Архив

Пандемияни жиловлашда қатнашганлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланади
23 июль 2020, 20:11

Пандемияни жиловлашда қатнашганлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланади

Президент Шавкат Мирзиёев пандемияни жиловлашда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ шифокорлар, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ва бошқаларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

Президент амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди
23 июль 2020, 19:39

Президент амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди

Президент коронавирус юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди.

Аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда
23 июль 2020, 18:02

Аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда

«Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳаси доирасида COVID-19 нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини ўрганишга қаратилган тадқиқотга кўра, аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда. Шунингдек, июнь ойида маҳаллий маҳсулотлар танқислиги камайди.

2020 йил бошидан буён маъмурий судлар қарийб 150 минг ишни кўриб чиқди
23 июль 2020, 17:30

2020 йил бошидан буён маъмурий судлар қарийб 150 минг ишни кўриб чиқди

2020 йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан 150 мингга яқин иш кўриб чиқилди. Шулардан 120,5 минг нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилган.

Яна 172 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 18703)
23 июль 2020, 17:26

Яна 172 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 18703)

Коронавирус беморлари сони 172 нафарга ортиб, жами 18703 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

Пандемия сабабли камбағаллар сони кўпайиб, бойлар сони камайди
23 июль 2020, 16:59

Пандемия сабабли камбағаллар сони кўпайиб, бойлар сони камайди

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида камбағал уй хўжаликлари сони 8 фоиздан 21 фоизга кўпайган, ўртача ва юқори даромадли ўй хўжаликлари сони эса 13 фоизга камайган.

Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида 2 киши ҳалок бўлди
23 июль 2020, 16:44

Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида биринчи Spark ҳайдовчиси ва унинг онаси воқеа жойида вафот этди.

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ходимлар ишга қабул қилинади
23 июль 2020, 16:26

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ходимлар ишга қабул қилинади

Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, эпидемиолог ва бошқа мутахассислар ишга олинади. Икки ҳафталик иш фаолияти учун 10−25 млн сўмгача маош тўланади.

Ярим йилда Ўзбекистонга 1,2 млн чет эллик келди
23 июль 2020, 15:32

Ярим йилда Ўзбекистонга 1,2 млн чет эллик келди

Ярим йил давомида Ўзбекистонга 1,2 млн чет эл фуқароси ташриф буюрди. Улар сони 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 60 фоизга камайган. Келганларнинг аксарияти МДҲ давлатлари фуқаролари бўлиб, улар карантин чекловлари ўрнатишидан олдин мамлакатга ташриф буюрган.

Асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
23 июль 2020, 14:30

Асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк базавий ставкани йилига 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Йил охирида инфляция прогнози 11−12,5% даражасида сақлаб қолинди.

Туркманистон ЖСТ кузатувчисига айланди
23 июль 2020, 14:19

Туркманистон ЖСТ кузатувчисига айланди

Жаҳон савдо ташкилоти аъзолари Туркманистонга кузатувчи мақомини беришни қўллаб-қувватладилар. Туркманистон собиқ совет республикалари орасида ЖСТ билан расмий муносабатлар ўрнатган охирги мамлакатга айланди.

Хитой Марсга илк миссиясини бошлади
23 июль 2020, 13:37

Хитой Марсга илк миссиясини бошлади

Хитой Марс сайёрасини ўрганиш учун Tianwen-1 зондини учирди. Сайёра юзасига чиқиш учун етти ой керак бўлади. Агар миссия режадагидек амалга оширилса, зонд 2021 йилда Ерга биринчи маълумотларни юборади.

Нархни оширган такси ҳайдовчилари жазоланди
23 июль 2020, 12:45 1

Нархни оширган такси ҳайдовчилари жазоланди

Тошкентда карантин вақтида йўл ҳақларини оширган 25 та юридик корхона жаримага тортилди ва 64 та йўналишсиз таксининг лицензия варақалари бекор қилинди.

Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси ўзини осмоқчи бўлди
23 июль 2020, 11:49

Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси ўзини осмоқчи бўлди

Фарғонада стикерсиз такси ҳайдовчиси жарима майдончасида дарахтга ўзини осмоқчи бўлди. Миллий гвардия ходимлари уни тўхтатиб қолди.

АҚШда қайта ишлатиладиган ниқоблар яратилди
23 июль 2020, 11:21

АҚШда қайта ишлатиладиган ниқоблар яратилди

Массачусетс технология институти муҳандислари қайта ишлатиш мумкин бўлган, арзон ва N95 респиратори билан бир хил ҳимоя қиладиган силикон ниқоб ишлаб чиқишди.

UzAuto Trailer компанияси эълон қилган мега акция тугашига оз қолди
23 июль 2020, 11:00

UzAuto Trailer компанияси эълон қилган мега акция тугашига оз қолди

UzAuto Trailer компанияси «КАМАЗ» билан ҳамкорликда эълон қилган мега акция тугашига оз қолди. 1 августга қадар катта чегирма билан «КАМАЗ» русумли юк ташувчи автомашинасини харид қилган акция иштирокчиларига сервис харажатлари ва бонуслар тақдим этилади.

Коронавирус ҳолатлари 18,5 мингдан ошди
23 июль 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 18,5 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 152 нафарга ортиб, жами 18531 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

Кун давомида 498 та коронавирус ҳолати аниқланди
23 июль 2020, 00:28

Кун давомида 498 та коронавирус ҳолати аниқланди

22 июль куни Ўзбекистонда 498 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 18379 тага етди. Кун давомида рекорд даражада — 351 бемор соғайди, 3 киши вафот этди.

Коронавирус аниқланган собиқ бош прокурор ўринбосари вафот этди
22 июль 2020, 19:37

Коронавирус аниқланган собиқ бош прокурор ўринбосари вафот этди

Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Хакимбай Халимов оламдан ўтди. Аввалроқ унда коронавирус аниқланган эди.

Кам таъминланганларга ажратилган 82,2 млн сўм ўзлаштириб юборилди
22 июль 2020, 19:18

Кам таъминланганларга ажратилган 82,2 млн сўм ўзлаштириб юборилди

Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини мансабдор шахслари кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 фуқарога асоссиз равишда моддий ёрдам пули тўлаб берган. Оқибатда 82,2 млн сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг