Архив

Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади
5 май 2020, 12:50

Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади

ИИВ Юлдуз Усмонованинг ички ишлар органлари ходимларини ҳақорат қилгани акс этган видеомурожаатини ўрганмоқда. Тошкент ИИББ хонанданинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беради.

Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилади
5 май 2020, 11:30

Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилади

Президент қарори билан Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети бирлаштирилиб, Тошкент давлат транспорт университети ташкил қилинмоқда.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди
5 май 2020, 10:21

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ўзгаришсиз қолди

Коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолди — 2189 нафар бемор. Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 774 киши даволанмоқда, 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Мамлакат бўйлаб 335 мингта тест синовлари ўтказилган.

Коронавирусдан соғайганлар сони 1400 нафардан ошди
4 май 2020, 21:00

Коронавирусдан соғайганлар сони 1400 нафардан ошди

Кун давомида 86 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайиб, жами тузалганлар сони 1405 нафарга етди.

Энергия самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди
4 май 2020, 20:19

Энергия самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Президент уч сменада иш ташкил этган тадбиркорларга кечки смена учун электр тарифини 1,5 баравар камайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Сирдарёда сув тошқини вақтида шикастланган электр тармоқлари тикланмоқда
4 май 2020, 19:02

Сирдарёда сув тошқини вақтида шикастланган электр тармоқлари тикланмоқда

«Сардоба» сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида 4 та нимстанция сув остида қолгани ҳамда 8 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан маҳрум бўлгани аниқланди. Ҳозирда шикастланган электр тармоқларида тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Андижонда 3750 та тадбиркорлик субъектига фаолиятини тиклашга рухсат берилди
4 май 2020, 18:31

Андижонда 3750 та тадбиркорлик субъектига фаолиятини тиклашга рухсат берилди

Андижон вилоятида 3750 та тадбиркорлик субъекти, жумладан меҳмонхоналар, такси йўналишлиари, сартарошхона ва гўзаллик салонларига фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Бунда карантин тадбирларига қатъий риоя қилиниши шарт.

Сардобадаги қутқарув ишларида 2 нафар Миллий гвардия ходими оқиб кетган
4 май 2020, 17:50 1

Сардобадаги қутқарув ишларида 2 нафар Миллий гвардия ходими оқиб кетган

«Сардоба» сув омбори тўғони ўпирилган илк соатларда эвакуация-қутқарув ишларида қатнашган 2 нафар Миллий гвардия ходими кучли оқимга дуч келиб, оқиб кетди. Улардан бири ҳалок бўлди, иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

Беларусда Ғалаба паради бекор қилинмайдиган бўлди
4 май 2020, 17:44

Беларусда Ғалаба паради бекор қилинмайдиган бўлди

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатда 9 май куни Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига уюштириладиган парад бўлиб ўтишини маълум қилди. У парад, эпидемиолог ва вирусологлар нуқтаи назарига кўра, энг хавфли воқеа эмаслигини таъкидлади.

Узун туманида Lacetti уриб юборган 8 ёшли бола вафот этди
4 май 2020, 16:38

Узун туманида Lacetti уриб юборган 8 ёшли бола вафот этди

Узун туманида Lacetti автомобили йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган икки болани уриб юборди. Тан жароҳати олган болалардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 2181 нафарга етди
4 май 2020, 16:05

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 2181 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони яна 21 нафарга ортиб, жами 2181 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида COVID-19 ҳолатлари сони 32 тага ошди.

Бола туғилгандан кейинги 6 та хизмат 1 та ариза билан ҳал бўлади — ДХА
4 май 2020, 15:16

Бола туғилгандан кейинги 6 та хизмат 1 та ариза билан ҳал бўлади — ДХА

Эндиликда туғилганлик ҳақидаги маълумотномани олиш, болани ота ёки онасининг доимий яшаш жойига ва поликлиникага рўйхатга қўйиш, бир марталик нафақа пулини олиш ҳамда МТМга навбатга қўйиш хизматлари битта ариза билан бир вақтда амалга оширилади.

Temiryo’l Sug’urta: Талофат кўрган мижозлар ёрдамсиз қолмайди
4 май 2020, 15:00

Temiryo’l Sug’urta: Талофат кўрган мижозлар ёрдамсиз қолмайди

«Temiryo'l sug’urta» компанияси томонидан Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятларида содир бўлган офатлар натижасида мол-мулкига зарар етган аҳоли ва корхоналар раҳбарлари билан алоқа ўрнатилиб, юзага келган оғир вазиятни биргаликда бартараф этиш муаммолари ҳал қилинмоқда.

Қозоғистон Сенатига янги раис сайланди
4 май 2020, 14:55

Қозоғистон Сенатига янги раис сайланди

Қозоғистон президенти девони раҳбарининг собиқ ўринбосари Маулен Ашимбаев мамлакат сенатига раис этиб сайланди. Олдинроқ, Қозоғистон биринчи президентининг қизи Дариға Назарбоева ушбу лавозимдан озод этилган эди.

Пандемиядан сўнг иқтисодий тикланиш учун ўртача 3−12 ой керак бўлади
4 май 2020, 14:29

Пандемиядан сўнг иқтисодий тикланиш учун ўртача 3−12 ой керак бўлади

Марказий банк карантин даври тугаганидан сўнг иқтисодий тикланиш қанча давом этиши мумкинлиги бўйича халқаро тажрибани ўрганиб чиқди. Унга кўра, пандемиядан энг кўп зарар кўрган соҳаларни тиклашга ўртача 3−12 ой керак бўлади. Бунда, туризм, хизматлар ва чакана савдо ҳамда йўловчи ташиш соҳаларида иқтисодий фаоллик нисбатан секин тикланиши кутилмоқда.

Навоийда барча коронавирус беморлари тузалди
4 май 2020, 13:50

Навоийда барча коронавирус беморлари тузалди

Навоий вилоятида аниқланган коронавирус беморларининг барчаси тўлиқ соғайди, Фарғонада 8 нафар бемор тузалди. Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 1328 нафарга етди.

Ички ишлар органлари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
4 май 2020, 13:26

Ички ишлар органлари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади

4 майдан бошлаб республика бўйлаб Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш (паспорт, прописка, виза) ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги (рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш, маъмурий амалиёт, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш) бўлинмалари фуқароларга хизмат кўрсатиш фаолиятини бошлади.

Ҳудудларнинг ривожланиш рейтинги ишлаб чиқилади
4 май 2020, 13:22 1

Ҳудудларнинг ривожланиш рейтинги ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда ҳар йили ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик бўйича рейтинглари эълон қилинади. Уларни тузишда янги иш ўринларини яратиш, ишсизликни камайтириш, аҳоли турмуш сифатини яхшилаш кабиларга алоҳида эътибор қаратилади.

Марказий банк: 2020 йилда ЯИМнинг ўсиши 1,5 фоизга тушади
4 май 2020, 12:48

Марказий банк: 2020 йилда ЯИМнинг ўсиши 1,5 фоизга тушади

Марказий банк коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилда мамлакат ялпи ички махсулотининг ўсиш суръатлари кўзланган 5,2−5,5 фоиздан 1,5−2,5 фоизгача пасайишини кутмоқда. Шунингдек, трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 30−35 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда.

«Сардоба фронти»даги ҳарбийлар — фоторепортаж
4 май 2020, 12:07

«Сардоба фронти»даги ҳарбийлар — фоторепортаж

Марказий ҳарбий округнинг 2000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари Сардоба туманидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун жалб қилинган. Ушбу ишларга округ тасарруфидаги 200 га яқин ҳарбий техникалар ҳам сафарбар қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг