Архив

Фаррошдан тортиб мансабдоргача — карантин зоналарда фуқаролар паспортига IMEI кодлар рўйхатдан ўтказилган
4 январь 2021, 21:27

Фаррошдан тортиб мансабдоргача — карантин зоналарда фуқаролар паспортига IMEI кодлар рўйхатдан ўтказилган

Республика бўйича барча карантин зоналари ва чегара постларида фуқароларнинг паспортларига ноқонуний равишда IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилган. Жиноий гуруҳ таркибида фаррошдан тортиб мансабдорларгача бор, дея маълум қилди ИИВ Киберхавфсизлик маркази.

IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишдан 240 млрд сўм маблағ келиб тушган
4 январь 2021, 18:29

IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишдан 240 млрд сўм маблағ келиб тушган

«ЎзТТРМ» ДУК ижрочи директори Улуғбек Шакиров 2019 йил 1 декабрдан то ҳозирги кунгача IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишдан 240 млрд сўм маблағ келиб тушганини маълум қилди. Шунингдек, 2020 йил 1 ноябрга қадар 781,7 мминг мобил қурилма Ўзбекистонга олиб кирилгани ҳам таъкидланди.

Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини ўнинчи қаватдан ташлаб юборди
4 январь 2021, 18:27

Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини ўнинчи қаватдан ташлаб юборди

Туркиянинг Измир шаҳрида 28 ёшли ўзбекистонлик аёл 10-қаватдан сакраб, ўз жонига қасд қилди. Унда руҳий муаммолар кузатилгани айтилмоқда.

Андижонда табиий газ босими пасайиши кузатилмоқда
4 январь 2021, 18:26 1

Андижонда табиий газ босими пасайиши кузатилмоқда

Андижон вилоятига Муборак газни қайта ишлаш заводидан газ етказиб бериш деярли тўхтатилганлиги сабабли газ таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Роналду расмий учрашувлардаги голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди
4 январь 2021, 17:26

Роналду расмий учрашувлардаги голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди

Криштиану Роналду «Удинезе» жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда ўзининг 757 ва 758-голларини киритди ва расмий учрашувларда киритилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди.

Аукционга қўйилган «чиройли рақам» қарийб 600 млн сўмга баҳоланди
4 январь 2021, 17:04

Аукционга қўйилган «чиройли рақам» қарийб 600 млн сўмга баҳоланди

30 Z 777 ZZ рақами онлайн ким ошди савдосида 596,5 млн сўмга сотилди. Бу ўз ўрнида рекорд даражадаги таклиф миқдори эканлиги қайд этилди.

Самарқандда мактаб қозонхонаси «котёли» портлаши оқибатида бир киши вафот этди
4 январь 2021, 16:21

Самарқандда мактаб қозонхонаси «котёли» портлаши оқибатида бир киши вафот этди

Самарқанд шаҳридаги мактаб қозонхонасида электр узилиши ва газ босими кўтарилиши оқибатида портлаш содир бўлди. Ҳодиса натижасида қозонхона ишчиси вафот этган.

Дунё бўйлаб COVID-19 юқтирганлар сони 85 миллиондан ошди
4 январь 2021, 15:59

Дунё бўйлаб COVID-19 юқтирганлар сони 85 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 85 миллиондан ошди. Ҳозиргача COVID-19 дан тузалганлар сони 47,87 млн дан ортиқ бўлиб, вафот этганлар сони эса 1 млн 843 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Ҳафта якунигача совуқ об-ҳаво сақланиб туради
4 январь 2021, 15:33

Ҳафта якунигача совуқ об-ҳаво сақланиб туради

Синоптикларнинг хабар беришича, йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида аномал совуқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати эса ўртача йиллик қийматлардан 8−10 даражага паст бўлади.

Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди
4 январь 2021, 15:12

Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

1 февралдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдорининг ошишига қарамай ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди, дея хабар берди Олий таълим вазирлиги.

Дональд Трамп Жоржия штати расмийларидан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди
4 январь 2021, 15:08

Дональд Трамп Жоржия штати расмийларидан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Жоржия штати ҳукумати вакилларига сайловларнинг натижаларини қайта кўриб чиқишларини талаб қилиб, жиноий жавобгарлик билан қўрқитган ҳолда телефон суҳбати орқали босим ўтказган. ОАВлар ёзиб олинган суҳбатни оммага эълон қилишди.

Андижонда қоидабузар машиналарни суратга олмоқчи бўлган фуқаро устидан «самосуд» бўйича муносабат билдирилди
4 январь 2021, 14:54

Андижонда қоидабузар машиналарни суратга олмоқчи бўлган фуқаро устидан «самосуд» бўйича муносабат билдирилди

Андижон вилоятида бозордаги меваларни нархини билиш учун келган ва бозорни суратга олаётган фуқаро, бир неча шахслар томонидан ҳақоратланиб, мажбуран «Spark» автомашинаси юкхонасига киргизилади. Ушбу «самосуд» фуқаронинг қоидабузар машиналарни расмга олганликда гумонлангани сабабли содир этилгани маълум бўлди.

Эндиликда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланади
4 январь 2021, 13:19

Эндиликда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланади

Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган мактаб директорлари ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар тўланади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги тегишли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Доллар курси 27 октябрдан буён илк бор пасайди
4 январь 2021, 13:12

Доллар курси 27 октябрдан буён илк бор пасайди

Долларнинг расмий курси 27 сўмга арзонлади ва жами 10 449 сўм этиб белгиланди. Шу билан бир қаторда, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

2021 йил учун ер солиғи ставкалари эълон қилинди
4 январь 2021, 12:25

2021 йил учун ер солиғи ставкалари эълон қилинди

2021 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун қишлоқ хўжалиги ҳисобланмаган ерларнинг мутлақ қийматдаги базавий солиқ ставкалари ставкалари белгиланди.

Нигерда жангарилар қишлоққа ҳужум қилди, юздан ортиқ киши вафот этди
4 январь 2021, 11:11

Нигерда жангарилар қишлоққа ҳужум қилди, юздан ортиқ киши вафот этди

Жангариларнинг Нигердаги иккита қишлоққа ҳужуми натижасида 100 га яқин одам ҳалок бўлди. Ушбу ҳодиса тинч аҳолининг мамлакат тарихида энг катта оммавий қирғини эканлиги айтилмоқда.

120 дан ортиқ киши пиротехника воситаларидан жабр кўрди
4 январь 2021, 10:18

120 дан ортиқ киши пиротехника воситаларидан жабр кўрди

Янги йил мавсумида пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида 120 дан ортиқ киши куйиб, жабр кўрган ва 6 та хонадонда ёнғин юзага келган. Жабрланганларнинг 80 фоизи вояга етмаганлар эканлиги қайд этилди.

ЙПХ ходимлари билан жанжаллашган 4 нафар шахсга жиноий иш қўзғатилди
4 январь 2021, 10:11

ЙПХ ходимлари билан жанжаллашган 4 нафар шахсга жиноий иш қўзғатилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 1 январь куни уч нафар фуқаро ва икки нафар ЙПХ ходимлари ўртасида жанжал юзага келган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Президент қисқа муддатли таътилга чиқди
4 январь 2021, 10:03

Президент қисқа муддатли таътилга чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти импорт қилувчиларга юклатилди
3 январь 2021, 17:29 2

IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти импорт қилувчиларга юклатилди

Мобил қурилмалар импорт қилувчиларига IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш мажбурияти юклатилди. SIM-карта учун биринчи слот 2019 йил 1 ноябрга қадар рўйхатдан ўтказилган бўлса, иккинчи слот бепул рўйхатга олинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг