Ҳозирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида бўлган коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилади. «Коллежларнинг жойи шу вазирликда, олий таълимда эмас», — деди президент.
Бухоро вилояти халқ депутатлари Кенгашининг йиғилишида Ботир Зарипов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради», — деди Шавкат Мирзиёев вилоят Халқ депутатлари кенгашида.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳокимият ходимлари эркин иқтисодий зонадан 1 гектар ерни фуқарога бериш эвазига 30 минг АҚШ долларини талаб қилгани аниқланди. Ходимларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент Бухородаги 65 млнлик тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонанинг Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида савдо доконлари бор, мамлакатда яна 50 тасини очиш кўзланган. Хориждаги Ўзбекистон элчихоналари ёрдамида чет элда ҳам савдо нуқталарини очиш режа қилинган.
Ҳоразм ва Қашқадарё вилоятининг бир қанча туманларида электр таъминоти тўхтатилди. Узилишлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли келиб чиққанлиги айтилмоқда.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 19 январь куни Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган барча фахрий ҳарбийларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида фармонни имзолади. Маълум қилинишича, ушбу зона кимёвий қурол қолдиқлари, қайта ишланган уран ва бошқа хавфли моддалар билан заҳарланган бўлган.
Мўғулистон бош вазирининг кўзи ёриган аёл билан боғлиқ жанжалдан сўнг истеъфоси, Буюк Британия фуқаролари учун Европа Иттифоқига киришга тақиқ кўйилиши мумкинлиги, АҚШнинг ЖССТ ва Париж иқлим келишувига қайтгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонада ўтган йили қарийб 20 млрд сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 млн долларлик экспорт қилинган.
Президент Бухоро вилоятига сафари чоғида Олот туманига ташриф буюриб, ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун 21 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланиши таъкидланди.
Боғдоддаги бозорда содир этилган иккита портлаш натижасида ҳалок бўлганлар 32, жароҳатланганлар сони эса 110 нафарга етди. Худкушлардан бири ўзини ёмон ҳис этаётгандек кўрсатиб, атрофига одам тўплаган.
Қашқадарё вилоятида бир эркак 3−4 нафар фуқаролар томонидан ваҳшийларча қийноққа солинди. Эрканинг қўл-оёғи боғлиқ ҳолда, бадани пичоқ ва иссиқ капкир билан куйдирилиб, арқон билан бўғилгани айтилмоқда.
2020 йилда Ўзбекистонга 50,4 млн долларлик газ импорт қилинган, бу 2019 йилга нисбатан 237 марта кўпроқ. Экспорт эса қиймат жиҳатидан 4,7 баравар камайган.
Собиқ алоқа вазири, ундан олдин эса ташқи иқтисодий алоқалар вазири сифатида фаолият юритган Тохир Раҳимов 74 ёшида оламдан ўтди.
Самарқанд вилоятида «Nexia-2» ва «Lacetti» машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув зарбидан светофорда турган «Nexia» ва «Cobalt» машиналари билан ҳам тўқнашиб кетган. Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.
Давлат раҳбари маданий фаолият ва маданият ташкилотларига оид қонунга имзо чекди. Ушбу ҳужжат 29 йил деганда биринчи маротаба қабул қилинмоқда. Қонун билан маданият муассаса ва ташкилотларига «Миллий» ёки «Академик» мақоми Ҳукумат тақдимномасига биноан президент томонидан берилиши белгиланмоқда.
Фарғона вилояти Қува туманида яшовчи 19 ёшли қиз 2020 йилнинг март ойида ўғирлаб кетилганини маълум қилди. У бир ой давомида уч нафар шахс томонидан зўрланиб, номусига тегилганлигини, улардан бири вояга етмаган 16 ёшли йигит бўлганлигини айтмоқда. Уйга қайтгач, қизнинг ҳомиладорлиги билинади ва воқеадан хабар топган отаси уни уйдан ҳайдаб юборади. Ҳолатни ўрганиб чиққан туман ИИБси бунда жиноят аломати йўқлигини айтиб, жиноят иши қўзғатишни рад этган.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги президенти Жо Байденни давлат раҳбари лавозимига киришгани билан табриклади.
2020 йилда Ўзбекистон фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 291 182 иш кўриб чиқилган, уларнинг асосий қисмини битимлар, ажралишлар ва биноларни рухсатсиз бузиш билан боғлиқ ишлар ташкил қилган.
Хитой унинг ички сиёсатига аралашганлик учун АҚШ давлат котиби Майкл Помпеога ва яна 27 нафар АҚШ фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди.
Сергели туманида муқаддам судланган икки нафар шахс маст ҳолатда автотураргоҳда турган машинани тўсган. Фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал юзага келиб, тан жароҳатлари етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг