Архив

Ўзбекистонда камёб металларни қазиб олиш бўйича 500 млн долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилади
30 апрель 2024, 16:47

Ўзбекистонда камёб металларни қазиб олиш бўйича 500 млн долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев геология соҳасидаги вазифаларга бағишланган йиғилишда муҳим хомашё — литий, графит, индий, ванадий, ренийнинг янги конларини ўзлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у камёб металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 500 млн долларлик лойиҳаларни ишлаб чиқишни топширди.

Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори тасдиқланди
30 апрель 2024, 15:57

Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори тасдиқланди

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди. Тошкентда улар бинонинг майдони ва қаватлар сонига қараб 1 кв метр учун 1147 сўмдан 1829 сўмгача бўлади. Уй бошқаруви компаниялари кўрсатиши шарт бўлган минимал ишлар ва хизматлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови яна бошланди
30 апрель 2024, 15:48

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови яна бошланди

Тошкентдан Чорвоққа кунига икки маҳал автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан эрталаб 8:00 ва кечки 18:00 да жўнайди, Хумсондан 6:00 ва 16:00 да қайтади. Йўлкира — 20 минг сўм.

ANORBANK ва ХСРИК Ўзбекистонда Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришди
30 апрель 2024, 15:00

ANORBANK ва ХСРИК Ўзбекистонда Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришди

ANORBANK Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёти банкининг йиллик анжуман йиғилишида иштирок этмоқда. Тадбирлар доирасида банк ҳамда ХСРИК Ўзбекистонда Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди.

ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо Ўзбекистонга келади
30 апрель 2024, 14:56

ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо Ўзбекистонга келади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо Тошкентга ташриф буюради. У президент ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади, Хорижий инвесторлар кенгаши ва Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.

Наманганлик фуқаро Ўзбекистон президентини ҳақоратлагани учун қамалди
30 апрель 2024, 14:47

Наманганлик фуқаро Ўзбекистон президентини ҳақоратлагани учун қамалди

Суд Эрондан қайтган 27 ёшли наманганлик фуқарони Facebook`да президент Шавкат Мирзиёевга нисбатан туҳмат ва ҳақоратли изоҳлар ёзгани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Қозоғистон ИИВнинг собиқ раҳбари январь воқеалари бўйича қўлга олинди
30 апрель 2024, 14:31

Қозоғистон ИИВнинг собиқ раҳбари январь воқеалари бўйича қўлга олинди

Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йил январидаги норозилик намойишларида айбланиб ҳибсга олинди. У ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда.

Марғилон аҳолиси омбудсманга мурожаат қилиб, гавжум чорраҳага светофор ўрнатишга эришди
30 апрель 2024, 14:15

Марғилон аҳолиси омбудсманга мурожаат қилиб, гавжум чорраҳага светофор ўрнатишга эришди

Марғилон шаҳридаги «Хўжа порсо» МФЙ аҳолиси автоҳалокат хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатишга кўмак беришни сўраб омбудсманга мурожаат қилди. Омбудсманнинг «тегишли ташкилотлар»га мурожаатидан сўнг масала ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистонга айрим маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария сертификати талаби бекор қилиниши мумкин
30 апрель 2024, 13:17

Ўзбекистонга айрим маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария сертификати талаби бекор қилиниши мумкин

Чет элда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган ва фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларни хориждан олиб киришда фитосанитария сертификатини талаб қилиш бекор қилинмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўйишда қабул қилди.

Ўзбекистон аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 77 фоизга етди
30 апрель 2024, 13:15

Ўзбекистон аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 77 фоизга етди

Ўзбекистонда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77 фоизни ташкил этмоқда. 2024 йил якунигача кўрсаткич 81 фоизга етказилиши режа қилинмоқда.

Квартираларни сотишда солиқ базасини ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдордан келиб чиқиш белгилаш таклиф этилмоқда
30 апрель 2024, 12:56

Квартираларни сотишда солиқ базасини ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдордан келиб чиқиш белгилаш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш жараёнининг шаффофлигини ошириш учун қурувчиларга солиқ солинадиган базани ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдордан келиб чиқиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Тошкент шаҳрида ўртача минимал миқдор квадрат метр учун 5−7,5 млн сўм этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

Энергия тарифлари ошиши фонида камбағаллик чегараси яна бир бор оширилди
30 апрель 2024, 12:50

Энергия тарифлари ошиши фонида камбағаллик чегараси яна бир бор оширилди

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари 4,3 фоизга ўсди — ойига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача. Ушбу кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда ишлатилади. Мазкур сумма 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари ошиши муносабати билан йил бошидан буён иккинчи марта янгиланди.

Тошкент ҳайвонот боғида навбатдаги васийлик дастури очилди
30 апрель 2024, 12:19

Тошкент ҳайвонот боғида навбатдаги васийлик дастури очилди

Тошкент ҳайвонот боғида жонзотларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун навбатдаги васийлик дастури очилди. Бунда корпусларни таъмирлаш, ўйинчоқ, овқат олиб бериш, даволатиш ва бошқалар амалга оширилади. Бу даврда васий ва унинг оиласига имтиёзлар, жумладан, зоопаркка бепул кириш имкони берилади.

Нақд пул орқали тўловлар учун солиқ кешбэки бекор қилиниши мумкин — қарор лойиҳаси
30 апрель 2024, 12:08

Нақд пул орқали тўловлар учун солиқ кешбэки бекор қилиниши мумкин — қарор лойиҳаси

Ўзбекистонда 1 июлдан тўловлар нақд пулда амалга оширилганда фискал чекларни рўйхатдан ўтказиш орқали олинадиган солиқ кешбэкларини тўлаш бекор қилиниши мумкин. Нақд пулсиз тўловлар учун кешбэк миқдори эса ҳозирги 1 фоиздан 2 фоизгача оширилиши мумкин.

Тошкент ва Қаршида 1 млрд сўмлик электр энергияси ҳамда 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цехлар аниқланди
30 апрель 2024, 11:47

Тошкент ва Қаршида 1 млрд сўмлик электр энергияси ҳамда 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цехлар аниқланди

Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган мебель цехи, шунингдек, Қаршида 1 млрд сўмлик газни қонунга хилоф равишда ишлатган корхона аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноий ишлар қўзғатилди.

Тошкентда май-август ойларида «Битирувчи ва талаба-ёшлар» лойиҳаси ўтказилади
30 апрель 2024, 11:06

Тошкентда май-август ойларида «Битирувчи ва талаба-ёшлар» лойиҳаси ўтказилади

Тошкент шаҳрида май-август ойларида 1 млн кишини қамраб олиши кутилаётган «Битирувчи ва талаба-ёшлар» лойиҳаси ўтказилади. Бунда ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, IT ва замонавий бизнес соҳаларига йўналтиришга оид 60 дан ортиқ тадбир ўтказиш белгиланган.

Ўзбек ва грек кулоллари Лондондаги ҳунармандчилик ҳафтасида қўшма асарини тақдим этади
30 апрель 2024, 10:47

Ўзбек ва грек кулоллари Лондондаги ҳунармандчилик ҳафтасида қўшма асарини тақдим этади

Лондондаги ҳунармандчилик ҳафталигида ўзбекистонлик кулол Шоҳрух Раҳимов юнон устаси Яннис Зоис билан ясаган қўшма асари — чинни ва африканча ёғочдан ясалган ҳамда 22 каратлик олтин билан қопланган монументал тотемини тақдим этади.

Тошкентнинг қайси ҳудудларида май ойида иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади? — рўйхат
30 апрель 2024, 10:38

Тошкентнинг қайси ҳудудларида май ойида иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади? — рўйхат

Veolia Energy Tashkent компанияси Тошкент шаҳрида, жумладан, 6 та туманда май ойи учун иссиқ сув таъминотидаги узилишлар бўйича янгиланган жадвални эълон қилди.

Тошкентдаги марказий кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушди
30 апрель 2024, 10:15

Тошкентдаги марказий кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушди

Тошкентдаги Истиқбол кўчасида асфальт ўпирилиб тушди. Хабарда бунга иссиқлик қувурида авариявий ҳолат юз бергани сабаб бўлгани айтилган. Ҳокимлик муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Хитойдаги йирик шаҳарларда ер чўкмоқда, бу сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот
30 апрель 2024, 09:55

Хитойдаги йирик шаҳарларда ер чўкмоқда, бу сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин — тадқиқот

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, Хитойдаги йирик шаҳарларнинг салкам ярми ер чўкиши туфайли сув тошқини хавфи остида қолиши мумкин. Бу нафақат ерости сувлари сатҳининг пасайиши, балки ҳудудлардаги биноларнинг оғирлиги билан ҳам боғлиқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг