«Газета.uz» «Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар» танловининг «Адлия эътирофи» номинациясида ғолиб деб топилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказган тезкор тадбирда «Тошкент» халқаро аэропортида 4 нафар фуқаро ёнидан сохта ПЗР-тести маълумотномалари чиққан. Тергов натижасида тошкентлик икки нафар шахс сохта маълумотномаларни Бухоро ва Хоразм вилоятидан бўлган шахсларга етказиб тургани аниқланган.
Жиззах вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати»дан 292,1 млрд сўмлик давлат буюртмаларини Qurilish Ta’minoti, J-Quruvchi и Abduvohid Qurilish Ta’mir компаниялари қўлга киритган. Ушбу компаниялар асосчилари вилоят ҳокими ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга алоқадор бўлиши мумкин.
Коронавируснинг янги штамми ҳақида дастлабки маълумотларга кўра, у олдингисидан 70% га кучлироқ дейилмоқда. Ҳозирда ушбу штамм COVID-19'нинг бошқа штаммларини ўрнини эгалламоқда. У ҳозиргача 10га яқин мамлакатларда аниқланди.
Президент ҳокимларнинг ерни олиб қўйиш бўйича ваколатларини қисқартиришга қаратилган қонунни имзолади. Эндиликда ҳокимлар ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга ҳақли эмас.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари охирги 3 йилда қилинган парламентга мурожаатларнинг лингвистик ва контент таҳлилини ўтказиб, уларни тасвирий ифодаловчи сўзлар жамланмасини тузди.
Бухоро вилоятида йўловчи поезди аёл кишини уриб юборди. У Когон шаҳрида ҳамшира бўлиб ишлаган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди етим қолди.
Биласизми, Coca-Cola'нинг янги йил кампанияси тарихи 1920 йилга бориб тақалади. Coca-Cola брендининг янги йил тантаналари кампаниясига 100 йил тўлгани муносабати билан сизларга байрамона кайфият туҳфа этади. Янги йил тантаналари давомида компания «Янги йилда омад кулади» акцияси иштирокчилари орасида 21 та Nissan Sylphy автомобилини ўйнайди. 31 декабрда эса барча телетомошабинларни ZO’R TV телеканалида Coca-Cola ва шоу-бизнес юлдузларидан мусиқий сюрприз кутмоқда (янги йил рекламаси).
«Ҳудудий электр тармоқлари» вакили матбуот анжуманида Ўзбекистонда электр энергия бўйича жисмоний ва юридик шахслар ҳисобида 3,5 трлн сўм қарздорлик мавжудлигини маълум қилди. Қолаверса, республика бўйича энг кўп қарздорлик Самарқанд вилоятига тўғри келиши таъкидланди.
2020 йил давомида 1,2 миллион нафардан зиёд аҳолига илк бор ичимлик суви етказилди. Бундан ташқари, авария ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 16,8 мингтага, яъни 12 фоизга камайгани қайд этилди.
Президент мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида тақдирланган бир гуруҳ ватандошларга фахрий унвонлар, орден ва медалларни топширди. «Бу ерда ўтирганлар бугунги куннинг қаҳрамонлари, мардона халқимизнинг буюк вакиллари» — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Давлат раҳбари мурожаатномада 2021 йилга ном бериши, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларни белгилаши кутилмоқда.
Декабрь ойининг охирги кунлари ва январь ойининг биринчи кунларида ҳарорат меъёрдан 4−7 даражага паст бўлиб, бу ҳафта давомида сақланиб туради. Якшанба куни 27 декабрда ёғган қор бу йилги сўнгги қор бўлди, Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олишади.
Ички ишлар органи ҳодимининг маст ҳолатда жамоат тартибини бузаётганлиги ҳақидаги видеога ИИВ муносабат билдирди. Унга кўра, ушбу ҳодисадан сўнг меъёрий буйруқ талабларини бузган ходим ўз вазифасидан четлатилди.
Control Union Central Asia компанияси қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро GLOBAL G.A.P. ва Organic сертификатларни олишни таклиф қилади.
Уйида газ ва свет йўқ 10 дан ортиқ хотин-қизлар Қўқон шаҳар ҳокимияти олдидаги йўлни тўсиб қўйди. Таъкидланишича, мутасаддилар уларнинг сўзларини эшитмаяпти. Йўлни бўшатишни сўраган ҳайдовчиларга қарата аёллар, — «уриб кетишингиз мумкин, барибир уй совуқ», — дея жавоб қайтаришган.
Наманган вилоятидаги 22 та тарихий обида йўқ бўлиб кетиш арафасида эканлиги тўғрисидаги видеолавҳага муносабат билдирилди. Жумладан, вилоят ҳокимлиги «Ғўзапоя масжиди» ёдгорлигини таъмирламаган, «Мугтепа» археология ёдгорлигида очиқ осмон остидаги музейини ташкил этмаган.
Депутатлар кўриб чиққан президент хавфсизлик хизматига оид қонун лойиҳаси МДҲ ҳамкорлик келишуви асосида ишлаб чиқилган ҳамда АҚШ, Россия ва Корея тажрибаси ўрганилган. Ҳозирга қадар хизмат бир қанча қонуности ҳужжатлар асосида фаолият юритиб келмоқда. Қонун эса хизмат фаолиятида ҳуқуқий асосни яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Долларнинг расмий курси 3 сўмга кўтарилди ва жами 10 476 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
COVID-19'нинг янги штамми Жанубий Корея ва Канадада ҳам аниқланда ва Буюк Британия билане авиақатновларни тўхтатиб қўйишди. Япония эса янги штамм аниқланганлиги сабаб январь охиригача мамлакат чегараларини ёпиб қўйди. Шунингдек, янги штамм Сингапур, Германия, Франция, Ирландия, Швейцария, Ливан, Швеция ва Испания ҳам аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг