Архив

Олий маълумот талаб қилинадиган касблар сони қисқартирилади
8 октябр 2020, 23:26

Олий маълумот талаб қилинадиган касблар сони қисқартирилади

Президент Касб ва лавозимлар классификаторида олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимларни қисқартириш вазифасини қўйди. Ҳозирда 2484 та хизматчи лавозими бўйича олий маълумот талаб этилади.

Тошкентда зўравон эр хотинига боласининг нажосатини мажбурлаб едирди
8 октябр 2020, 20:14

Тошкентда зўравон эр хотинига боласининг нажосатини мажбурлаб едирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 46 ёшли эр хотинига боласининг нажосатини мажбурлаб едиргани акс этган видео тарқалди. Тошкент ИИББ эркакнинг қўлга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
8 октябр 2020, 19:15

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикасидаги воқеалар ривожига тўхталиб, ушбу мамлакатдаги вазият тез фурсатда барқарорлашиши зарурлигини қайд этди.

Халқаро куръерлик жўнатмалари учун божсиз меъёр 200 долларгача камайиши мумкин
8 октябр 2020, 18:11

Халқаро куръерлик жўнатмалари учун божсиз меъёр 200 долларгача камайиши мумкин

Молия вазирлиги 2021 йил январидан бошлаб фуқаролар учун курьерлик жўнатмаларини божсиз олиб кириш меъёрини ҳар чоракда 1000 доллардан 200 долларгача ва 10 кг гача камайтиришни таклиф қилди.

Самарқандда 15 киши эҳтиборсизлик оқибатида овқатдан заҳарланди
8 октябр 2020, 18:02

Самарқандда 15 киши эҳтиборсизлик оқибатида овқатдан заҳарланди

Самарқандда хонадонлардан бирида туз ўрнига натрий нитрат сепилган товуқ кабобни истеъмол қилган 15 киши заҳарланди.

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати эълон қилинди
8 октябр 2020, 16:57

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати эълон қилинди

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти америкалик шоира Луиза Глюкка топширилди.

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга рухсат бериш таклиф қилинди
8 октябр 2020, 16:35

Жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатишга рухсат бериш таклиф қилинди

Молия вазирлиги 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида такси хизматини кўрсатишга рухсат беришни таклиф қилди. Мобил иловалардан фойдаланилганда даромад солиғи ставкаси 50% га камайиши мумкин.

Тергов департаменти Навоийдаги «самосуд» юзасидан маълумот берди
8 октябр 2020, 16:30

Тергов департаменти Навоийдаги «самосуд» юзасидан маълумот берди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқарони арқон билан боғлаган ҳолда трактор тиркамасида мажбурий равишда олиб кетаётганлиги акс этган, Навоийдаги «самосуд» видеоси ҳақида маълумот берди.

1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади
8 октябр 2020, 16:28

1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади

Жамоат транспортида нақд пул муомаласидан воз кечиш мақсадида 1 ноябрдан Тошкент метрополитенида жетонлардан фойдаланиш тўхтатилади.

Ўзбекистонда октябрдан ŠKODA KODIAQ автомобили савдога чиқарилади
8 октябр 2020, 16:16

Ўзбекистонда октябрдан ŠKODA KODIAQ автомобили савдога чиқарилади

ŠKODA бренди остидаги KODIAQ йўлтанламаси Ўзбекистон бозорига икки комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Нархлар октябрда эълон қилинади, автомобиль қийматининг бир қисмини тўлаб, олдиндан буюртма бериш мумкин бўлади.

Дор йўлларини қурган инвесторларга ҳар 500 метр учун 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади
8 октябр 2020, 15:56

Дор йўлларини қурган инвесторларга ҳар 500 метр учун 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади

Пандемия шароитида туризмни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Унга кўра, жумладан, янги дор йўлларини қуриб фойдаланишга топширган инвесторларга ҳар 500 метр учун 1 млрд сўмгача мабағ ажратилади.

Қирғизистон чегаралараро тўловларни тўхтатиб қўйди
8 октябр 2020, 13:47

Қирғизистон чегаралараро тўловларни тўхтатиб қўйди

Қирғизистонда маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида чегаралараро тўлов тизимлари, шу жумладан SWIFT тизими фаолияти тўхтатиб қўйилди. Аввалроқ банкларга фаолиятини тўхтатиб туриш, 8 октябрдан бошлаб эса соат 15:00 гача ишлаш тавсия қилинган.

«Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас» — ССВ
8 октябр 2020, 13:02

«Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас» — ССВ

ССВ коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмаслигини маълум қилди. Коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган ва пневманияга чалинган беморлар статистикада ҳисобга олинмайди. Аввалроқ Аксилкоррупция агентлиги расмий статистикадан 8 баравар юқори бўлган муқобилини келтирган, бироқ кейинроқ ўз баёнотини рад қилган эди.

Чилонзор туманида ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди
8 октябр 2020, 11:39

Чилонзор туманида ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti русумли автомобилнинг дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди.

Фото: Гулистонда портлаш юз берган мажмуадан лавҳалар
8 октябр 2020, 10:53

Фото: Гулистонда портлаш юз берган мажмуадан лавҳалар

Гулистондаги COVID-19 беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш марказида юз берган кислород балони портлаши оқибатлари фотолавҳаларда.

Кун давомида 345 кишида коронавирус аниқланди
7 октябр 2020, 23:50

Кун давомида 345 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 345 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 59788 тага етди.

«Суперконтракт» миқдорлари тасдиқланди
7 октябр 2020, 20:39

«Суперконтракт» миқдорлари тасдиқланди

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари (суперконтракт) тасдиқланди.

Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чеклов ўрнатди
7 октябр 2020, 19:58

Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чеклов ўрнатди

Uzbekistan Airways рейсларида қўл юклари ташувига чекловлар жорий этилди. Мазкур қарор ижтимоий масофани сақлаш ва ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш мақсадида қабул қилинди.

Гулистондаги портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди
7 октябр 2020, 19:37

Гулистондаги портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Бош прокуратура Гулистондаги COVID-19 марказида газ баллони портлаши бўйича жиноий иш қўзғади. Терговни Сирдарё ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими олиб боради.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашишига умид билдирдилар
7 октябр 2020, 18:55

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашишига умид билдирдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғизистондаги вазият тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирдилар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг