Дам олиш кунларидаги салқин ҳаводан сўнг ҳафта давомида ҳарорат кўтарила бошлайди ва +24…+31 даражагача исийди. Кечалари +10…+15 даража атрофида бўлади. Айрим ҳудудларда шамол кучайиб чанг-тўзон кузатилади. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Бир ҳафта давом этган меҳнат таътилидан сўнг Шавкат Мирзиёев иш фаолиятига қайтди. У бугун ўз маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди, ҳафта давомида эса Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашади.
Тошкентда фуқароларнинг янги қурилган хонадонлар учун тўлаган пулларини ўзлаштирганликда гумонланаётган икки шахс қидирувга берилди. Уйлар тегишли рухсатномаларсиз қурилгани айтилмоқда. МЧЖ раҳбари қамоққа олинди.
Дубай иқтисодиёт ва туризм департеманти санъат мухлислари учун диққатга сазовор жойлар ва маданий тадбирлар хақида маълумот берди.
Президент қарори билан Humo тўлов тизимидаги давлат улуши сотувга чиқарилади. Ноябрь ойининг охирида ундаги давлат улуши Давактивга ўтказилганди ва ўшанда гап процессинг марказини хусусийлаштириш билан боғлиқ эмаслиги айтилганди.
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси кетма-кет 3-бор Осиё кубоги бронза медалини қўлга киритди. Тожикистон билан баҳснинг асосий вақтида 5:5 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди (фото, видео).
Сирдарё туманида бир оиладан уч нафар шахснинг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига ўта зарурат бўлмаса, Россия ҳудудига барча турдаги транспортларда саёҳат қилишдан вақтинча тийилишга чақирди.
Тошкентда тоғаси билан бирга юрган ўғлини олиб кетишга уриниб, уни калтаклаган эркак 5 суткага қамалди. Аниқланишича, йигит ота-онасининг мунтазам жанжаллари сабабли улар билан яшашни истамаган. Февраль ойида боланинг онасига ҳимоя ордери ҳам берилгани маълум бўлди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ёнғин вақтида ўзбекистонлик кўча тозаловчиси Олимжон Иброҳимов трубада учинчи қаватга кўтарилиб, бир неча кишини қутқариб қолди. У бир вақтлар десантчи бўлиб хизмат қилгани ҳақида гапириб берди. «Ёрдам бериш бурчимиздир, Худо ҳаммани кўриб турибди», — деди у.
Тошкент ҳокими «Газета.uz» мухбирининг «Пойтахт экологияси сизни хавотирга соладими?» деган саволига жавобан шундай деди: «Хавотирга солгани учун 75 гектарда истироҳат боғларини қурдик, ҳозир яна 25 гектарда яшил ҳудудлар барпо этяпмиз. Ҳар бир қурувчига дарахт ва бута экишни мажбур қилиб қўйдим».
Словакиянинг Volkswagen ва Volvo компаниялари ҳайдовчилик, автомобиль ишлаб чиқариш, кабель агрегатларини йиғиш, монтаж, автомобилларни синовдан ўтказиш каби йўналишларда Ўзбекистондан ишчиларни таклиф этмоқда. Иш ҳақи 1200−1700 евродан бошланади.
Ўзбекистон президенти бош вазир бошчилигидаги мувофиқлаштирувчи кенгашга уч ой муддатда вазирлик ва идораларни Янги Тошкентга кўчириш бўйича таклиф киритишни топширди.
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов йўлларни яхшилаш учун 500 млн долларлик лойиҳа ишлаб чиқилгани, шунингдек, бекатлар ва тирбандликни келтириб чиқараётган 30 та энг катта чорраҳани тартибга солиш режаси борлигини билдирди. Ҳоким одамларни микромобилликка ўргатиш муҳимлигини ҳам таъкидлади.
Навоий вилоятида Matiz автомашинасида уч нафар мактаб ўқувчиси ЙТҲга учради. Улардан икки нафари воқеа жойида вафот этди, бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги букмекерлик фаолияти қонунийлаштирилишига изоҳ берди. Таъкидланишича, мавжуд тақиқлар «амалда ишламаяпти». Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатдан маблағларнинг чиқиб кетиши йилига 350 млн доллардан 1 млрд долларгачани ташкил қилмоқда.
Чилонзор тумани суди 40 ёшли аёлни фирибгарлик билан 80 дан ортиқ кишининг номига кредит эвазига техника маҳсулотларини харид қилиб келгани учун 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этди. У бунгача ҳам 12 марта судланган. Шунингдек, бу ишда аёлга ёрдам берган икки йигит 5,5 йилга қамалди.
Легаллаштирилган букмекерлик фаолияти, АҚШ қора рўйхатидан чиқарилган Ўзбекистон, давлат паркларнинг менежери бўлиши керак эмаслигини айтган ҳоким, 1966 йилги Тошкент зилзиласи хотиралари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, U-23 Осиё кубоги ярим финалига чиқди (статистика, видео, фото).
Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади. Бу қимор ўйинларига қарамликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, маблағларнинг мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган, деб ёзди ИЛМА.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг