Туркманистонда расман коронавирус инфекцияси қайд этилмаган бўлса ҳам фуқароларни эмлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, мамлакатда ниқоб тақиш режими, транспорт, савдо марказлари фаолиятига чекловлар давом этмоқда.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари онлайн-саммит якунлари бўйича рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум, EDCF билан ҳамкорлик бўйича 1 млрд долларлик дастурни амалга ошириш бўйича битим ва бошқа ҳужжатларни имзоладилар.
АҚШнинг БАА ва Саудия Арабистонига қурол сотишни вақтинча тўхтатгани, НAТО бош котиби давлатларни мудофаа харажатларини кўпайтиришга чақиргани, Буюк Британияда Алишер Усмонов ва Роман Aбрамовичга қарши санкциялар қўллаш талаб қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкент шаҳар ҳокимининг матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келган Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахт ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
2020 йилда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2,67 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 14,8 фоизга ўсди. Ўзбекистон бўйича энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳри (3,99 млн сўм), ҳамда Навоий (3,5 млн) ва Тошкент (2,87 млн сўм) вилоятларида қайт этилган.
Тошкент вилоятида ИИБ рўйхатида турувчи ва бекор юрган 200 нафар ёшлар ота-оналарининг хабарисиз ҳарбий полигонга олиб кетилди. Вилоят ИИББ мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Сардоба тошқинидан жабр кўрганларга уй-жойлар тақсимланишида биринчи навбатда ҳужжатларида муаммоси бўлмагани учун 1430 та хонадон эгаларига тўғридан-тўғри берилган. Муаммо ва камчиликлари бўлган 724 та ҳужжатлар Халқ депутатлари туман Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиб, сессия қарорларига асосан уй ажратилиши рад этилди.
Сардоба тошқинидан жабр кўрган 4790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилган. Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун шартнома бўйича 855,4 млрд сўмга тенг 2640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилган.
Уч нафар фуқаро Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги мактабда 17 та компьютерни ўғирлашда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Тергов маълумотларига кўра, улар пойтахтнинг бошқа мактабларидаги ўғирликларга ҳам алоқадор бўлганлар.
Бахтиёр Иброҳимов Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Чирчиқ шаҳар прокурори сифатида ишлаган. Иброҳимов Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошеванинг иши судгача етиб бормасидан ОАВларда айбдор деган фикрни илгари сургани билан кўпчилликка таниш.
1 февралдан нефть маҳсулотларига солинадиган солиқ ставкаларининг ўзгариши натижасида бензин нархлари ҳам ошиши кутилмоқда. Аи-80 бензини ўртача 110 сўмгача, Аи-90 ва ундан юқори маркали бензин нархлари ўртача 60 сўмдан 90 сўмгача қимматлашиши мумкин.
Cotton Campaign 2020 йилда мамлакатдаги пахта йиғим-теримларида мажбурий меҳнатга барҳам беришда «сезиларли ютуқлар» бўлганини қайд этиб, сўнгги 10 йилда илк бор мажбурий меҳнат ҳолатлари ҳужжатлаштирилмагани айтилди. Шунингдек, коалиция Ўзбекистон пахта кластерлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.
2021 йилнинг оҳиригача Қозоғистонда 6 млн аҳоли коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилмоқда. Вакцинация жараёнларига фақат 18 ёшга тўлган фуқаролар ўтказилади. Бундан ташқари электрон вакцинация паспорти жорий этилиши кутилмоқда.
Фарғона вилоятида фуқаро таниши билан бирга ўзининг 3 яшар фарзандини 4000 АҚШ долларига сотаётгани аниқланди. Боланинг онаси бундан аввал ҳам шундай ҳолатни содир этгани маълум бўлган. Фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга ёшларни қишлоқ хўжалигига жалб қилиш тартибини, ҳар 10 гектар экиладиган ернинг 1 гектарини ёшларга ажратишни буюрди. Президент буни «инқилобий қарор» деб атади.
Қирғизистоннинг сайланган президенти Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимида иш бошлади. У ўзининг инаугурация маросимидаги нутқида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтиришга ваъда берди.
Тошкент вилоятида эркак 2,5 яшар қизалоқни тинчлантириш учун бошига уриб, тан жароҳати етказди. Ҳодиса оқибатида бола вафот этди.
Ўзбекистондаги 129 та ОТМда 500 минг нафар талаба таҳсил олади, лекин улар етарлича ётоқхоналар билан таъминланмаган. Тошкентда 13 фоиз талабалар яшаш жойи билан қамраб олинган. Шавкат Мирзиёев талабалар турар жойлари сонини кўпайтиришни буюрди. «Битта хонада 4 киши бўлсин, плацкартага ўхшаб», — деди у.
Transparency International халқаро ташкилотининг 2020 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон 146-ўринни эгаллади. Бу 2019 йил кўрсаткичига қараганда 7 поғонага юқори. COVID-19 пандемияси коррупция авж олган ва авторитар раҳбарлар учун давлат харажатлари устидан назоратни енгиллаштириш ва фуқаролар эркинликларини чеклаш учун баҳона бўлди, дейилади ҳисоботда.
Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти 210 та ҳудудий бўлинмаси билан биргаликда Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини тарбиялаш ва уларга касб-ҳунар ўргатиш вазифаларини бажармаётганлигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг