Давлат меҳнат инспекцияси ўтган йили 40 мингдан ортиқ ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилганини маълум қилди. Унга кўра, 11 621 та ҳолатда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизликка амал қилинмаган бўлса, яна 4 301 та ҳолатда иш ҳақи вақтида тўланмаган. Энг кўп қонунбузилиш халқ таълимига — 4 731 та ҳолатда раҳбарлар томонидан ўқитувчи ва бошқа ходимларга нисбатан ноҳақлик қилишга тўғри келмоқда.
Тошкентни Покистон шимоли билан боғлайдиган «Мозори-Шариф-Кобул-Пешавар» темир йўлининг узунлиги 573 км бўлиши маълум қилинди. Лойиҳа учун умумий 4,8 млрд доллар кредит жалб қилинади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси декабрь ойида ўтказган ўрганишлар натижасида истеъмол савати бир киши учун бир ойда 2 млн 157 минг сўмни ташкил этмоқда. Унга кўра, бир инсоннинг ойлик нон истеъмоли 10 донани ташкил этмоқда.
Жиззах йўлида дорихонадан ташқарида ноқонуний тарзда COVID-19 тестлари, пульсоксиметр, махсус тиббиёт кислород маскаси ва бошқаларни ноқонуний сотаётган шахс қўлга тушган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Янгийўлда мактабдан чиққан биринчи синф ўқувчисини ўзи билан олиб кетмоқчи бўлган шахсни қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ҳодиса ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Президент билан учшарувларда амалдорлар блокнотларга қайдлар ёзиб бориши — «бу шаклланган сиёсий маданият ва биз уни ҳурмат қилишимиз керак», деди Сардор Умурзаков. Унинг сўзларига кўра, ўзига тегишли бўлган топшириқларни ёзиб боради, кейин эса тизимлаштиради ва улардан ўз чиқишида асосий масалаларни ўртага ташлашда фойдаланади.
Хорижда қийин аҳволга тушган фуқароларни қайтариш учун авиа ёки темирйўл чипталарини тўлашда кўмаклашувчи жамғарма ташкил этилиши кутилмоқда. Бундан ташқари вафот этган фуқароларни Ўзбекистонга олиб келишда ҳам моддий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикулицкадан узр сўради. Вазирлик шилқимликда айбланган ходим ишдан бўшатилганини маълум қилди. Журналистнинг аккредитациясини расмийлаштириш 3 февраль куни якунланади, дейилади ТИВ баёнотида.
Дунёнинг энг бой одамларидан бири бўлган Жефф Безос Amazon компанияси директорлик лавозимидан кетди. Эндиликда у компаниянинг директорлар кенгашини бошқаради. Amazon раҳбари вазифасини веб-сервислар бош директори Энди Ясси эгаллайди.
Кечаси Наманганда 4 балли зилзила қайд этилди. Унинг эпицентри Наманган вилоятининг Чортоқ туманида бўлган.
«Биз мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ деярли барча масалаларни президент ҳужжатлари билан тартибга солишга мажбур бўляпмиз», — дея таъкидлади президент сиёсий партия раҳбарлари билан учрашувда. Унинг сўзларига кўра, депутатлар ташаббуси билан таклиф этилган қонунлар сони «бармоқ билан санарли».
Суд Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальнийга тайинланган шартли ҳукмни қамоқ жазосига ўзгартирди — у 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Навальний умумий режимдаги колонияга жойлаштирилади.
Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси Яккасарой туманида кўп қаватли уй қурилиши қонунбузарликлар сабабли тўхтатилди. Қурувчи ишларни инспекцияни хабардор қилмасдан бошлаган, объектда муаллифлик ва техник назорат ўтказмаган.
Исроил ва Косово дипломатик алоқаларни ўрнатгани, Хитойда коронавирусга қарши сохта вакциналарнинг мусодара қилингани, Google компаниясининг камситиш ҳолатлари учун 3,8 млн доллар тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Суд хонанда Жасур Умировни лицей ўқувчисини зўрлашда айбдор деб топди ва 5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ушбу ишда иштирок этган яна икки киши жиноятни яширгани ва ёлғон гувоҳлик бергани учун 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган полковник Турсунов Рустам Рахмонович ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
2018 йилдан бери Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди.
Мирзо Улуғбек тумани «Халқ банки» филиали сайёр касса ҳисобчиси 170 млн сўм миқдоридаги пенсия ва нафақаларни талон-тарож қилганлиги аниқланди. Банк ҳодими ушбу пулларни ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён тарқатмасдан, ўзлаштиргани маълум бўлди.
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зуҳра Мирғозиева Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Халқ таълими тизимидаги турли ноҳақликлар, юзага келган муаммоли вазиятларда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч рақамлари эълон қилинди. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг ёзма равишда шикоятларини йўллаш имконияти мавжуд бўлган web-платформа йўлга қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг