Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди. Ушбу кўприкнинг узунлиги 772 метр бўлиб, у Тошкентдаги иккита йирик кўча — Янги Сергели айланма йўли билан Халқа йўлини боғлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди. Ушбу метро йўналишининг узунлиги 7 километрни ташкил қилиб, бешта бекатдан иборат. Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Ушбу йўналиш 26 декабрь соат 16:00 дан бошлаб хизмат кўрсата бошлади.
Тошкент вақти билан 15:28 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида ҳам сезилди.
Президент томонидан имзоланган айрим кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунга кўра, агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгуси йилнинг 1 мартига қадар мамлакатга киришда янги қоидалар жорий этди. Хориждан кириб келаётган фуқаролар уч кун ичида олинган салбий ПЗР-тест маълумотномасига эга бўлиши керак. Маълумотномаси бўлмаганлар бир ҳафталик карантинга олинади.
Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.
Zira.uz янги йил дастурхони учун сиз билган ва билмаган салат рецептлари ҳамда ноодатий безаш усулларини тақдим этади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззах вилоятида таъсисчилари орасида вилоят ҳокимининг қизи ҳам бўлган компания кўчаларни кўкаламзорлаштириш бўйича иккита танловда ғолиб чиққани билан боғлиқ ҳолатни ўрганишини маълум қилди.
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига Россияда ишлаш учун рухсат (патент) олишни соддалаштиришга эришилди. Унга кўра, Тошкентда мигрантларга рухсатнома бериш хизматини кўрсатувчи Россиянинг тегишли ташкилотлари филиаллари очиладиган бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси, тадбиркорликка ўқиган ёшларга 4 фоизлик кредитлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа мавзуларга тўхталди.
Ички паспорт ўрнини эгаллаши кутилаётган шахсни идентификацияловчи ID-карталар 4 январдан берила бошланади. Уни олиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжатлар талаб этилмайди, фақат паспорт, ариза ва давлат божи тўлови талаб этилади.
Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазони кескинлаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, вояга етмаганларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаганларни оғир ҳолатда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.
21 декабрь куни судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.
ОАВ ва блогларда қолдирилган изоҳлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда. АОКА қонунга зид изоҳлар ҳақида ресурс эгаси ва блогерларни огоҳлантиради, 24 соат ичида изоҳлар ўчирилмаса, судга мурожаат қилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3 даража, совуқ -2 даража илиқ атрофида бўлади. Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ фонда қор кўринишида давом этади. Айрим ҳудудларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Андижонда юк машинасида умумий қиймати 738 млн сўм бўлган пиротехника маҳсулотлари ва «Тропикамид» препарати ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланди.
2021 йил сентябрь ойига қадар Самарқанд шаҳрида тезюрар автобус линиясини ишга тушириш режалаштирилмоқда. 12 километрлик узоқликдаги линия учун Хитойдан катта сиғимга эга автобуслар сотиб олиниши кўзда тутилмоқда.
Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўркамлаштириш мақсадида дарахтлар ва гуллар экиш учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида эълон қилган танловда My Flower МЧЖ ютган. Маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган. Маълум бўлишича, субъектининг 50,80% улуши Салиева Наргиза Эргашевнага тегишли.
Коррупция тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзи ва яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланади. Бу борадаги қонун лойиҳаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Қашқадарё вилоятида икки шахс орасидаги адоват туфайли жанжал юзага келган. Улардан бирини ҳимоя қилиш учун келган ота тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг