Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги 7-сонли мактаб директори Б.С. мактаб балансида бўлган яроқсиз қозонхона биносини фирибгарлик йўли билан 6000 долларга сотмоқчи бўлганида ашёвий далил билан қўлга олинди.
Рождество байрами муносабати билан Европада карантин чекловлари юмшатилиши режалаштирилмоқда. Францияда 28 ноябрдан савдо мажмуалари очилади. Ноябрь ойи бошида кучга кирган Aнглиядаги карантин 2 декабрда якунига етади. Швецияда эса карантин чекловлари кучаймоқда.
«SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» болалар маҳаллалари, ёшлар уйлари ва ижтимоий марказлари этиб қайта номланади.
11 ойда пойтахтда дарахтларни кесиш билан боғлиқ 307 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан 297 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик, 9 таси эса жиноий жавобгарлик билан боғлиқ. «Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди», — деди Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов.
Тошкент вилоятида истеъмолчиларни асоссиз равишда электр таъминотидан узиб қўйган Тошкент, Зангиота, Қибрай тумани электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига нисбатан чоралар кўрилмоқда.
25 ноябрь куни эрталаб Тошкентда Isuzu русумли автобус иштирокидаги ЙТҲ юз берди. Унда ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган.
Самарқанд вилояти — электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи бўлиб, вилоятдаги қарздорлик 646 млрд сўмни ташкил қилади. Қарздорлик бўйича кейинги ўринларда Навоий (410 млрд сўм) ва Андижон (273 млрд сўм) вилоятлари турибди.
Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Беморлар камайгани боис, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги «Атлас» дўконида COVID-19 ва атипик пневмония беморлари учун ташкил этилган тақсимот маркази ёпилди. «Ёшлик» спорт мажмуасидаги марказ фаолияти ҳам тўхтатилиши кутилмоқда.
Илон Маскнинг энг бой одамлар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиши, биткоин нархининг сезиларли ўсиши, Apple хавфсизлик хизмати раҳбарининг коррупцияда айбланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи кўтарилди.
Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари мораторий даврида 7854 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 9,787 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилганини маълум қилди. Ҳуқуқбузарларнинг 167 нафари мансабдор шахслар ҳисобланади. Улар қаторида Сирдарё тумани ҳокими [11,7 млн сўм] ва «Вuildinig and Supplies» қурилиш корхонаси [630,4 млн сўм] жаримага тортилган. 17 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилган.
COVID-19 га қарши «Sputnik V» вакцинасининг ишлаб чиқувчилари унинг самарадорлигини 95% дан юқори эканлигини эълон қилишди. Халқаро бозорлар учун битта вакцина дозаси 10 доллардан камроққа нархланмоқда.
Тошкент ҳокимининг бошқарув аппарати 1 млрд сўмга 4965 дона президент портретларини сотиб олган. Шартнома Kolorpak компанияси билан тузилган.
Сирдарё вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси йўл четидан ўтган газ тармоғига бориб урилди. Оқибатда Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди.
10 ой давомида автомобиль экспорти ҳажми 66,8 фоизга, яъни 50,9 млн долларга ошган бўлиб, ташқи бозорларга сотилган автомобилларнинг деярли 90 фоизини Қозоғистон харид қилган.
Коронавирус инфекцияси сабабли Хитойда юзлаб рейслар бекор қилинди. Жумладан, Шанхайнинг «Пудонг» халқаро аэропортида камида 436 та, Тянцзиндаги «Биньхай» аэропортида эса 165 та рейс тўхтатилган.
2021 йил давомида табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмаслиги белгиланмоқда, дея хабар қилди депутат Расул Кушербаев. Бош вазир Абдулла Арипов ушбу хабарни тасдиқлаб, бу аҳоли учун енгиллик яратиш йўлида қилинаётганини таъкидлади.
Бахмал туманида юпун кийинган болалар иштирок этган тадбир ташкилотчиларига тумани ҳокимлиги томонидан огоҳлантириш берилди ҳамда қонуний тартибда чора кўриладиган бўлди. Тадбир 5−6 дақиқа давом этган ва болалар узоқ вақт ташқарида қолмаган, дея хабар берди ҳокимлик.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг аниқлашича, иккиламчи бозор ҳажми йилига тахминан 2 миллиард долларни ташкил этган ҳолда, ҳар йили 400−500 мингга яқин олди-сотди шартномалари амалга оширилади. ИТИМ экспертлари иккиламчи автомобиль бозордаги автомобилларнинг нархларига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш бўйича амалий тадқиқот ўтказди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг