Архив

Фарҳод Умаров Бухоро ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
28 август 2020, 11:38

Фарҳод Умаров Бухоро ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармонига кўра, Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинди
28 август 2020, 11:01

Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинди

Президент фармони билан Бўстонлиқ туманида 2022 йил якунигача алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий қилинади. Ушбу ҳудудга бош вазир ўринбосари масъул шахс этиб тайинланди. Унга ҳудудни бошқариш Дирекцияси билан биргаликда туманни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаси юклатилди.

Коронавирус ҳолатлари 40,6 мингдан ошди
28 август 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 40,6 мингдан ошди

Ўзбекистонда 166 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3113 кишини ташкил этиб, уларнинг 279 нафари оғир аҳволда, 133 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Туркиялик мутахассислар коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун Ўзбекистонга келади
27 август 2020, 19:09

Туркиялик мутахассислар коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун Ўзбекистонга келади

27 август куни Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ, коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга ёрдам бериш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга йўл олишди.

«Беларусни қўллаб-қувватлаш учун ёрдамчи ҳарбий куч заҳираси шакллантирилди» — Владимир Путин
27 август 2020, 18:46

«Беларусни қўллаб-қувватлаш учун ёрдамчи ҳарбий куч заҳираси шакллантирилди» — Владимир Путин

Владимир Путин Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Беларусга ёрдам бериш учун ҳарбий куч захирасини шакллантирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия кучларини ҳозирча Беларусда ишлатишга ҳожат йўқ.

«Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда» — Шавкат Мирзиёев
27 август 2020, 17:49

«Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ошириш мақсадида Давгеолқўм раисига геология-қидирув ишларини 2 баробар кенгайтириш, Наманган тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда доимий геологик экспедициялар ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди
27 август 2020, 17:20

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди. Унда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Божхона қўмитаси блогер Илья Варламовнинг Ўзбекистон чегарачиси ҳақидаги ҳикоясига муносабат билдирди
27 август 2020, 16:49

Божхона қўмитаси блогер Илья Варламовнинг Ўзбекистон чегарачиси ҳақидаги ҳикоясига муносабат билдирди

Россиялик блогер ва урбанист Илья Варламов ўз видеолавҳаларининг бирида чамадонни кўздан кечираётганда унинг кроссовкалари билан қизиқиб қолган, аммо катталиги мос келмагани учун фақат сигаретларни олиб қолган ўзбекистонлик чегарачи билан боғлиқ вазиятни эслаб ўтди. Давлат божхона қўмитаси Варламов сўнгги йилларда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктидан ўтмаганлигини айтди. Блогер вазият 10 йил олдин содир бўлганлигини тушунтириб, Давлат божхона қўмитасини Россия фуқароларининг шахсий маълумотлари ва саёҳат маълумотларини ошкор этмасликка чақирди.

Бўстонлиқ туманига янги ҳоким тайинланди
27 август 2020, 16:39

Бўстонлиқ туманига янги ҳоким тайинланди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг департаменти бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Жўрабек Аҳмедов Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Янги Зеландиядаги масжидларда оммавий қотиллик содир этган шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди
27 август 2020, 16:31

Янги Зеландиядаги масжидларда оммавий қотиллик содир этган шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди

Янги Зеландиядаги икки масжидга қуролланган ҳолатда кириб, 50 дан зиёд одамни ўлдирган Брентон Таррант умрбод озодликдан маҳрум этилди. Унга муддатидан олдин озод этиш тартиби қўлланилмайди. Мамлакат бош вазири ушбу шахс бу жазога лойиқлигини айтиб ўтди.

Президент иқтидорли йигитларни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади
27 август 2020, 15:51

Президент иқтидорли йигитларни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади

Давлат раҳбарининг фармони билан 28 нафар иқтидорли йигитлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.

Акром Малик озодликка чиқди
27 август 2020, 15:20

Акром Малик озодликка чиқди

2016 йил «Конституцион тузумга тажовуз» айби билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган навоийшунос олим, шоир ва ёзувчи Акром Малик Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ маҳкумлар қаторида авф этилди.

Суд Нариман Григорянни ўлдирганликда айбланаётган шахсга ҳукм чиқарди
27 август 2020, 14:47

Суд Нариман Григорянни ўлдирганликда айбланаётган шахсга ҳукм чиқарди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди дизайнер Нариман Григорянни ўлдиришда айбланаётган шахсни 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

TikTok раҳбари Кевин Майер ишдан кетди
27 август 2020, 14:09

TikTok раҳбари Кевин Майер ишдан кетди

TikTok бош директори Кевин Майер тўрт ойлик фаолиятдан сўнг, компанияни тарк этди. Майернинг ишдан кетишига компания ва АҚШ расмийлари ўртасида юзага келган зиддият ва сотиш бўйича олиб борилаётган музокаралар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

XXI асрда ота-оналар назорати: болаларнинг интернетдан фойдаланишини чеклаш зарурми?
27 август 2020, 13:51

XXI асрда ота-оналар назорати: болаларнинг интернетдан фойдаланишини чеклаш зарурми?

Болалар фойдаланаётган интернет-контентни назорат қилиш шартми? Бунда нималарга эътибор бериш керак ва қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик зарур? «Газета.uz» икки фарзанднинг отаси, ресторатор Павел Георгановдан интернетдан фойдаланишда ота-оналарнинг назорати ҳақидаги фикрларини сўради.

Эмомали Раҳмон номзоди Тожикистон президентлик сайловларига қўйилди
27 август 2020, 13:01

Эмомали Раҳмон номзоди Тожикистон президентлик сайловларига қўйилди

Тожикистон Мустақил касабалар уюшмаси федерацияси мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонни 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларига номзод сифатида илгари сурди. Яна 4 та сиёсий партиялар ҳам ўз номзодларини кўрсатди.

Марказий Осиё давлатлари XXI асрда ҳамкорлик ҳақида ҳужжат тайёрлашмоқда — ТИВ раҳбари
27 август 2020, 12:48

Марказий Осиё давлатлари XXI асрда ҳамкорлик ҳақида ҳужжат тайёрлашмоқда — ТИВ раҳбари

Марказий Осиёнинг бешта мамлакати биргаликда XXI асрда минтақани ривожлантириш учун дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида давлатлараро ҳужжатни тайёрламоқда, деди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Қопқонга тушиб қолган айиқ қутқарилди
27 август 2020, 11:48

Қопқонга тушиб қолган айиқ қутқарилди

Жиззах вилоятида жойлашган Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушди. Тегишли идоралар ёрдами орқали айиқ қутқарилиб, ҳозирда унга даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.

Crediton.uz: уйдан чиқмасдан туриб, имтиёзли муддатда смартфон сотиб олиш ва маблағингизни тежаш имкони
27 август 2020, 11:00

Crediton.uz: уйдан чиқмасдан туриб, имтиёзли муддатда смартфон сотиб олиш ва маблағингизни тежаш имкони

Crediton.uz смартфон ва маиший техникаларни оператор қўнғироқларисиз ва шу куннинг ўзида етказиб бериш хизмати билан 15 ойгача муддатга бўлиб тўлаш имкониятини таклиф қилади.

Марғилондаги ЙТҲ оқибатида икки нафар 22 ёшли йигит вафот этди
27 август 2020, 10:43

Марғилондаги ЙТҲ оқибатида икки нафар 22 ёшли йигит вафот этди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Cobalt автомобиль тезлигини меъёридан оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотиб, Spark автомобили билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобилининг ҳайдовчи ва йўловчиси ҳалок бўлди, 3 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг