Архив

Хакерлар Asakabank`дан $700 минг ўғрилади
19 сентябрь 2022, 19:10

Хакерлар Asakabank`дан $700 минг ўғрилади

Ижтимоий тармоқларда хакерлар Asakabank ҳисоб рақамидан 700 минг доллар ўғрилагани ҳақида хабарлар тарқалди. Банк матбуот хизмати ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилгани, ҳодиса мижозлар жамғармаларига таъсир кўрсатмаслигини қайд этди.

«Таълим ва касб-2022» кўргазмаси Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида бўлиб ўтади
19 сентябрь 2022, 19:00

«Таълим ва касб-2022» кўргазмаси Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида бўлиб ўтади

26 сентябрдан 24 октябргача Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрида «Таълим ва касб-2022» кўргазмаси бўлиб ўтади. Абитуриентлар тўгридан тўгри университет ходимларидан долзарб маълумотларни олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон «АрМИ-2022» ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади
19 сентябрь 2022, 18:41

Ўзбекистон «АрМИ-2022» ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади

Мудофаа вазирлиги 2022 йилги Халқаро армия ўйинларида иккинчи ўринни эгаллаган миллий терма жамоа ҳарбийларини тақдирлади. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 7 та олтин, 10 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

«Ўзбекнефтгаз» ўз корхоналари эҳтиёжлари учун очиқ тақдимот ўтказди
19 сентябрь 2022, 18:36

«Ўзбекнефтгаз» ўз корхоналари эҳтиёжлари учун очиқ тақдимот ўтказди

«Ўзбекнефтгаз» компанияси бурғилаш, газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг 2023 йил учун эҳтиёжлари очиқ тақдимотини ўтказди. Компания харид портфелига кўра, 2023 йилда «Ўзбекнефтгаз» компанияси хўжалик фаолияти учун умумий эҳтиёжлар қарийб 3,6 трнл сўмни ташкил этади.

«Транспорт вазири уйғонадиган вақт келди». Президент — транспорт соҳасидаги ишлар сустлиги ҳақида
19 сентябрь 2022, 17:48

«Транспорт вазири уйғонадиган вақт келди». Президент — транспорт соҳасидаги ишлар сустлиги ҳақида

Шавкат Мирзиёев транспорт вазирлигига Самарқанд аэропортида авиарейслар ва йўналишларга бўлган барча чекловлар олиб ташланганини барча давлатларнинг авиацияга масъул идораларига етказишни буюрди. Шунингдек, водий, Нукус, Урганч ва Термиздан кунига камида 1 та авиақатновни йўлга қўйишни топширди.

Тошкентда аёл рашк сабаб талаба қизни «самосуд» қилди
19 сентябрь 2022, 17:06

Тошкентда аёл рашк сабаб талаба қизни «самосуд» қилди

Тошкентда аёл рашк сабаб Педагогика университети талабасини «самосуд» қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олийгоҳ матбуот хизматига кўра, ҳолат талабага ҳам тушунарсиз бўлган. Қиз воқеа юзасидан ИИОга ариза йўллаган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Президент Қашқадарё ҳокимига туризм соҳасидаги камчиликлар учун ҳайфсан берди
19 сентябрь 2022, 16:56

Президент Қашқадарё ҳокимига туризм соҳасидаги камчиликлар учун ҳайфсан берди

Шавкат Мирзиёев ички ва ташқи туризм салоҳиятини оширишда ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовга ҳайфсан берди. Шунингдек, 14 та туман ҳокимини бугун ишдан олиб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилишини айтди.

Қамчиқда ағдарилиб кетган юк машинани ФВВ ходимлари қутқариб қолди
19 сентябрь 2022, 16:45

Қамчиқда ағдарилиб кетган юк машинани ФВВ ходимлари қутқариб қолди

Душанба куни «Қамчиқ» довонида сигарета чекиб ҳаракатланган Volvo юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўсиққа урилиши оқибатида машина ағдарилиб кетди. Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиб, ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатди.

Андижон ва Фарғонада психотроп моддалар савдосига чек қўйилди
19 сентябрь 2022, 16:35

Андижон ва Фарғонада психотроп моддалар савдосига чек қўйилди

Андижонда ИИБ билан ҳамкорликда 994 дона «Лирика» ҳамда умумий баҳоси 68,7 млн сўмлик 4 004 дона дори воситалари, Фарғонада эса ДХХ томонидан 240 дона «Тропикамид» психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
19 сентябрь 2022, 16:16

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 16,60 сўмга қимматлаб, 10 979,29 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Тошкентда аҳоли эътирозидан сўнг маҳалла орасида 12 қаватли уй қурилиши вақтинча тўхтатилди
19 сентябрь 2022, 15:33

Тошкентда аҳоли эътирозидан сўнг маҳалла орасида 12 қаватли уй қурилиши вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг Кўкча-Оқтепа маҳалласида яшовчилар ҳудуддаги кўп қаватли уй қурилишидан норози эканликларини билдирди. Аввалига 2 қаватли бўлиши айтилган бино кейинчалик 12 қаватли уй экани маълум бўлган. Аҳоли бино маҳалла инфратузилмасига салбий таъсир қилишидан хавотирда. Ҳозирда қурилиш тўхтатилган.

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг учинчи стипендия танлови эълон қилинди
19 сентябрь 2022, 15:17

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг учинчи стипендия танлови эълон қилинди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси 2022 йилги учинчи стипендия танловини эълон қилди. 226 номзодга мўлжалланган танловнинг 34 ўрни бакалавриат учун, 95 ўрни магистратура учун, 97 ўрни эса докторантура учун ажратилади. Ҳужжатлар 20 сентябрдан 20 октябрга қадар қадар қабул қилинади.

Shell компанияси Ўзбекистондаги асосий ҳамкорлари учун конференция ўтказди
19 сентябрь 2022, 15:00

Shell компанияси Ўзбекистондаги асосий ҳамкорлари учун конференция ўтказди

Тадбир Shell компаниясининг Ўзбекистондаги энг йирик етказиб берувчи ва расмий дистрибютори — OilGroup томонидан ташкил этилди. Конференцияда мойлаш материалларининг асосий истеъмолчилари иштирок этди.

Шайхонтоҳур туманига Ботир Зоҳидов ҳоким этиб тайинланди
19 сентябрь 2022, 14:29

Шайхонтоҳур туманига Ботир Зоҳидов ҳоким этиб тайинланди

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Зоҳидов Шайхонтоҳур туманига ҳоким этиб тайинланди.

Ўзбекистон билан барча чегарадош ҳудудлар ҳал қилинган, фақат Тожикистон билан муаммо юзага келмоқда — Садир Жапаров
19 сентябрь 2022, 14:15

Ўзбекистон билан барча чегарадош ҳудудлар ҳал қилинган, фақат Тожикистон билан муаммо юзага келмоқда — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти қирғиз-тожик черагасидаги тўқнашувлар ортидан халққа мурожаат йўллади. У Ўзбекистон билан барчаси ҳал қилинганлиги, аммо Тожикистон билан чегара ҳудудлар муаммоли эканлигини таъкидлади. Шунингдек, президент келишмовчиликларни фақатгина тинч йўл билан ҳал этишга даъват этди.

Хоразмда аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани айтилмоқда
19 сентябрь 2022, 13:13

Хоразмда аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани айтилмоқда

Тармоқларда Янгибозор туманида 24 ёшли аёл шифокорларнинг айби билан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ССБга кўра, аёл туғруқ жараёнидаги операциядан кейин вилоят тез тиббий ёрдам марказига ўтказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ўша ерда вафот этган.

Ўзбекистон фуқароси Малайзиядан экстрадиция қилинди
19 сентябрь 2022, 12:17

Ўзбекистон фуқароси Малайзиядан экстрадиция қилинди

Одам савдоси учун Интерпол қидирувига берилган Ўзбекистон фуқароси Куала-Лумпурдан Тошкентга олиб келинди. У ўзгартирилган маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган.

Тижорат банклари 19 сентябрь учун доллар курсини янгилади
19 сентябрь 2022, 12:02

Тижорат банклари 19 сентябрь учун доллар курсини янгилади

Марказий банк 19 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 962,69 сўм этиб белгилади. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Ўзбекистон вилоятларининг АКТ ривожланиши бўйича рейтинги эълон қилинди
19 сентябрь 2022, 11:10

Ўзбекистон вилоятларининг АКТ ривожланиши бўйича рейтинги эълон қилинди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг рейтингини тузди. Кучли учликка Тошкент шаҳри, Навоий ва Бухоро вилоятлари кирди. Индекс 2015—2021 йиллар учун ҳисобланган.

Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди
19 сентябрь 2022, 10:57

Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режа тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарор билан пойтахтда 2023−2027 йилларда йиллик 7 млн дона мавсумий гуллар ва 75 минг тупдан зиёд кўчатлар экилади. Шунингдек, 2024 йилга келиб, яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг