Муқаддам бедарак йўқолганлардан 2 нафари топилиб, илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 11 нафар шахс ушланди.
Электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маълум муддатга қадар божхона тўловларидан, қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилди.
Марказий банк нархлар даражасига номонетар омиллар, жумладан тартибга солинадиган нархлар либерализацияси ва солиқ ислоҳотлари таъсир кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди.
Ўзбекистон илк бор сотувга қўйган умумий қиймати 1 млрд долларлик 5 ва 10 йиллик евробондларнинг катта қисмини буюк британиялик сармоядорлар сотиб олди.
«Ўқитувчи» нашриёт-матбаа ижодий уйи иккита тузилмага: босмохона ва нашриётга ажратилади, нашриёт базасида илмий-услубий ноширлик маркази ташкил этилади.
Бухорода шаҳрида ўтказиладиган I халқаро «Зиёрат туризми» форумида дунёнинг қатор давлатлари ва халқаро такшкилотлардан 100 вакил қатнашади.
Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилда сўм курсини қўллаб-қувватлашга 3,8 млрд доллар йўналтирди.
Молия вазири Жамшид Қўчқоров Bloomberg`га берган интервьюсида Ўзбекистон евробондлари чиқарилишининг аҳамияти ҳақида сўзлади.
Хитойлик инвесторларнинг Ўзбекистон иқтисодига киритадиган 5 миллиард доллар маблағнинг 350 миллиони Булунғурдаги 15 та лойиҳани амалга ошириш учун сарфланади.
Самарқанд вилоятида Nexia автомобили қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва экскватор билан тўқнашди. Седан ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди.
Гулнора Каримованинг ўғли Instagram-саҳифасида онасига босим ўтказилаётгани, шифокорлар кўригига киришга рухсат берилмаётганини маълум қилди. Бош прокуратура мазкур хабарни рад этди.
Евробондларнинг жойлаштирилиши Ўзбекистон иқтисодиётини изоляциядан олиб чиқади, деб ҳисоблайди Bloomberg. Айни вақтда экспертлар шаффофлик ва инглиз тилидаги маълумотлар йўқлигини таъкидламоқда.
Ўзбекистонда илк бор мамлакат бош психиатри ва бош суицидологи лавозимлари жорий этилади.
Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний равишда дори, парфюмерия ва тилла буюмларни олиб ўтмоқчи бўлган фуқаролар ҳаракати фош этилди.
Ҳукумат қарори билан Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.
Амир Темур кўчасининг Молия институти олдидаги пиёдалар ўтиш жойига янги конструкция ўрнатилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан адабий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Президент Ўзбекистон аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Австриянинг «AVL» компанияси билан ҳамкорликда электротракторларнинг илк намуналари 2021 йилда ишлаб чиқарилади.
Ўзбекистон хоккей федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов конференциясида федерация раҳбариятининг янги таркиби тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг