Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Coca-Cola корхонасининг хусусийлаштирилиши бўйича Давактив муносабатига жавоб берди ва жараённинг давом эттирилишига эътирози йўқлигини маълум қилди.
Бош прокуратура департаменти Тошкент ва Ромитан туманларида тадбиркорлар 2,7 млрд сўмлик газ ўғирланганини аниқлади. Улар сарфлаган миқдор қиш мавсумида 200 тагача хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлди. Ишбилармонларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
2020 йилда тазйиқ ва зўравонликка учраган 14 минг 774 хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Ҳимоя ордерлари кўпроқ Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинган беморларнинг қолмагани ҳақида маълум қилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сўнгги 15 кун ичида инфекциянинг янги ҳолатлари аниқланмагани айтилмоқда.
Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўтган йилнинг охирида узоқ кутилган Сергели метро йўналиши ишга туширилди. У тезда йўловчилар билан тўлди — куннинг энг тиғиз соатларида вагонлар одамлар билан тўлиб тошади. Бироқ, бу йўналиш атрофдаги шаҳар муҳитидан узилиб қолган (яқинда очилган Қўйлиқ йўналиши каби).
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш жараёнида уларни йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш Ўзбекистонда жисмонан жойлашган техник воситалар ёрдамида амалга оширилиши керак. Ушбу ўзгартиришлар шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга киритилди.
Давактив Антикоррупция агентлигининг «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd»ни хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни сўраб киритган тақдимномасига муносабат билдирди. Давактив Антикоррупцион агентлик ва жамоатчилик билан хусусийлаштиришни халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори лавозимида ишлаб келган Аброрхўжа Турдалиев Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент давлат юридик университетининг 31 ёшли кафедра мудири Ҳусейн Ражабов президент билан учрашувда юристлар учун ягона малакаловчи имтиҳон тизимини жорий этишни таклиф қилди. Шавкат Мирзиёев бу имтиҳондан 90 фоиз юристлар ўта олмаслигини маълум қилди, бироқ ушбу ғояни ўрганиб чиқишини айтди. Президент ёш мутахассисга Олий судда ишлашни таклиф қилди, бироқ у кафедра мудири сифатида қолишни сўради.
Тошкент шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси оилавий келишмовчилик туфайли 48 ёшли отасини пичоқлаб қўйди. Тан жароҳати оқибатида фуқаро вафот этган.
Ҳукумат қарори билан ДХХ Чегара қўшинларига кўмаклашувчи 10 кишилик отрядлар ташкил этилмоқда. Уларга чегарага яқин ҳудудда яшовчи ёки ишловчи аҳоли орасидан соғлом 18 ёшдан юқори, 60 ёшдан ошмаган фуқаролар танлаб олинади. Отряд аъзоларига ойлик тўловлар ҳам ажратилади. Улар зарурат туғилганда белгиланган вазифаларга жалб қилинади.
Президент сайловлари октябрь ойига кўчирилиши мумкин. Бунда 2021 йилги сайловлар таҳминан 24 октябрга тўғри келади. Қонунчилик палатаси сайлов куни ўзгаришитирилишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди. Таъкидланишича, ҳужжат лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган.
Хитой денгиз полициясига чет эл кемаларига ўқ отишга рухсат берилгани, Aбу-Дабида Исроил элчихонасининг очилгани, Aвстрия аҳолисининг респиратор ниқобларни тақишга мажбурлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдухакимов бошчилигидаги делегация ва «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда клуб вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил қилишни таклиф қилди.
1 февралдан бошлаб қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилади. Шу кундан эътиборан имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг таъкидлашича, эндиликда ишсизлик нафақаси барча тоифадаги ишсизларга 12 ойлик давр ичида 26 календарь ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда.
Қозоғистонда туғилган аёл Америка Қўшма Штатлари президенти протоколи раҳбари вазифасига тайинланди. У Барак Обама давридан бери Оқ уй протоколида 15 йил давомида ишлаб келган.
Тошкент шаҳри ва туман депутатларига ажратиладиган пуллар нимага, қачон ва қай тартибда сарфланади? Уни ким назорат қилади? Манфаатлар тўқнашуви қандай бартараф этилади? Фуқаролар ёки жамоатчилик вакиллари кимга таклиф билан мурожаат қилишлари лозим? Ушбу саволларга жавоб берилган анжумандан «Газета.uz» репортажи.
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 25 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида 20 ёшли велосипедчини туртиб юборди. Оғир тан жароҳати олган вилосипедчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг