Ўзбекистонда 23 фоиздан ортиқ эркаклар носвой истеъмол қилади. Носга ружу қўйиш шиллиқ қаватларда саратон касаллиги ривожланиши ва бошқа кўплаб салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Носни истеъмол қилиш зарарлари ҳамда уни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш бўйича қонун кераклиги ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров гапирди.
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, айни дамда иссиқлик электр станцияларининг барқарор ишлаш режими тўлиқ тикланган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидан тортиб, юқоригача бўлган барча мансабдор шахслар даромадлар декларациясини тўлдиришни таклиф этмоқда. Бу борада тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирда тегишли органлар билан келишиш жараёни амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳрида икки нафар фуқаро бир неча банкоматларни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Мазкур шахслар банкоматларни ортиб олиб кетиб, уларни бузган ва пулларни сарфлаб юборгани аниқланди.
Хитой вакцинаси синовининг учинчи босқичида қатнашмоқчи бўлганларнинг 30 фоизида COVID-19га антитаналар аниқланган. Улар касалликни аломатларсиз ўтказган. 7 январь ҳолатига кўра, 1328 киши эмланган.
Хоразм вилоятида уйнинг деворлари ва томининг қулашига олиб келган газ портлаши юз берди. Ҳодиса оқибатида вояга етмаган қиз вафот этган, отаси куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.
Тошкентда 8 ёшли ҳайдовчи отасининг қаровсиз қолдирган Lacetti автомобилини ҳайдаб, супермаркет ичига кириб борди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмади.
Собиқ Ўзбекистон ССР геология вазири ва Давлат геология қўмитасининг собиқ раиси (1991−1999) Тулкун Шаякубов 88 ёшида вафот этди.
Ўзбекистонда мансабдорлар 2019 йилда 1 трлн сўм, 2020 йилнинг 11 ойида 346 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Қолаверса, коррупция ҳолатлари бўйича хабар берганларни рағбатлантиришга тахминан қанча маблағ сарфланиши очиқланди.
АҚШ, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Марказий Осиё инвестициявий шериклиги» ташаббусини эълон қилишди. Беш йил ичида камида хусусий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд доллар маблағларни жалб этиш кутилмоқда.
Адлия вазирлиги Америка нодавлат нотижорат ташкилоти Winrock International`нинг Ўзбекистондаги филиалини рўйхатдан ўтказди. Ташкилот ваколатхонаси 2006 йилда ёпилган эди.
АТ Халқ банкининг Тошкент вилояти Чирчиқ филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келган Гулзода Рашидова акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бош прокуратура Тўрақўрғон туманида спиртли ичимликдан захарланган 6-бемор вафот этганини маълум қилди. Бир нафар бемор реанимацияда қолмоқда. Сотувчи ва етказиб берувчига нисбатан жиноий иш очилди.
Битирувчисининг биронтаси ҳам ОТМга кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар туфайли, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробарга камайган. 2020 йилда Қашқадарё вилоятида 16,4% мактабнинг бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган. Бу бўйича энг яхши натижа Тошкент шаҳрида (0,3% мактабда) кузатилган.
Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси раҳбари Баҳодир Мансуров оиласига тегишли қурилиш корхонаси бир неча миллиардлик давлат буюртмаларини олган, тендер ва танлов комиссиялари фаолиятида унинг ўзи фаол иштирок этган. Бунга блогер Davletovuz эътибор қаратди.
Сўнгги уч йил мобайнида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси бўйича 185 ҳолат аниқланди. Ушбу жиноятларнинг асосий сабаблари оналарнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан ҳимоясизлиги ва никоҳсиз болалар туғилишини яшириш истаги эканлиги маълум қилинди.
Сенаторлар маданият соҳасига оид қонунни маъқуллади. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, «Авваллари бу соҳада якдил, унинг ҳамма йўналишларини қамраб олувчи қонун даражасидаги ҳужжат бўлмаган».
Лондон суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни гаров эвазига озодни қилишдан бош тортди. Судья у озод қилинган тақдирда, қочишга уриниши мумкин деб ҳисобламоқда.
Пойтахт кўчаларида совуқда қолган бошпанасиз фуқароларни кўриб, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71−281−90−32 рақамига мурожаат қилиш мумкин. Муҳтожлар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида ташкил этилган «Меҳр саховат» бошпанасига олиб борилади.
COVID-19 нинг тарқалаши сабабли Япония пойтахти Токиода 8 январдан бошлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Овқатланиш жойларига чекловлар белгилаш, ходимларни масовафий иш тартибига ўтказиш ва оммавий тадбирларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг