Ўрта асрлардан буён илк бора Юпитер ва Сатурн максимал даражада яқинлашди. Ушбу ҳодиса 1226 йилдан бери биринчи марта тунда содир бўлгани қайд этилди.
Британия ва бошқа бир қатор мамлакатларда тарқалаётган коронавируснинг янги штамми туфайли Исроил чет элликларнинг мамлакатга киришини тўхтатиб қўйди.
«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе клубни тарк этганини эълон қилди.
21 декабрдан 10 январга қадар Ўзбекистон Европанинг 6 та ҳамда Австралия ва ЖАР билан авиарейсларни тўхтатмоқда. Бунга ушбу давлатларда янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви сабаб бўлган.
Aтом электр станциясини қуриш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасида шартнома «деярли тайёр ҳолатга келтирилган», фақат техник жиҳатлари қолмоқда. Хусусан, АЭС учун сув сарфини камайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда, дея хабар берди Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев.
Жо Байден рафиқаси билан коронавирусга қарши эмланди. Вакцинация жарёни жонли эфирда намойиш этилди.
Ўзбекистондан Россияга кетаётган меҳнат муҳожирлари учун 1 миллион доза «Спутник V» вакцинаси етказиб берилади, деди элчи Владимир Тюрденев. Бундан ташқари, келгуси йилда Россиядан коронавирусга қарши иккинчи «Эпиваккорона» вакцинасини сотиб олиш кутилмоқда.
Тошкентдаги «Малика» бозорида рўй берган жанжал пичоқбозлик билан якун топди. Бир киши ўртача оғирликда жароҳат олди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Турк полицияси томонидан қўлга олинган ўзбек журналисти Абдукарим Мирзаевнинг Туркиядан депортация қилинмаслиги маълум бўлди. Журналистнинг қачон қўйиб юборилиши вақт билан боғлиқ масала экани айтилди.
Хонанда Жасур Умиров вояга етмаган Ш. М.ни номусига текканлиги ҳолати юзасидан 9 декабрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатган. Тўпланган далиллар асосида, суднинг 21 декабрь кунидаги ажримига асосан унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Россия Федерациясидан жиноий жавогарликка тортиш ва ижро этиш учун 56 нафар Ўзбекистон фуқаролари махсус рейс билан қайтарилди.
Саидқаҳҳор Холхўжаев иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Акмалхон Ортиқов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, Аюбхон Камалов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Йўлларда тирбандликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача юк машиналари ҳаракатини чеклаш таклиф этилди.
«Сеними, шошмай тур» ва «Дайди тўтининг қайтиши» мультфилмлари муаллифларидан бири, ёзувчи ва драматург Александр Курляндский вафот этди.
«Ўзбекистон почтаси» AЖнинг қўшимча оддий акцияларини чиқариш ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари орасида тақсимлаш Президент фармонида кўзда тутилган. Ушбу қарор миноритар озчилик инвесторларнинг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсати оқсоқланишда давом этаётганлигини кўрсатмоқда, дейди молиявий таҳлилчи Карен Срапионов
Қозоғистонда Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқарила бошлади. Мамлакат бўйлаб оммавий вакцинация жараёнлари 2021 йилнинг февралидан бошланиши белгиланди.
Сенат туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини бекор қилувчи қонунни маъқуллади. Шу билан бирга, ёлғон маълумот тарқатганлик учун жазо чораларини қўллаш белгиланмоқда.
Коронавируснинг янги штамми тарқалиши туфайли Саудия Арабистони барча транспорт қатновларини ёпиб қўйди. Европа ва вирус қайд этилган мамлакатлардан келганларга 2 ҳафтага ўз-ўзини яккалаш мажбурий этиб белгинланди.
Қозоғистонда 25 декабрдан 5 январгача коронавирус тарқалишига қарши чекловлар кучайтирилмоқда. Барча оммавий тадбирлар тақиқланиб, улгуржи бозорда COVID-19'га қарши дори воситаларини ўртача 24% га арзонлаштириш буюрилди
Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳар бир вилоятдаги халқ банки раиси ёки ўринбосарларидан бири аёллар бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу лавозимга тайинланганлар аёллар тадбиркорлигига кредит ажратиш билан шуғулланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг