Архив

2041 йилгача Тошкент аҳолиси 3,3 млн кишига, ҳудуди 41,5 минг гектарга ошиши кутилмоқда
29 апрель 2020, 13:18

2041 йилгача Тошкент аҳолиси 3,3 млн кишига, ҳудуди 41,5 минг гектарга ошиши кутилмоқда

Бинолар ўртача қаватлилигини ошириш, экологик зарарли объектларни шаҳар ташқарисига олиб чиқиш, шаҳар муҳитини гуманизациялаш, шаҳар объектларига етиб бориш вақтини қисқартириш ва бошқалар — Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режаси бўйича президент қарори лойиҳасидан ўрин олган таклифлар.

Туркия компанияси билан Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режа концепцияси ишлаб чиқилди
29 апрель 2020, 12:48

Туркия компанияси билан Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режа концепцияси ишлаб чиқилди

Туркиянинг Kentsel Yenileme Merkezi A.S компанияси билан биргаликда Тошкентни 2041 йилгача ривожлантириш бош режа концепциялари ишлаб чиқилди. Тошкентнинг бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Халқаро диний эркинлик бўйича комиссия Ўзбекистонда диний эркинлик масаласи яхшиланганини тан олди
29 апрель 2020, 12:05

Халқаро диний эркинлик бўйича комиссия Ўзбекистонда диний эркинлик масаласи яхшиланганини тан олди

АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонда диний эркинлик бўйича амалга оширилган ижобий қадамларни олқишлаб, 2005 йилдан бери биринчи марта «диний эркинлик соҳасида алоҳида хавотирга молик давлатлар» қаторидан олиб ташлади.

Барча қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернетга улаш белгиланди
29 апрель 2020, 12:03 1

Барча қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернетга улаш белгиланди

2020−2021 йилларда барча қишлоқ ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернетга улаш ҳамда замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имкониятини таъминлаш белгиланди. Давлат органлари ва ташкилотларидаги барча хат ҳамда юридик ҳужжатлар фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб берилади.

Хитой ҳукумати Ўзбекистонга 100 мингта тест-тизими юборди
29 апрель 2020, 11:32

Хитой ҳукумати Ўзбекистонга 100 мингта тест-тизими юборди

Хитой ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилган 100 мингта тест-тизими 29 апрель куни Ўзбекистонга етиб келди. Инсонпарварлик юкининг иккинчи қисмида тиббий ниқоблар, ҳимоя кийимлари ва масофавий термометрлар етказилади.

Абитуриентлар учун тест синовлари соддалаштирилади
29 апрель 2020, 11:16

Абитуриентлар учун тест синовлари соддалаштирилади

ДТМ янги ўқув йилида абитуриентлар учун тест синовларида қўлланиладиган тест синовлари соддалаштирилишини хабар берди. Чет тиллари, биология, она тили ва адабиёт каби фанлар бўйича расмли ва чизмали тест топшириқлари киритилса, физика ва кимё фанларидан назарий саволлар сони оширилади.

Коронавирус беморлари сони 1955 нафарга етди
29 апрель 2020, 10:08

Коронавирус беморлари сони 1955 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 1955 кишини ташкил этмоқда.

Партия раҳбарлари ЕООИ билан ҳамкорлик бўйича фикрларини билдиришди
29 апрель 2020, 09:00

Партия раҳбарлари ЕООИ билан ҳамкорлик бўйича фикрларини билдиришди

28 апрель куни Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига «кузатувчи» бўлиб кириши учун овоз берди. Партия фракциялари раҳбарлари ушбу масалага ўз муносабатларини билдирди.

Сўнгги 9 соатда янги COVID-19 ҳолати қайд этилмади, тузалганлар 1000 кишига яқинлашди
28 апрель 2020, 23:30

Сўнгги 9 соатда янги COVID-19 ҳолати қайд этилмади, тузалганлар 1000 кишига яқинлашди

Сўнгги 9 соат давомида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган ҳолда, бугун 100 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди.

Олимлар Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши қачон тўхташини прогноз қилди
28 апрель 2020, 19:34 1

Олимлар Ўзбекистонда COVID-19 тарқалиши қачон тўхташини прогноз қилди

Сингапур технология ва дизайн университети олимлари дунёда коронавирус пандемияси 2020 йилнинг ноябрида бутунлай тўхташини прогноз қилмоқда. Ўзбекистонда эса бу муддат май ойига тўғри келмоқда.

Шавкат Мирзиёев Бухорода табиий офат зарарларини кўздан кечирди
28 апрель 2020, 19:18 1

Шавкат Мирзиёев Бухорода табиий офат зарарларини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларидаги кучли шамол етказган зарарларни кўздан кечириб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди.

Бухорода кучли шамол натижасида жароҳатланганлар сони 41 кишига етди
28 апрель 2020, 17:32

Бухорода кучли шамол натижасида жароҳатланганлар сони 41 кишига етди

Бухоро вилоятида кучли шамол жами 5293 та, жумладан 3 та маданий мерос, 12 та тиббиёт муассасаси, 62 мактаб, 43 та болалар боғчаси ва бошқа объектларга зарар етказди. Ҳодисадан 41 киши жароҳатланди, бир киши ҳаётдан кўз юмди — дастлабки маълумотлар.

Яна 25 нафар коронавирус бемори тузалди
28 апрель 2020, 15:40

Яна 25 нафар коронавирус бемори тузалди

Тошкентда навбатдаги 25 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улардан 21 нафари Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан ва 4 нафари Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида даволанган. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 934 нафар бемор тўлиқ шифо топди.

Президент Бухорога жўнаб кетди
28 апрель 2020, 15:04

Президент Бухорога жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида содир бўлган табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида Бухорога жўнаб кетди.

Коронавирус беморлари сони 1939 кишига, тузалганлар эса 909 нафарга етди
28 апрель 2020, 14:36

Коронавирус беморлари сони 1939 кишига, тузалганлар эса 909 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 кишига ошиб, жами 1939 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда навбатдаги 17 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 909 нафарни ташкил этмоқда.

Депутатлар Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи сифатида кириши учун овоз берди
28 апрель 2020, 13:23 2

Депутатлар Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи сифатида кириши учун овоз берди

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида кириши учун овоз берди.

Ҳарбийлар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 2,1 млрд сўм ўтказиб берди
28 апрель 2020, 12:31

Ҳарбийлар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 2,1 млрд сўм ўтказиб берди

Мудофаа вазирлиги томонидан ҳозирга қадар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармасига 2,143 млрд сўм ўтказиб бергани маълум қилинди.

Бухорода кучли шамолдан жароҳатланганлар сони ошди, бир киши ҳалок бўлди
28 апрель 2020, 12:19

Бухорода кучли шамолдан жароҳатланганлар сони ошди, бир киши ҳалок бўлди

Бухорода сониясига 25 метргача эсган кучли шамол оқибатида жароҳат олганлар сони 31 кишига етди, бир киши электр сими узилиши натижасида ток уриб вафот этди. Бошқа зарарлар ҳам бор.

Дунё бўйлаб коронавирус аниқланганлар сони 3 млн кишидан ошди
28 апрель 2020, 11:37

Дунё бўйлаб коронавирус аниқланганлар сони 3 млн кишидан ошди

Дунё бўйлаб коронавирус аниқланган беморлар сони жами 3 млндан ошди. АҚШда ҳозирги пайтга келиб ушбу инфекция аниқланган 988 минг бемор аниқланган.

138 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газ таъминотидан узилган
28 апрель 2020, 11:10

138 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газ таъминотидан узилган

27 апрель куни кечқурун Бухоро вилоятида содир бўлган кучли шамол ва ёмғир натижасида газ қувурлари ва газ таъминоти тизимининг бошқа объектларида 120 дан ортиқ авария ҳолатлари аниқланган. 138 мингдан ортиқ хонадон вақтинча газ таъминотидан узилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг