Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев вафот этди. Daryo нашрининг манбасига кўра, ҳоким пневмония касаллиги асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан оламдан ўтган.
Nvidia компанияси нейротармоқлар ёрдамида ишлайдиган Maxine хизматини ишга туширди. У видеоқўнғироқларнинг сифатини оширади, ортиқча шовқинни бартараф этади ва жонли тарзда таржима қилади.
Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов коронавирусдан сўнг вафот этди. У 2017 йилдан буён Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маҳалла фаолиятида фаол қатнашаётган уйбоши ва кўчабошиларни моддий рағбатлантиришни таклиф қилмоқда. Уларга БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўлаб берилиши мумкин.
Магистратурага кириш имтиҳонлари натижалари тегишли ОТМлар расмий веб-сайтларида 7 октябрь соат 17:00 да эълон қилинади.
8 сентябрь куни ҳибсга олинган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди. Аввалроқ Саида Мирзиёева жазо чорасини ўзгартиришни сўраган эди. Худди шундай сўров Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам билдирилди — бироқ бош шифокор қамоқдан чиқарилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг.
Конституция ва тестология фани талабларига мувофиқ келмайдиган мантиқсиз имтиёзлар тизими ёш авлоднинг адолатга ишончини йўққа чиқаради ҳамда университетларга ҳақиқатан муносиб номзодларни қабул қилишга тўсқинлик қилади, дея ёзади Комил Жалилов.
Коронавирус билан касалланган беморлар даволанадиган Гулистондаги «Алпомиш» спорт мажмуасида кислородли баллон портлади. Бино қисман зарар кўрган. Бир киши жароҳатланган.
Кинорежиссёр ва «Ўзбеккино» бадиий кенгашининг аъзоси Рашид Маликов «Газета.uz»га берган интервьюсида кино соҳасида давлат-хусусий шериклигининг роли, кинематографиянинг асосий муаммолари ва кутилаётган ислоҳотлар, ўзбек кинематографиясининг энг кассабоп фильмлари, санъат ва бизнес ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръатлари 0,4%дан 0,8%гача бўлиши кутилмоқда. Олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш коронавирус пандемияси юзага келтирган инқироз даврида саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берган.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 59 443 нафар бемордан 56 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Кунлик ўсиш кўрсаткичи 365 тага тушди.
«Дори-дармон» Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари учун 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани ҳарид қилиш бўйича шартнома имзолади. Ҳозирда 250 минг доза вакцина ҳудудларга етказиб берилди.
Қирғизистонда Жогорку Кенеш спикери ва бош вазир ўзгарди. Мухолифатчи депутат Миктибек Абдилдаев парламент спикери этиб сайланди, яқинда қамоқдан озод қилинган Садир Жапаров эса ҳукумат раҳбари в. б. бўлди. Президент Сооронбай Жээнбеков қонуний президент эканлигини маълум қилди.
Қирғизистонда юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон вазият тез орада барқарорлашувига умид қилмоқда.
2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.
Давлат тест маркази ҳарбий тавсияномаларга эга абитуриентлар рўйхати қайтадан кўриб чиқилишини маълум қилди. Аввалроқ тест натижаларидан норози бўлган ёшлар марказ биноси олдига йиғилган эди.
2021 йил 1 августдан давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади.
Uzbekistan Airways рақобат муҳити йўқлиги сабабли компания самарадорлигини оширишни хоҳламаяпти. Сўнгги 10 йил давомида авиаташувчи парвозлар сонини атиги 15 фоизга оширди.
Ҳоким Шукрулла Ҳакимов Шофиркон тумани кўрсаткичлари «қониқарсиз» деб баҳолангани сабабли халқдан узр сўради ва йил охиригача вазиятни тўғирлаб, келаси йил туманни «яхши» деб баҳоланувчи даражага олиб чиқишга ваъда берди. Daryo нашри унинг нутқи вақтида айрим тингловчиларнинг мудраётганига эътибор қаратди.
Ўзбекистонда янги KIA моделлари — Seltos ва K5 тақдимоти бўлиб ўтди (фото). Roodell бош директори Дониёр Давлатёров Ўзбекистон учун эксклюзив тақдим этилаётган моделлар сафини кенгайтириш, шунингдек, «Ўзавтосаноат» билан ҳамкорликнинг мураккабликлари ҳақида сўзлаб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг