Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳар бир вилоятдаги халқ банки раиси ёки ўринбосарларидан бири аёллар бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу лавозимга тайинланганлар аёллар тадбиркорлигига кредит ажратиш билан шуғулланади.
Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳафтанинг иккинчи ярмидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади. Ҳудудларнинг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Гулжаҳон Йўлдошева судда берган кўрсатувлари давомида дастлабки тергов органи томонидан айблов асоссиз қўйилганини таъкидлади. Қолаверса, Фаррух Рустамовнинг ўлимига алоқаси йўқлигини, шифохонадан олиб кетилаётганида уйда, фарзанди бетоблиги боис унинг олдида бўлганини маълум қилди.
Андижон вилоятида ўз жонига қасд қилиб, сувга ташлаган 18 ёшли набирасини қутқармоқчи бўлган эркак у билан бирга чўқиб кетди. Прокуратура бу бўйича суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Ширин шаҳрида 15 ёшли вояга етмаган қиз мунтазам равишда ўгай онаси томонидан калтакланиб, руҳий босим остида бўлганлиги ҳақида видеомурожаат орқали маълум қилган. Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Долларнинг расмий курси 10 сўмга кўтарилди ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам қимматлади, рубль эса бироз пасайди.
Элликқалъа туманида жиддий оқибатларга олиб келган авария юз берди. ЙҲХБ хабар беришича, икки киши вафот этган ва икки киши жароҳатланган. «Газета.uz» хабарига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, уч киши касалхонага ётқизилган.
Британияда аниқланган коронавируснинг янги штамми Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланди. Ушбу вирус ўзининг тез тарқалишига қарамай, ўлимга олиб келиши ёки вакциналарга турлича таъсир қилишига ҳозирча ҳеч қандай асос йўқлиги айтилмоқда. Бир қатор мамлакатлар Британия билан авиақатновларни тўхтатди.
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб Авазхон Эргашев тайинланди. У Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига ўтказилган Комилжон Собиров ўрнини эгаллади.
Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов президентга мурожаатидан кейин ташкил этилган Республика идоралараро комиссиясининг текшируви натижасида лавозимига қайта тикланди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев 2021 йилда Тошкент ҳудудининг бирон бир қисми Тошкент вилоятига ўтмаслигини таъкидлади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, пойтахт яқинида йўлдош шаҳар қурилиши Шайхонтоҳур, Олмазор ва Учтепа туманларидаги уй-жой муаммоларини ҳал қилишга қаратилади.
Туркияда ҳибсга олинган журналист Абдукарим Мирзаев ҳеч қандай жиноий иш билан алоқаси бўлмагани ва қидирувдагилар рўйхатида ҳам йўқлигини Ўзбекистон Бош прокуратураси маълум қилди.
Zamin фонди лойиҳаси доирасида сентябрь ойидан ноябрь ойигача 23 нафар болаларнинг эшитиш қобилияти тикланди. Фонднинг дастурига кўра, 2021 йилда ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун кохлеар имплантация бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Қаршидаги хусусий ўқув марказларидан бирига тегишли ётоқхонада газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик туфайли ис газидан 13 нафар ўсмир заҳарланди.
Ойбек Усманов Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимига тайинланди.
Россия Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан олиб кирилаётган помидор ва қалампирга қўйилган вақтинчалик таъқиқларни қисман бекор қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳомжон Неъматов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котибининг ўринбосари бўлди.
Zira.uz байрамингиз мазали ўтишини тилаб қолади ва янги йил пишириқлари рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Таниқли журналист Абдукарим Мирзаев Туркияда қамоққа олинди. Шубҳалар исботини топмади, бироқ журналистни депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
АҚШда COVID-19 вакцинаси ишлаб чиқарувчиларининг ножўя таъсирлар учун жавобгарликдан озод қилиниши, Швеция қиролининг карантинсиз коронавирусга қарши курашишда муваффақиятсизликка учраганини тан олгани, Сингапурда янги туғилган чақалоқларда COVID-19га қарши антитаначаларнинг топилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг