Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш мақсадида 14, 21 ва 28 декабрь кунлари Москвадан Тошкентга махсус поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилгани ва уларнинг одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш учун Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Zira.uz дан олдиндан тайёрлаб, музлатиб қўйса бўладиган егуликлар жамланмаси.
АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармон маъмурияти коронавирусга қарши Pfizer-BionTech вакцинасини фавқулодда қўллашга рухсат берди. Йил якунига қадар 20 миллион аҳоли эмланиши кутилмоқда. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва қариялар уйларида яшовчилар ва ишловчилар эмланади.
Озарбайжонда ҳарбий ҳолатнинг бекор қилиниши, АҚШ сиёсий бошпана бериш қоидаларини кескин кучайтириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ижтимоий тармоқларда тадбиркорнинг Ёшлар иттифоқи учун Жиззахда 14 млрд сўмдан кўпроққа бино қургани ва шу пулнинг 9 млрд сўмини олмагани ҳақидаги хабарлар тарқалди. У шунингдек, 15 декабрь куни иттифоқ марказий кенгаши биноси олдида очлик эълон қилишини айтди. Ёшлар иттифоқи ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдириб, қарздорлик 5,6 млрд сўм эканини қайд этди.
16 ёшга тўлган фуқароларга ID-карта бериш уларни солиқ тўловчилар рўйхатига киритиш ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Навоий вилоятида ов мавсумида мумкин бўлган квотадан ташқари 13 минг бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланишига имконият яратилгани аниқланди. Ўтган йили 1 707 ҳолатда ноқонуний ов амалга оширилиб, вақтида чоралар кўрилмаганлиги ҳам маълум бўлди.
Йил бошидан бери ис газидан захарланиб 61 нафар фуқаро, газ чақнаши оқибатида эса 19 нафар фуқаро вафот этганлиги қайд этилди.
Дам олиш кунлари юқори циклонли булутли массив аста-секин Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига силжийди. Шу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди, кечалари 2−7 даража совуқ, кундуз кунлари 0−5 дарада илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даража совуққача бўлади.
Ўзбекистонда интернет хизматидан фойдаланувчилар сони — 22,1 миллиондан ошди. Шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони — 19 миллионни ташкил этмоқда. Мамлакат бўйича аҳоли пунктларининг мобил алоқа билан қамраб олиниши даражаси 97 фоизни, мобил интернет қамрови эса 87 фоизни ташкил этди. Декабрь ойи бошида мактабларнинг 70% ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг 78% интернетга уланган.
Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 2,8 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етган. Давлат ички қарзи эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 23,6 трлн сўмни (2,3 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этди.
2021 йил 1 апрелдан давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимиятлар томонидан судланганлик, манзил-маълумот ахбороти, фуқаронинг номида шахсий уй-жой борлиги ёки йўқлиги, солиқ қарзи бор ёки йўқлиги, никоҳ ёки ажрашганлик ва бошқа фактларни тасдиқловчи маълумотномаларни сўрашни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.
Сурхондарё вилоятидаги «Кампиртепа» қалъаси девори қулаганидан сўнг, академик Э.В.Ртвеладзе бундай бузилишлар ўтган йили ҳам бўлганлиги ва бу атайлаб қилинганлигини таъкидлади. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура текширув ўтказиши режалаштирилмоқда.
Хива шаҳрида жойлашган Тош ҳовли саройининг девори «Сургут нефть строй» пудратчи хусусий корхонаси томонидан бузилганлиги аниқланди. Ушбу лойиҳа Илмий-эксперт кенгашига киритилмаганлиги ва саройда лойиҳасиз таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилганлиги маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган Lacetti ва Toyota Land Cruiser русумли бир нечта автомобиллар гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб бораётгани тасвирланган видео юзасидан олиб борилган суриштирув ишларига кўра, ушбу ҳолат 2019 йилнинг ноябрь ойида содир бўлгани аниқланди.
Андижон шаҳридаги халқ таълими бўлимида 33,8 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштирилишганлиги маълум бўлди. Ходимлар томонидан пуллар банкдан ортиқча олиниб, марказлашган бухгалтерия кассасига кирим қилинмасдан ўзлаштириб юборилганлиги аниқланди.
Самарқанд вилоятида икки йилда 26 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди. Ушбу қилмишлар учун 246 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда 2 249 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш қўзғатилганлиги маълум бўлди.
Франциянинг Rungis Semmaris компанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маҳсулотларнинг улгуржи савдоси бўйича Ўзбекистонда саккизта йирик агрологик марказлар тармоғини яратиш ва бошқаришни йўлга қўйишда ёрдам беради. Улар мамлакатнинг йирик шаҳарлари атрофида қурилади. Марказлар орасида энг ихчамининг майдони 10 гектарни ташкил қилади.
Никоҳдан ўтиш, хорижга чиқиш паспортини олиш, транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва бошқаларда «прописка қарамлиги»ни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг