2021−2022 йилларда Жиззахда автомобиль соҳасида 277 млн долларлик учта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Биринчи босқичда ADM Jizzakh томонидан енгил автомобиллар, иккинчи босқичда Jizzax avtomobil zavodi томонидан Volkswagen тижорий автомобиллари, учинчи босқичда эса Auto Motors Asia томонидан тижорий ва юк автоларини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг