6 январь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида Nexia русумли автомобилнинг сигнализация мосламасида қисқа туташув юзага келиб ёнғин содир бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп қаватли уйларни қуриш турли тизимларга салбий таъсир кўрсатиб, аварияларга олиб келаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, эндиликда тасдиқланган аҳоли пунктининг бош режалари муҳокамасидаги асосий таклифлар ҳам инобатга олиниши маълум қилинди.
4 январь куни Alibaba асосчиси Жек Манинг ғойиб бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқала бошлади. У сўнгги икки ой давомида оммага кўриниш бермаган. CNBC бошловчиси Дэвид Фабернинг айтишича, у ғойиб бўлмаган ва Ханчжоудаги штаб-квартирада яширинган бўлиши мумкин.
Тошкентда 3 йил давомида 66 та меҳмонхона, 12 та савдо-кўнгилочар маркази ва 9 та истироҳат боғини қуриш режалаштирилмоқда. Маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар пойтахтга уч йил ичида 9,442 триллион сўмлик сармоялар киритмоқчи.
Сенат 11 ялпи мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Унга кўра, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда. Қолаверса, туман ва шаҳарларда маъмурий судлар тугатилиб, ҳудудлар марказларида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилмоқда.
Абдукарим Мирзаевнинг адвокати Маҳмуд Саид Aрслон маъмурий қамоқни тугатиш тўғрисида Истанбул Жиноят суди судларига юборилган аризалар мурожаат сабаблари ўрганилмаган ҳолда рад этилганини таъкидлади. Ўз навбатида, журналистнинг ҳамкасби у билан телефон орқали мулоқотда бўлган олти шубҳали шахснинг айбсиз экани аниқланганини маълум қилди.
Тожикистонда 5 январдан бошлаб соат 23:00 дан қишлоқ хўжалиги бор бўлган туманларда, кўп қаватли бинолари йўқ жойларда электр энергияси таъминоти тўхтатиб қўйилади. Уйларда эрталаб соат 6 гача электр энергияси бўлмайди.
Қаршидаги уйда портлаш оқибатида бино деворлари қулаб, икки нафар вояга етмаган бола вафот этди.
Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми ЖССТ хабарига кўра, ҳозирда 41 та мамлакат ҳудудларида аниқланган. Бироқ ушбу штамм ҳозирда ягона эмас, илк бор Жанубий Африкада аниқланган яна бир штамм ҳам ҳозирда 7 та мамлакатга етиб борган.
Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент администрацияси раҳбари раислигидаги йиғилишдан кейин уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солииев лавозимидан озод этилди, Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдурахмон Абдувалиевга ҳайфсан ва қурилиш вазири Ботир Зокировга огоҳлантириш берилди.
Гонконгда 50 га яқин фаоллар ва собиқ депутатлар миллий хавфсизлик қонунларини бузганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Ҳибсга олишлар оппозициянинг 2020 йил ёзида демократлар ўртасида ўтказилган дастлабки сайловлари билан боғлиқ.
Самарқанд вилояти тиббиёт муассаларида 7 млрд сўмлик талон-торожлик ва суистеъмолчиликлар аниқланди. Бундан ташқари дори воситаларига 5,643 млрд сўмга қиммат нархларда давлат харидлари амалга оширган. Аниқланган ҳолатлар асосида жиноят иши қўзғатилган.
Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, Ўзбекистон ЯИМ 2021 йил 4,3%га, 2022 йилда 4,5% га ўсиши кутилмоқда. Марказий Осиё минтақасида иқтисодий ўсиш суратлари 3%гача етиши тахмин қилинган.
Вьетнамда уч нафар мустақил журналист-блогерларга бир кунлик суд жараёнида 11 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. Улар «давлат сиёсатига қарши материаллар ва маълумотлар тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишда» айбдор деб топилди.
Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган фан олимпиадасига ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаёган машина ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи вафот этди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги сайти хакерлар ҳужумига учради. Хакерлар вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтакланганлигини айтмоқда.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига шубҳа билан қараган чет элликларнинг провокацияларига қарши туришга чақирди.
2021 йил 1 январдан Ўзбекистон қонунчилигидаги асосий ўзгаришлар ва бошқа янгиликлар ҳақидаги умумий маълумот тайёрланди.
Навоий вилоятида «Matiz» автомашинаси чўл ҳудудига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, йўловчи сифатида кетаётган 30 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Болалар боғчаси, мактаб ва олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус курслар жорий этилади. Бунга хорижий ташкилотлар экспертлари жалб қилинади. Ўқув материалларини тайёрлаш учун эса ягона методологик талаблар ишлаб чиқилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг